O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


РАДИКАЛ (лот. radix — илдиз) — туб,  қатьий ва кескин чоралар, ҳаракатлар, да- стурлар тарафдори.  РАДИКАЛ


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИКАЛ (лот. radix — илдиз) — туб, 
қатьий ва кескин чоралар, ҳаракатлар, да-
стурлар тарафдори. 
РАДИКАЛ (лот. radix — илдиз) (ма-
тематикада) — илдиз чиқариш амали-
нинг белгиси. Р. алгебранинг махсус 
бўлимларида бошқа маънода ҳам ишла-
тилади.
РАДИКУЛИТ (лот. radicula — ил-
дизча) — орқа миянинг нерв илдизлари 
ва улардан кетадиган нерв толалари ка-
саллиги. Периферик нерв системасининг 
энг куп тарқалган хасталиги. Кўпинча 
умуртқа поғонаси касаллиги (остеохон-
дроз) сабаб бўлади. Бунда амортизация 
ролини ўйнайдиган умуртқалараро диск 
эластиклигини йўқотиб, мўрт бўлиб 
қолади. Диски ўзгарган умуртқанинг би-
риккан ерида туз йиғилиб, суяк ўсиши 
(остеофитлар) кузатилади. Ўсиб чиққан 
суяк ўсиқчалари умуртқа орасидан 
ўтадиган нерв илдизчаларини қисиши 
натижасида оғриқ пайдо бўлади. Р. 
жароҳатлар оқибатида, совқотиш (Мас, 
узоқ вақт муздай сувда ювиниш, зах 
жойда ўтириш ва б.), организм ичдан 
заҳарланганда, юқумли касалликлар асо-
рати сифатида рўй бериши мумкин.
Зарарланган нерв илдизчалари ва нерв 
толалари бўйлаб оғриқ пайдо бўлиши 
ва сезувчанликнинг йўқолиши, баъзан 
ҳаракат бузилиши ҳам Р.га хос аломат-
лардан ҳисобланади. Р., одатда, бирдани-
га пайдо бўлиб, кўп ҳолларда сурункали 
шаклга ўтади ва вақтвақти б-н қўзиб ту-
ради. Нерв толаларининг қайси қисми за-
рарланганлигига қараб, Р. ҳар хил бўлади. 
Энг кўп тарқалган хили белдумғаза 
Р.идир. Бунда белдумғаза соҳасида ҳамда 
қуймич нерви бўйлаб ҳар хил оғриқ пай-
до бўлади. Оғриқ қимирлаган пайтда 
кучаяди, шунинг учун бемор бирданига 
қимирлай олмайди, юрганида эса танаси-
ни олдинга ёки ёнга эгиб олади, натижада 
умуртқа поғонасининг қийшайиши, орқа 
мускулларининг таранглашиши кузати-
лади. Бемор оғриқни камайтириш учун 
ўринда оёғини букиб, қорнига тортиб 
ётади. Агар фақат бел нерви илдизчалари 
зарарланса, оғриқ сон юзасида бўлади. 
Қуймич нерви чиқадиган думғаза бўлими 
илдизчалари кўпроқ зарарланиши б-н 
ўтадиган белдумғаза Р. и ишиас деб ҳам 
юритилади.
Ишиасда оғриқ куймич нерви бўйлаб 
(думба, соннинг орқа юзаси, болдир, оёқ 


www.ziyouz.com кутубхонаси
16
панжасига) тарқалади. Оёқ совқотади, 
увушади, чумоли юргандек сезилади. 
Касал оёқнинг мускуллари тонуси паса-
яди ва «сўлиб» қолганга ўхшайди, кей-
инчалик атрофияга учрайди. Қуймич 
нервининг тортилиши (одам энгашган-
да, оёқ кўтарилганда ва б. вазиятларда) 
оғриқнинг зўрайишига олиб келади.
Бўйин-елка Р.ида оғриқ энсага, елкага, 
куракка тарқалади. Бошни қимирлатганда 
ва атрофга қараб қийшайтирилганда, 
қўл 
қимирлатилганда, 
аксирганда, 
йўталганда оғриқ зўраяди. Касалликнинг 
оғир шаклларида қўл увушади, ловуллаб 
ачишади ва санчади, кейинчалик сезиш 
ҳам ўзгара бориб, секинаста мускуллар 
кучсизланиб «озади» (атрофия).
Кўкрак Р.и кам учрайди. Бунда 
оғриқ қовурғалар оралиғида бўлади ва 
қимирлаганда, чуқур нафас олганда 
зўраяди.
Р. б-н оғриган беморни невропато-
логврач даволайди. Даво Р.ни келтириб 
чиқарган сабабларни бартараф этишга 
қаратилади. Р.нинг олдини олишда даво 
гимнастикаси, физкультура ва ҳар хил 
спорт турлари б-н шуғулланиш (орга-
низмни чиниқтириш) катта аҳамиятга 
эга. 
РАДИО (лот. radio — нурлана-
ман, нур тарқатаман) — 1) ахборот-
ларни радиотўлқинлар (электрмагнит 
тўлқинлар) ёрдамида узоқ масофадан 
симсиз узатиш ва қабул қилиш усули. 
1895 й.да А. С. Попов ихтиро қилган; 2) 
симсиз узатиш усулига асосланиб фи-
зик ҳодисаларни ўрганиш, бу усулдан 
радиоалоқа, радироэшиттириш, теле-
видение, радиотелемеханика, радиоло-
кация, и. ч. жараёнларини автоматлаш-
тириш, масофадан туриб бошқариш 
(телебошқариш)да, тиббиётда ва б. 
мақсадлар учун фойдаланиш б-н боғлиқ 
фан ва техника соҳаси (қ. Радиотехника). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling