O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОВИДЕНИЕ (радио... ва рус. 
видение — кўриш) — радиотўлқинлар 
ёрдамида 
объектларнинг 
тасвирини 
ҳосил килиш (к. Интроскопия). 
РАДИОГАЛАКТИКА 
(радио... 
ва Галактика) — ўзидан электромаг-
нит нурланиш спектрининг радио 
тўлқинлар соҳасида нисбатан кўп энер-
гия тарқатувчи галактикалар. Аслида 
барча галактикалар радио тўлқинлар 
соҳасида нурланишга эга, лекин бунда 
Р.нинг нурланиши 1042 эрг/сек дан кам 
эмас. Энг кучли радионурланишга эга 
бўлган Р. синфини D — галактикалар 
ташкил этиб, улар фазовий кенг ва оптик 
нурларда кўринувчи тожи бўлган эллип-
тик галактикалар ҳисобланади. Галакти-
ка тўдаларида эса энг кучли Р. уларнинг 
айнан марказида кузатилиб, жуда массив 
бўлган cD — галактикалар б-н устма-уст 
тушади. Р. нинг радионурланиши синхро-
трон механизм орқали тушунтирилади ва 
улардаги релятивистик зарралар булути-
нинг магнит майдонда ҳаракати туфайли 
содир бўлади. 
РАДИОГЕОЛОГИЯ, ядровий геоло-
гия — геологиянинг Ер модцасида таби-
ий ядровий ўзгариш қонуниятларини ва 
уларнинг геологик жараёнларда намоён 
бўлишини ўрганувчи соҳаси. «Р» терми-
нини фанга 1937 й. В. И. Вернадский ки-
ритган. Р. ядро физикаси, геокимё, радио-
кимё ва космокимё, геофизика б-н узвий 
боғланган. Бу соҳа асл Р., изотоп геоло-
гия ва мутлақ геохронология (геохроно-
метрия) га бўлинади. Асл. Р.га радиоак-
тив емирилиш жараёнлари муҳим бўлган 
барча геологик жараён ва ҳодисалар ки-
ради. Р. табиий элементлар изотоп тарки-
бининг эволюциясини ўрганади. Радио-
актив парчаланиш тезлигига қараб мине-
раллар ва ток жинсларининг мутлақ ёши 
аниқланади (яна қ. Массспектроскопия); 
шунга асосланиб Ерда унинг геологик 
тарихи давомида содир бўлган геологик 
жараёнларнинг кетмакетлиги тикланади. 
Шунингдек, Р. вазифасига Ер пустила 
аксарият Ер геотермикаси белгиловчи 
радиоактив парчаланиш жараёнининг 
энергетика балансини ўрганиш; фойда-
ли қазилма конларини излаш ва разведка 
қилишнинг радиометрик методлари асос-
ларини яратиш; Ер пусти ва атмосферада 
космик нурланиш таъсирида бўладиган 
ядро реакциясини ўрганиш киради. 
Р.нинг бу сўнгги йўналиши космогония 
— Коинот ривожланиши жараёнида атом 
ядроси эволюциясини аниқдаш б-н уму-
мий вазифани ҳал этади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling