O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОИНТЕРФЕРОМЕТР 
[ра-
дио..., интерфер(енция) ва метр] — турли 
физик катталикларни ўлчашда ишлатила-
диган асбоб. Иши радиотўлқинлар интер-
ференциясига асосланган. Радиоастро-
номик кузатишлар учун мўлжалланган. 
Бир-биридан маълум масофада жой-
лашган ва кабель, тўлқинўтказгич 
ёки ретрансляцион алоқа линияси б-н 
боғланган икки ёки ундан ортиқ антенна-
дан иборат. Радионурланиш манбаидан 
чиқаётган сигналларни антенна қабул 
қилиб, умумий қабул қилгич қурилмага 
узатади, у ерда сигналлар қайд қилинади. 
Р. радионурланиш манбаининг коор-
динаталарини топишда, нурланишлар-
нинг фазода таксимланишини ва таби-
атни ўрганишда, радиотўлқинларнинг 
тарқалишини аниқлашда ишлатилади. Р. 
Ер сунъий йўлдошлари, қитъалараро ра-
кеталар, сайёралараро ст-ялар ва б.нинг 
ҳаракатини кузатишда қўлланади. 
РАДИОКАРНАЙ, репродуктор нутқ, 
музика ва б. товушларни баландлатиб 
эшиттирадиган электроакустик ёки ме-
ханик қурилма. Товуш частотали электр 
токи ёки кучланишни механик восита 
(диффузор, диафрагма ва б.) ёрдамида то-
вуш тебранишларига айлантириб беради. 
Р.нинг электродинамик, рупорли, пьезо-
электр, конденсаторли, электромагнитли 
ва пневматик хиллари бор. Радиоэшитти-
риш тармоклари, товуш кучайтириш ти-
зимлари ва б. соҳаларда электродинамик 
Р. (номинал қуввати 0,1 — 100 ва часто-
талар полосаси 50—12000 гц), бир нечта 
диффузорли Р.дан иборат товуш карнай-
лари (номинал қуввати — 100 ва гача, 
частоталар полосаси —100 — 800 гц), 
электродинамик ва рупорли Р.дан иборат 
(номинал қуввати 100 ва гача) агрегатлар 
кенг қўлланилади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
27
РАДИОКИМЁ — радиоактив эле-
ментлар ва изотопларнинг кимёвий хос-
саларини, уларни ажратиб олиш, кон-
центрлаш (тўплаш) фан ва техниканинг 
турли соҳаларида кўллаш усулларини 
ўрганадиган соҳа. Р. ривожланиш дав-
рида бир неча босқични босиб ўтди. 
Р.нинг дастлабки 1 босқичи 1898 й.дан, 
яъни П. Кюри ва М. Кюри илк табиий 
радиоактив элементлар — полоний ва 
радийни ажратиб олишларидан бошлан-
ди. II боскич (1914—33)да табиий радио-
актив элементларнинг кимёвий табиати 
ўрганилди. Ill босқич И.Кюри ва Ф. Жо-
лио-Кюриларнинг 1934 й.да сунъий ради-
оактив изотопларни кашф қилганларидан 
кейин бошланди. IV босқич сунъий изо-
топларнинг технологияси босқичи бўлиб, 
парчаланиш занжир реакциясининг са-
ноат миқёсида амалга оширилган даври 
— 1944 й.га тўғри келади. Энг сўнгги 
боск,ич 50-й.ни — изотопларни ажратиб 
олиш даврини ўз ичига олади.
Ҳоз. замон Р. сини қуйидаги асосий 
бўлимларга ажратиш мумкин: умумий Р., 
ядро айланишлари кимёси, радиоактив 
элементлар кимёси ва амалий Р.
Умумий Р. радиоактив элементлар ва 
изотопларнинг физик-кимёвий крнуни-
ятларини: радиоактив элементлар ва изо-
топларнинг турли муҳитда қандай шак-
лда учрашини аниқлайди, кичик «радио-
кимёвий» концентрациядаги радиоактив 
элементларнинг хоссаларини текширади, 
радиоактив моддаларнинг фазалараро 
тақсимланиш жараёнини ўрганади.
Ядро айланишлари кимёси ядро ре-
акциялари ва радиоактив ўзгаришларда 
ҳосил бўладиган маҳсулотларни ва ки-
мёвий айланишларни ўрганади, ядро ре-
акциялари ва ядро айланишларида ҳосил 
бўладиган изотопларнинг турғун шак-
лларини аниқлайди.
Радиоактив 
элементлар 
кимёси 
барқарор ва узок, мавжуд бўлувчи изото-
плари бўлмаган элементларни ўрганади. 
Р. усуллари асосида ўрганиладиган эле-
ментлар технеций, прометий, астат, уран, 
торий, полоний, радон, франций, радий, 
актиний, протактиний ва трансуран 
элементлар, шунингдек, водородсимон 
атомлар: мюоний, позитроний ва мезо-
атомлардан иборат. Бу бўлимга шартли 
равишда ядро ёқилғиси технологиясини 
ҳам киритиш мумкин.
Амалий Р. нишонли бирикмалар син-
тезини, радиоактив изотопларнинг фан 
ва саноатда (кимё, физика, геокимё ва б. 
тадқиқотларда) қўлланишини ўз ичига 
олади.
Р. усуллари бошқа кимёвий соҳаларда 
(коллоид кимё, кимёвий кинетика ва б.) 
ўрганиладиган қонунлар тадқиқотида 
ҳам кенг ўрин олди. Элементлар ва изото-
пларни уларнинг радиоактив нурланиши 
ёки ядро айланишлари маҳсулотларига 
қараб аниқлаш Р.нинг услубий хусусият-
ларидан биридир. Р. усуллари элементлар 
ва бирикмаларнинг физик-кимёвий хос-
саларини жуда кичик ва жуда катта кон-
центрацияда ўрганишга имкон беради. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling