O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОБИОЛОГИЯ (радио... ва 
биология) — ионловчи нурларнинг тирик 
организмлар, улар уюшмалари ва уму-
ман биосферага таъсирини ўрганадиган 
фан, радиологиянинг бир бўлими. Р. 
тиббиёт, қ.х. ва саноатда ядро нурлари-
дан фойдаланиш, тирик организмлар, 
айниқса, инсонни ионловчи нурлардан 
муҳофаза қилишнинг назарий асоси. Р. 
инфрақизил, ёруғлик ва ультрабинафша 
диапазонларда таъсир этадиган электро-
магнит тўлқинлари ҳамда мм ва см диа-
позонидаги радиотўлқинлар таъсирини 
ўрганадиган фотобиология б-н бевосита 
боғлиқ. Р. радиоактив заррачаларни нур-
ланаётган объектларнинг ички қисмига 
кириб бориб, уларнинг атом ва молеку-
лалардан ташкил топган барча таркибий 
қисмларига таъсир этиш хусусиятларини 
ҳамда юқори энергияга эга бўлган квант-
лар ва заррачалар (азаррача, электронлар, 
позитронлар, протонлар, нейтронлар ва 
б.) б-н боглиқ жараёнларни ўрганади. 
Ионловчи нурларнинг биологик таъси-
рини ўрганиш В.К.Рентген рентген нур-
ларини (1888), А. Беккерель радиоактив-
ликни (1896), П. Кюри ва М. КюриСкло-
довская томонидан радий элементининг 
кашф этилиши б-н деярли бир вақтда 
бошланган. Лекин Р. мустақил фан си-
фатида фақат 20-а.нинг 1-ярмида шак-
лланди. Бу кўп жиҳатдан техника ва ядро 
физикасининг ривожланиши б-н боғлиқ. 
1925 й.да ионловчи нурларнинг мута-
ген таъсири кашф этилиши радиацион 
генетиканинг фан сифатида шакллани-
шига имкон берди. 20-а.нинг 20—30-й.
ларида Р. соҳасида қилинган тадқиқотлар 
таҳлили асосида ҳужайранинг нурланиш 
дозасидан ҳалок бўлишини тушунтириш 
учун унда сезгир — нишон — мўлжал 
мавжудлиги ҳақидаги гипотеза ишлаб 
чиқилди. Гипотезага кўра, ионлашган 
заррачаларнинг «нишон»га тегиши ради-
ацион эффектни пайдо қилади. «Нишон» 
назарияси инглиз олими Д.Ли (1946), рус 
олими Н.В. Тимофеев — Ресовский ва 
немис олими К. Циттер (1947) томонидан 
тўлиқ ишлаб чикилган.
20-а.нинг 40—50-й.ларида ядро фи-
зикаси ва техниканинг жадал ривож-
ланиши, атом энергияси ва радиоактив 
изотопларнинг техника, тиббиёт ва и. т. 
ишларида кенг қўлланилиши ҳамда ядро 
қуролларининг синовдан ўтказилиши 
бир қатор янги муаммоларни пайдо 
қилди. Бу муаммолар кўп ҳужайрали 
организмлар ёппасига нурланганида 


www.ziyouz.com кутубхонаси
23
уларнинг радиацион шикастланганини 
тадқиқ қилиш; организмларнинг нурла-
нишга турли даражада сезгирлиги са-
бабларини аниқлаш, зарарли мутация-
ларнинг пайдо бўлишида радиациянинг 
аҳамиятини аниқлаш, нурланиш таъ-
сири оқибатларини ўрганиш (умрнинг 
қисқариши, 
ўсма 
касалликларининг 
кўпайиб кетиши, иммунитетнинг пасай-
иши сабаблари) ва б.дан иборат. Р. нинг 
актуал амалий вазифаларига организм-
ни нурланишдан ҳимоя қилиш ва ши-
кастланган тўқималарни пострадиацион 
тиклаш, атроф муҳитда радиация ортиб 
кетишининг инсониятга таъсирини ба-
шорат килиш, қ. х., озиқ-овқат ва микро-
биология саноатида ионловчи нурлар-
дан фойдаланишнинг янги истиқболли 
йўлларини аниқлаш киради.
1950—60 й.ларда Р. соҳасидаги 
и.т.ларда биофизика ва биокимё метод-
ларидан кенг фойдаланила бошланди. 
Натижада ҳужайра структуралари ва ма-
кромолекулалар факат квантлар ва зарра-
чаларнинг бевосита таъсири остида эмас, 
балки сув ва бошка кичик молекулали 
бирикмалар радикаллари (пероксидлар, 
гидропероксидлар, хинонлар, семихи-
нонлар) кислород иштирокида ҳам нур-
ланиши маълум бўлди. Ана шу даврда 
радиациядан ҳимоя қилувчи воситалар 
(радиопротекторлар), кимёвий моддалар 
ҳам кашф этилди. Нурланиш касаллиги-
ни даволашнинг самарали усуллари иш-
лаб чиқилди.
Халқ хўжалигининг турли соҳаларида 
радиоактив моддалардан кенг фойдала-
ниши, ядро қуролларининг синовдан ут-
казилиши, атом электростанцияларининг 
кўплаб қурилиши туфайли Ер юзининг 
радиоактив моддалар, биринчи навбатда 
стронций ва гнезийнинг узоқ яшайди-
ган нуклидлари б-н ифлосланиши Р. ол-
дига янги вазифаларни қуйди. Буларга 
организмга тушган радиоактив модда-
ларнинг узига хос таъсирини урганиш, 
уларнинг тўқималарда тақсимланиши, 
ҳужайраларнинг сурункали нурланиши
организмдан чиқиб кетиши муддатлари-
ни аниқлаш киради. Кичик дозали ради-
ациянинг организмга сурункали таъсир 
этиш муаммоларини ўрганиш ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. 1960—70 й.ларда репа-
рация, яъни қайта тикланиш ҳодисаси, 
радиоактивлик таъсирида зарарланган 
ДНК молекуласининг ферментлар ёр-
дамида қайта тикланиши аниқланди. Бу 
кашфиёт радиациянинг таъсир механиз-
ми ҳақидаги олдинги хулосаларни қайта 
кўриб чиқишни тақозо этди. Нурланган 
тўқима ва ҳужайралардаги биокимёвий 
ўзгаришларни ҳамда ҳужайра структу-
равий элементларининг зарарланишини 
ўрганиш радиациянинг таъсирини ту-
шунтирувчи янги структуравий — мета-
болик гипотезани ишлаб чиқишга имкон 
берди (А. М. Кузин, 1970). Бу гипотезага 
кўра, радиация таъсирига учраган орга-
низмдаги радиацион эффектнинг харак-
тери молекулалар ва улардан юқори ту-
рувчи структураларда содир бўладиган 
жараёнларни бошқарувчи системалар-
даги моддалар алмашинуви б-н боғлиқ. 
Замонавий Р. кўп қиррали бўлиб, унинг 
экология, цитология, генетика, биокимё, 
селекция ва космос б-н боғлиқ бўлган 
соҳалари айниқса жадал ривожланмоқда.
Р. соҳасидаги тадқиқотлар ионлов-
чи нурлардан амалда фойдаланишни 
кўрсатиб берди. Ҳоз. нур касалликла-
рини даволашнинг самарали усуллари 
ишлаб чиқилган. Ионловчи нурлардан 
қ.х. зараркунандаларига қарши кураш, 
ҳосилдорликни ошириш мақсадида уру-
гларни экишдан олдин нурлантириш, 
қ.х. маҳсулотларини сакдаш муддати-
ни узайтириш ва тиббий препаратларни 
стериллашда кенг фойдаланилмокда. 
Ҳоз. барча ривожланган мамлакатлар-
да Р. марказлари мавжуд. Ўзбекистонда 
бундай марказлар Тошкент, Самарқанд 
ва б. вилоятларда фаолият кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон ФА ядро физикаси инти, био-
кимё, генетика ва экспериментал биол. 
интларида Р.га оид тадқиқотлар олиб 
борилади. Гамманурлар ва радиоактив 
фосфордан фойдаланиб ғўзанинг янги 
навлари яратилган. Радиациянинг тирик 


www.ziyouz.com кутубхонаси
24
хужайраларда борадиган физик-кимё-
вий жараёнларга таъсири ўрганилмоқда. 
Республикада Р.нинг ривожланиши Ж. 
Хамидов, Н. Назиров, А. Иброхимов, А. 
Крсимов, А. Мирахмедов, А. Аминов, Л. 
Муртазаева, П. Холиқов, С. Холиқов ва 
б.нинг тадқиқотлари б-н боғлиқ.
Ад.: Основы радиационной биологии, 
М., 1964; Кузин А. М., Каушанский Д.
А., Прикладная радиобиология, М., 
1981; Ярмоненко С. П., Радиобиология 
человека и животных, М., 1984.
Абдукарим Зикирёев.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling