O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОИЗОТОП ДИАГНОСТИКА
- радиоактив изотоплар ва нишонлан- ган бирикмалар ёрдамида касалликни аниқлаш. Р.д.нинг асосий усули радио- актив индикация, яъни организмга юбо- рилган радиоактив моддаларни кузатиб боришдир. Кўпгина кимёвий элементларнинг радиоактив изотоплари ўзидан ионлов- чи нурлар чикариб туради; изотоп орга- низмга юборилганидан кейин унинг та- ратадиган нурларини махсус аппаратлар ёрдамида жуда аниқлик б-н қайд қилиш мумкин. Замонавий радиологик аппа- ратлар радиоактив бирикмалар жуда кам миқдорда, яъни текширилаётган киши- нинг организми учун амалда ҳеч бир зи- ёнсиз индикатор миқдорда олинганда ҳам уларни аниқлаш ва ўрганишга имкон бе- ради. Врач радиоактив моддаларнинг бе- мор организмида қандай тақсимланиши, бир жойдан иккинчи жойга ўтиши ва ор- ганизмдан чиқиб кетишига қараб, тегиш- ли элементларнинг организмдаги био- кимёвий ва физиологик жараёнларда қай тариқа иштирок этиши тўғрисида фикр юритади. Р.д.нинг лаб. радиометрияси, кли- ник радиометрия, клиник радиография ва сканирлаш усуллари кўп қўлланади. Лаб. радиометриясида кон, сийдик ва ахлатнинг маълум қисмини текшириб, нишонланган бирикманинг борйўқлиги аниқланади. Бу усул қон плазмаси ҳажми ва ундаги қизил таначалар сони- ни аниқлашда қўлланади. Клиник радио- метрия аъзо ва тўқималарда тўпланган нишонланган бирикмаларни бемордаги нурланишни ташқи томондан ўлчаш йўли б-н аниқлашга асосланган. Бу усул б-н қалқонсимон без функцияси аниқланади. Клиник радиография усулида нишонлан- ган бирикманинг турли аъзоларга ўтиш тезлигини аниқлаш орқали аъзоларнинг физиологик фаоллиги текширилади. Клиник радиографияда махсус радио- www.ziyouz.com кутубхонаси 26 диагностик аппаратдан фойдаланилади, радиометрик ўлчов натижалари лента қоғозга эгри чизиқлар кўринишида ёзи- либ боради. Сканирлаш Р.д.нинг кенг тарқалган усули; аъзо ва тўқималар (жигар, буйрак, ўпка, қалқонсимон без, орқа мия ва бош мия, суяклар, лимфа системаси)нинг маъ- лум радиоактив препаратларни тўплаб боришига ва бунинг натижасини сканир деб аталадиган махсус аппарат ёрдами- да қайд қилишига асосланган. Сканирда нурлар импульсларини қабул қилиб ола- диган датчик бўлади. Бу датчик бемор та- насининг текширилаётган жойи устидан автоматик равишда юриб бориб, нур им- пульс ларини ўзига қабул қилади ва улар- ни электр сигналларга айлантириб бера- диган мосламага ўтказади, шу мослама- дан чиқадиган электр сигналлари уларни қайд қилиб борадиган қурилмага тушади. Электр импульси таъсирида, худди ёзув машинасидагидек, регистратор қора лен- та устидан қоғозга уриб, унга штрихлар, нуқталар ёки рақамлар кўринишидаги белгиларни туширади. Датчик бадан- нинг текширилаётган жойи устидан ўтиб бораётганида радиоактив изотопнинг аъзода қанчалик тўпланганига қараб белгилар ҳар хил зичликда тушади. Ор- ганнинг радиоактив препаратни кўпроқ ютиб олган қисмларидан сканограммага белгилар анча зич, калин бўлиб тушади. Препарат ўтмаган ёки озроқ ўтган жой- лардан эса белгилар тушмайди ёки анча сийрак бўлади. Радиоизотоплар б-н ички органлар- ни сканирлаш текширилаётган орган- нинг организмда кандай жой олгани, унинг шакли ва каттакичиклигини, шу- нингдек, унда патологик ўзгаришлар борйўқлигини аниқлашга имкон беради. Беморларни радиоизотоплар ёрдами- да текшириш усулларининг асосий аф- заллиги шуки, бунда бемор оғриқ сезмай- ди ва унга ҳеч қандай зиён етмайди, ле- кин олинган натижалар анча аниқ бўлиб чиқади. Диагнозлаш мақсадида фойда- ланиладиган нишонланган препаратлар киши организмига мутлақо зарарсиздир. Шунинг учун текшириш пайтида бемор нормал режимда бўлади. Наримон Муродхўжаев. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling