O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОГРАММА (радио ва ...грам-
ма) — 1) радио орқали узатилган хабар; 
2) радиоавтограф, радиография йўли б-н 
олинган сурат. Физика, ядро техникаси 
ва б.да ионловчи нурларни қайд қилишда 
ишлатилади. 
РАДИОГРАФИЯ (радио... ва ...гра-
фия) — ионловчи нурланиитк фотогра-
фия усулида ҳисобга олиб объектларни 
текшириш усули; ионловчи нурланиш-
нинг фотокатламга таъсир қилиши на-
тижасида ҳосил бўлган тасвир. Нурла-
ниш турига қараб, а, р, v P.ra бўлинади. 
Зарядланган зарра фотоқатламга тушиб, 
фотоэмульсия таркибига кирувчи кумуш 
бромидни ионлайди ва унинг доначала-
рида яширин тасвир марказлари ҳосил 
бўлади. Фотоплёнка очилтирилганда 
унинг таъсир қилган жойида эмульси-
янинг қорайганлиги («треклар» ҳосил 
бўлиши) кўринади.


www.ziyouz.com кутубхонаси
25
Р. усулида бир қанча радиокимёвий 
масалалар: радиоактив изотопларни 
идентификациялаш (таққослаш), улар-
нинг концентрациясини аниқлаш, ярим 
емирилиш даврини ва препаратнинг 
радиокимёвий частоталарини белгилаш
намуна сиртида радиоактив изотоплар-
нинг тақсимланиш тасвирини ҳосил 
қилиш (авторадиография) каби масала-
ларни хал этиш мумкин. Шу б-н бирга
бунда радиофизикада қўлланиладиган 
қалин қатламли пластинкалар ва махсус 
эмульсияларни ишлатиш мумкин.
Нурланиш 
интенсивлигини 
аниқлашнинг яна бир усулида текшири-
лаётган намуна нурланиши таъсирида 
эмульсиянинг қорайиш даражаси маъ-
лум фаолликдаги препарат (эталонна 
таққосланади. Бунда айрим треклар-
га эътибор берилмайди. Бу усулнинг 
бири контраст Р. дейилади (бунда тас-
вир айрим участкаларининг қорайиши 
таққосланади) ва у намунада, гамма-
дефектоскопия ва б.да фаолликнинг 
тақсимланиш 
манзараларини 
ҳосил 
қилиш учун қўлланилади. Р. геология-
да минералларнинг радиоактивлигини 
текширишда, биологияда объектлардаги 
радиоактив моддаларнинг тарқалашини 
ўрганишда, техникада гаммадефектоско-
пия ва б.да қўлланилади.
РАДИОЗОНД (радио... ва зонд) — эр-
кин атмосферада метеорологик элемент-
лар (босим, тра, намлик)ни ўлчайдиган 
ва шу ондаёқ ўлчаш натижаларини ради-
осигналлар орқали Ерга узатадиган аэро-
логик асбоб. Ердаги қабул қилувчи ради-
оприёмник орқали олинган сигналларга 
ишлов берилиб, атмосферанинг турли 
баландликларидаги (30—40 км гача) 
метеорологик элементлар ҳақида маълу-
мот олинади. Р. водород б-н тўлдирилган 
юпқа резинали ҳаво шари ёрдамида учи-
рилади.
Рус метеорологи П.А. Молчанов их-
тиро қилган Р. 1930 й. 30 янв.да дунёда 
биринчи марта Павлов аэрологик расад-
хонасидан (Санкт-Петербург яқинида), 
Тошкентда эса Р. биринчи марта 1935 й. 
10 ноябрда осмонга чиқарилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling