O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОАЛОҚА — икки ёки бир неча 
пунктлар ёки ҳаракатланаётган объектлар 
(космик кема, самолёт, кема ва б.) ораси-
да радиошулщинлар воситасида амалга 
ошириладиган алоқа. Р. учун барча диа-
пазондаги радиотўлқинлар қўлланилади. 
Радиочастоталардан фойдаланиш ва Р. 
қоидалари халқаро конвенция (1908 й. 1 
июлда кучга кирган) б-н белгиланган.
Вазифаси ва таъсир чегарасига 
қараб, Р. халқаро ҳамда ички Р. линия-
сига бўлйнади. Ички Р. линияси маги-
страль (республика маркази б-н вилоят-
лар марказлари орасида ва б.) ва зонали 
(вилоят ва туманлар ичидаги) алоқа 
хилларига бўлинади. Р. линиялари мам-
лакатнинг Ягона автоматлаштирилган 
алоқа тизимига киритилади. Р. хизмати 
вазифаси, таъсир узоқлиги, структура-
си ва б. б-н фарқ қилади. Хусусан, ерда 
ўрнатиладиган ва космик Р. (космик Р.га 
бир ёки бир неча сунъий йўлдошлар ёхуд 
бошка космик объектлардан фойдалани-
ладиган Р.лар киради), белгиланган (маъ-
лум пунктлар орасида) ва ҳаракатдаги 


www.ziyouz.com кутубхонаси
21
(ҳаракатдаги ва стационар радиостанци-
ялар ёки ҳаракатдаги радиостялар ораси-
да); радиоэшиттириш ва телевидениега 
бўлинади.
И.ч. ва махсус хизматлар учун баъзи 
вазирлик ва ташкилотлар (Мас, фуқаро 
авиацияси, т.й., денгиз ва дарё транспор-
ти, ўт ўчириш, милиция, тиб. хизмат), 
шунингдек, саноат, қ.х. корхоналари ва 
б.да ички Р. хизматидан фойдаланилади.
РАДИОАСТРОНОМИЯ (радио., ва 
астрономия) — астрономиянинг куёш, 
юлдузлар, галактикалар сингари ос-
мон жисмларини улардан нурланадиган 
(узунлиги мм нинг улушларидан бир 
неча км гача бўлган) радиотўлқинлар 
асосида ўрганадиган бўлими. Қуёш 
радиотўлқинлари тўғрисида фикрлар 19-
а. даёқ илгари сурилган ва уларни қайд 
қилишга уринишлар бўлган. Фақат 1931 
й. К. Янский (АҚШ) 14,6 м тўлқин узун-
лигида Сомон Йўли радионурланишини 
тасодифан қайд қилди ва шу мақсадда 
параболик антенна ҳамда сезгир приём-
никни қўллади. 2-жаҳон уруши йилла-
рида радиотўлқинли алоқага эҳтиёж се-
зилди. 1942 й. Қуёшнинг, 1945 й. Ойнинг 
тинч қолатдаги радионурланиши, 1946 
й. эса Оққуш юлдузлар туркумида «дис-
крет» (кичик ўлчамли) радионурланиш 
манбаи кашф қилинди. Осмон жисмла-
рида рўй бераётган физик ҳодисаларни 
ўрганишда 20-а. 60-й.ларидан Р.дан кенг 
фойдаланилмоқда. Кузатилаётган барча 
радиоастрономик ҳодисалар физикага 
маълум радионурланиш механизмла-
ри б-н. Мас, қаттиқ жисм (сайёралар ва 
Қуёш системасидаги кичик жисм)ларда-
ги иссиқлик нурланиши; космик плазма 
(Галактикадаги газ туманликлар, Қуёш 
ва юлдузлар атмосфераси) ионлари май-
донида иссиқлик электронларининг тор-
мозланиш нурланиши ва б. б-н боғлиқ. 
Космик радионурланишлар турли хил 
радиотелескоплар ёрдамида текширила-
ди. Кенг полосали радиометрларга туташ 
спектрлар, радиоспектрографларда спек-
трал чизиқлар кузатилади. Махсус ради-
отелескоплар — радиоспектрометрлар, 
радиополяриметрлар ёрдамида радио-
нурланишнинг спектрал таркиби, интен-
сивлиги, қутбланиши ва б. кўрсаткичлари 
ўрганилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling