O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОФИЗИКА — физиканинг
радиотехника ва унга боғлиқ техни- ка соҳалари асосини ўрганиш б-н шуғулланадиган бўлими. Унда ча- стоталари 103 Гц дан 1015 Гц гача бўлган электромагнит тебранишлар ва тўлқинларнинг уйғониши, нурланиши, муҳитда тарқалиши, қабул қилиниши ҳамда параметрлари (частота, амплиту- да, фаза ва б.)нинг ўзгариши; тўлқинни ҳосил қилаётган ўзгарувчи электр ва магнит майдонларнинг вакуумдаги ва жисмдаги зарядлар б-н ўзаро таъсирлари ўрганилади. Радиотехника, радиоалоқа, радио- эшиттириш ва телекўрсатувлар каби соҳаларнинг кенг кўламда ривожланиши натижасида 20-а.нинг 30—40-й.ларида Р. тўла шаклланди. Р.нинг асосий вазифаси: 1) тебранма тизимларда вужудга келувчи электр ва магнит тебранишларни бар- ча параметрлари б-н назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш. Бундан 1—2 Гц дан 10» Гц гача ва ундан юқори частотали те- бранишлар ҳосил қилишнинг янги усул- ларини ишлаб чиқишда фойдаланилади; 2) радиодиапазондаги электромагнит тўлқинларининг вакуумдаги, газлар ва қаттиқ жисмлардаги ток ташувчилар — зарядлар б-н ўзаро таъсирини ўрганиш. Вакуумдаги электрон оқимнинг элек- тромагнит майдон б-н ўзаро таъсирини ўрганиш натижасида электрон лампалар ва электрон асбоб (магнетрон, клистрон) лар ихтиро килинди. Электромагнит май- доннинг ионлашган газлар ўзаро таъси- рини ўрганиш натижасида газ разрядли асбоблар яратилди. Радиодиапазондаги электр тебранишлар ва тўлқинларнинг яримўтказгич, диэлектрик кристаллар ва ўта ўтказувчан қурилмалардаги электрон жараёнлари б-н ўзаро таъсирини ўрганиш натижасида генераторлар, кучайтиргич- лар (яримутказгичли диод, транзистор ва б.) яратилди; 3) радиотўлқинларнинг нурланиши ва тарқалишини ўрганиш. Турли хил антенналардан электромаг- нит тўлқинларнинг нурланиши ва улар- нинг муҳитдаги тарқалишини назарий ва амалий ўрганиш радиоалоқа тизимини яратишда муҳим аҳамиятга эга. Радио- сигналларни Ердан ташқарида ёки унинг ичида тарқалиши ҳам муҳим масалалар- дан бири бўлиб, Р. уларни атмосфера, тропосфера, ионосфера ва космик фазода тарқалишини барча геофизик ва космик кўрсаткичларини ҳисобга олиб, геофизи- ка б-н бирга ўрганади. Р.нинг ривожланиши янги ҳодисаларнинг очилиши ва уларни амал- га ошириш б-н; унинг муваффақиятлари яқин соҳалар — диэлектриклар физи- каси, яримўтказгичлар физикаси, квант электроника, ўтказгичлар физикаси б-н узвий боғлиқ. Р.нинг баъзи бўлимлари физиканинг мустақил соҳаси (радио- астрономия, радиоспектроскопия, радио- метеорология ва б.) бўлиб қолди. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling