O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОЎЛЧАШЛАР — радиотех-
ник қурилмаларнинг инфратовуш ва ўта 
юқори частоталар диапазонидаги ишини 
ифодаловчи электр, магнит ва электро-
магнит катталикларни ҳамда уларнинг 
нисбатларини ўлчаш. Р. радиотехника ва 
электроника б-н бир даврда пайдобўлган. 
Р. электр катталикларни ўлчаш усулига 
асосланади. Р. электр ўлчанадиган кат-
таликларнинг кўплиги ва чегарасининг 
кенглигидир (Мас, кучланиш бўйича 
10 s— 103 В, қувват бўйича 10~16 — 
108 Вт, частота бўйича 10~4— 1012гц). 
Радиоўлчаш усулларининг қўлланиш 
соҳалари: электр ва радиоэлементлар 
параметрларини ўлчаш; яримўтказгичли 
ва электрвакуум элементлар, асбоблар ва 
қурилмаларнинг иш режимини аниқлаш; 
электрон ва радиотехник қурилмаларнинг 
тафеилотларини ўрганиш; радиоўлчаш 
асбобларини, 
радиотехник 
блоклар, 
қурилмалар ва тизимларни даражалаш 
ҳамда калибрлаш (ваттметрлар, радио-
приёмниклар ва б.).
Ишлатилишига қараб, лаб.да, и.ч.да 
ва дала шароитларида фойдаланадиган 
хилларга бўлинади. Лабораторияда фой-
даланиладиган Р. усуллари параметрлар-
ни жуда аниқ ўлчаши б-н фарқ қилади. 
Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 
ишлаб чиқариладиган буюмлар пара-
метрларини назорат қилиш учун хизмат 
қилади. Дала шароитида турли радио-
техник қурилмалар ёки атроф муҳит 
параметрларини оператив текшириш ва 
ўлчашда фойдаланилади.
Вазифасига қараб, Р. кучланиш
қувват, частота ва фазаларнинг силжи-
шини ўлчайдиган хилларга бўлинади.
Ноэлектр 
катталиклар 
(чизиқли 
ўлчамлар, тра, босим ва б.)ни Р. усули 
б-н аниқлашда радиоўлчаш асбоблари 
турли ўзгартиргичлар б-н биргаклида 
қўлланилади.
Р. радиоалоқа, телевидение, радиоло-
кация, автоматика воситалари, ҳисоблаш 
техникаси, диагностика техникаси аппа-
ратларини ишлаб чиқишда, ишлатишда
шунингдек, электрон асбоблар ҳамда 
элементларни тайёрлашда қўлланилади. 
Р. усулларидан физика, кимё, биология, 
тиббиёт, геология ва б. соҳаларида фой-
даланилади. 
РАДИУС (лот. radius — нур) — айла-
на (ёки сфера) нинг ихтиёрий нуқтасини 
унинг маркази б-н туташтирувчи кесма. 
Р. айлана диаметрининг ярмига тенг.
РАДИУСВЕКТОР — учи текислик 
(фазо) даги ихтиёрий нуқтада, боши би-
рор аниқ нуқта (қутб) да бўлган (ом) век-
тор. Декарт координаталари тизимининг 
координата боши қутб б-н устма-уст 
тушса, Р.в.нинг комг қаралаётган нуқта 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling