O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОРЕЛЕЛИ АЛОҚА (радио... 
ва реле) — қабул қилишузатиш радио-
станциялари занжиридан иборат авто-
матик радиоалока. Бир пунктдан қабул 
қилинган сигналлар оралиқ ст-яда ку-
чайтирилиб, иккинчисига узатилади. 
Стялар бир-биридан 40—60 км ма-
софада қурилади. Р. а.да ультрақисқа 
тўлқинлардан фойдаланилади. Р.а. ли-
ниялари катта сиғимли (магистрал), 
ўртача сиғимли (зонали), кам каналли 
(т.й. транспорти, газ қувурлари, нефть 
қувурлари ва б.да қўлланиладиган) ли-
нияларга бўлинади. Ҳар бир линия им-
кониятини ошириш учун бир неча (6 
та5 гача) юқори частотали тармоқлар 
қўлланилади. Тармоқ лар мустақил иш-
лайди, лекин ҳаммаси умумий антенна-
дан фойдаланади. Ҳар қайси тармоқдан 
бир вақтда 600—1000 телефонда гапла-
шиш ёки 1 та сифатли теледастур узатиш 
мумкин. Р.а.да йўналтирилган кучли ан-
тенналардан фойдаланилади. Биринчи 
5 та телефон каналига мўлжалланган 
Р.а. линияси 1935 й. АҚШ да Нью-Йорк 
б-н Филадельфия орасида қурилган. 
Р.а. шаҳарлараро телефон ва телеграф 
алоқаси ўрнатиш, радио ва телевидение 
дастурларини узок, масофаларга узатиш, 
телебошқариш ҳамда телеўлчаш сигнал-
ларини узатиш мақсадларида, ҳарбий 
ишда қўлланилади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
33
РАДИОСПЕКТРОМЕТР [радио..., 
спектр ва метр) — 510~5 м дан ортиқ 
(тебраниш частотаси 3Ю12 Гц дан ки-
чик) бўлган тўлқинлар узунлигидаги 
радиодиапазонда моддаларнинг ютиш ва 
нурланиш спектрларини тадқиқ қилиш 
учун мўлжалланган асбоб. Асосий 
қисмлари: сезгир радиоприёмник, зарур 
тўлқинларга созланадиган генератор, 
спектрларни таҳлил қилувчи анализатор 
ва қайд қилиш қурилмаси. Р.нинг асосий 
кўрсаткичлари: частота бўйича ажрата 
олиш (фарқлаш) хусусияти ва сезгирлиги 
(яъни маълум бир кузатиш вақтидагина 
намоён бўлувчи, модданинг минимал 
ютувчи зарралари сони б-н белгиланувчи 
кўрсаткич). Р. радиоспектроскопия (лаб. 
тажрибаларида электрон парамагнит ре-
зонанс ёки ядровий магнит резонансни 
тадқиқ қилиш)да ва радиоастрономия 
(Мас, космик радионурланишлар спек-
трини таҳлил қилиш) да қўлланади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling