O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАДИОТЎЛҚИНЛАР ДИФРАК- ЦИЯСИ
РАДИОТЕХНИКА ҚЎШИНЛАРИ
- ҳаво ҳужумига қарши радиолокацион разведка олиб бориш ва бу ҳақда мамла- катни ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш қўшинлари ва б. қўшин турлари таркиби- даги бирлашма ва қисмларни ахборот б-н таъминлаш учун мўлжалланган қўшин тури. Душманни радиотехник разведка килиш, унинг радиотехник воситалари- га халақит бериш ҳамда қурол, жанговар техника ва учувчи аппаратларни бош- кариш учун мўлжалланган. Ташкилий жиҳатдан радиотехникавий бўлинма ва қисмлардан иборат. Р.қ. собиқ СССР қуролли кучларвда ва баъзи чет эл арми- яларида 2-жаҳон уруши арафасида пайдо бўлган. Р.қ. турли хил радиолокацион www.ziyouz.com кутубхонаси 37 ст-ялардан фойдаланади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳам мавжуд. РАДИОТЎЛҚИНЛАР — тўлқин уз. 0,1 мкм дан 10 км гача бўлган электро- магнит тўлқинлар; бўшлиқда 300000 км/с тезлик б-н тарқалади. Биринчи бўлиб Г. Герц 1888 й.да тўлқин уз. Юм дан 0,6 м гача бўлган Р.ни, рус олими П. Н. Лебе- дев 1895 й.да тўлқин уз. 6 мм ли электро- магнит тўлқинни ҳосил қилган. А. С. По- пов 1895 й.да биринчи марта Р. ёрдамида 250 м масофага ахборот узатишни амалга оширган ва радиотехникага асос солган. Р. ҳосил қилиш ва муҳитда тарқалиш хусусиятига кўра халқаро келишувга мувофиқ Р. 4 дан то 11 тартиб рақамигача белгиланадиган қуйидаги 8 та диапазонга бўлинади. Р. радиоалоқа, радиолокация, телевидение, космонавтика, радиомете- орология, радиоастрономия, и.т. ишлари ва б.да қўлланилади. РАДИОТЎЛҚИНЛАР ДИФРАК- ЦИЯСИ — радиотўлқинлар тўсиққа учраганда кузатиладиган ҳодиса. Радиотўлқин бир жинсли муҳитда тарқалаётганида тўсиққа учраб, ўз ам- плитудаси ва фазасини ўзгартириб, тўғри чизикли йўналишидан четлашади. Бу ҳодиса ёруғлик дифракциясита ўхшаб кетади. Реал шароитда тўсиқ турли шак- лли ва у радиотўлқинлар учун шаффоф ёки ношаффоф бўлиши мумкин. Диф- ракцион ўтиш ҳодисаси тўсиқўлчами б-н тўлқин узунлигининг ўзаро нисбатига боғлиқ. Бу боғланиш тўлқин узунлиги ошиши б-н кучаяди. Ернинг сферик юзасидаги Р.д. туфай- ли радиотўлқинлар тўғри кўриниш чега- расидан ташқарида ҳам қабул қилинади. Радиотўлқинлар Ер юзаси яқинида тарқалаётиб, тўлқин энергиясининг Ерда қисман ютилиши туфайли сўнади. Унинг тўлқин узунлиги қанча қисқа бўлса, шун- чалик кўпроқ ўз амплитудасини камайти- ради. Шу сабабли тўлқин тарқалиш ма- софаси тўлқин узунлигига боғлиқ бўлиб, тўлқин узунлиги етарли узун бўлган радиотўлқинлар Р.д. туфайли бир неча минг км гача тарқалиши мумкин. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling