O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИАЦИОН ГИГИЕНА — ра-
диоактив моддалар ва ионловчи нур-
ларнинг инсон организмига таъсири-
ни ўрганадиган фан, гигиенанинг бир 
бўлими. Радиоактив моддалар б-н иш-
лайдиган кишилар ва умуман аҳолини 
нурланишдан сақлаш учун санитарияги-
гиена қонунқоидаларини ишлаб чиқади.
Р.г. мустақил фан сифатида 1946 й. 
(АҚШнинг Тинч океанда ўтказган ядро 
қуроли синовидан сўнг) юзага келди. 
Р.г., асосан, ионловчи нур манбалари 
бўлган корхона ёки муассасалар бино-
си, ҳудуди ва ҳ.к.нинг дозиметрияси 
масалалари б-н шуғулланади, радио-
изотоплар, рентген аппаратлари, гамма 
нурлар б-н ишлайдиган ишчиларнинг 
индивидуал дозиметриясини назорат 
қилади, меҳнат гигиенаси муаммоларини 
ҳал қилиш ва атом саноати корхоналари, 
уран, торий конлари, кимё, металлургия, 
машинасозлик ва б. саноат корхоналари 
ишчиларининг радиацион хавфсизли-
гини таъминлаш тадбирларини кўради. 
Шунингдек, ташқи муҳит (ҳаво, ер, сув 
ва ўсимликлар) ни радиоактив модда-
лар б-н ифлосланиш жараёнлари ва бу 
муҳитнинг аҳоли соғлиғига, инсон на-
слига таъсирини ўрганади. Радиоактив 
моддалар б-н зарарланган озиқ-овқат 
маҳсулотларини 
санитария-экспертиза 
қилиш усулларини ишлаб чиқади ва ра-
диоактив чиқиндиларни йўқотиш усти-
дан санитария назорати олиб боради. 
РАДИАЦИОН КИМЁ — кимёнинг 
ионловчи нурлар таъсирида моддада 
юз берадиган кимёвий жараёнларни 
ўрганадиган соҳаси. Кимёвий жараён-
ларни ионловчи нурлар таъсирида юзага 
келиши уларнинг моддалар молекулала-
рини ионлаш ва қўзғатиши б-н боғлиқ. 
Р.к. 1865—96 й.ларда пайдо бўлди. Р.к. 
даги дастлабки кузатиш ишлари нурлар-
нинг фотография пластинкасига таъсир 
этиб қорайтиришидан бошланди. Кўп 
ўтмай радий нурларининг сувни кис-
лород ва водородга парчалаши маълум 
бўлди. Р.к. ривожининг кейинги босқичи 
ядро реакторларининг кашф этилиши б-н 
боғлиқ бўлиб, 40-й.лардан кимё фани-
нинг мустақил соҳаси сифатида шакллан-
ди. Атом энергетикасида ишлатиладиган 
ҳар хил материалларга турлича нурлар 
таъсири ўрганилди. Атом реакторлари-
нинг ишлатилиши ва ядро ёқилғисининг 
қайта ишланиши сувнинг парчаланиш 
жараёнларини, юқори радиоактивликка 
эга бўлган технологик аралашмалардаги 
кимёвий ўзгаришларни тушунтириб бе-
ришни талаб қилди.
50-й.лар охирида радиацион кимёвий 
реакциялар илмининг кенгайиши ва ядро 
нурлари манбаларининг кашф этилиши 
муносабати б-н баъзи кимётехнология 
жараёнларини (кимёвий бирикмалар-
ни парчалаш, углеводородларни оксид-


www.ziyouz.com кутубхонаси
13
лаш, органик мономерларни полимер-
лаш) нурлар таъсирида амалга ошириш 
имконияти туғилди. Р.к. технологияси 
мақсадларида гамма ускуналари ва элек-
трон тезлаткичлар ишлатилади. Юқори 
энергияли электромагнит нурлар — рент-
ген нурлари, унурлар, катта энергияли 
корпускуляр нурлар — тезкор электрон-
лар, нейтронлар, протонлар, дейтрон-
лар, азаррачалар, оғир ядро бўлиниши 
парчалари, ядро реакиияларида ҳосил 
бўладиган тепки ядро (заррачалар), тез-
лаштирилган кўп зарядли ионлар оқими 
ионловчи нурларга тааллуқлидир. Нур-
ларнинг кимёвий таъсири самарадорли-
ги, одатда, радиационкимёвий маҳсул б-н 
аниқланади. Радиационкимёвий маҳсул 
миқдори G ҳарфи б-н белгиланади.
Радиационкимёвий маҳсул деб, кимё-
вий системада 100 эВ ионловчи нурларни 
ютиш эвазига ҳосил бўладиган зарралар 
(молекулалар, ионлар ва эркин радикал-
лар ва ҳ.к.)нинг абсолют миқдорига ай-
тилади. Оддий реакциялар учун G нинг 
қиймати 1 дан 20 гача бўлса, занжир 
реакциялар учун бир неча ўн минг мо-
лекула бўлиши мумкин. Баъзи кимёвий 
системаларда юз берадиган радиацион 
кимёвий жараёнларда кимёвий дозимет-
рлар (Мас, темирсульфатли, церийсуль-
фатли дозиметрлар)дан фойдаланилади.
Радиационкимёвий синтезда кимёвий 
системаларга нур таъсир эттириб янги 
кимёвий моддалар олинади. Ионловчи 
нурлар занжирли жараёнларни иницир-
лашда кенг қўлланади. Бунга хлорлаш, 
сульфирлаш, оксидлаш, сульфохлорлаш, 
сульфоксидлаш, қўш боғларга бирикиш 
ва б. занжирли механизм бўйича бора-
диган бошқа радиационкимёвий синтез 
жараёнлари киради. Радиацион ини-
цирлашнинг каталитик ёки фотокимё-
вий иницирлашга караганда бир қанча 
афзаллиги бор: системага иницирловчи 
моддалар қўшиш ва трани кўтариш за-
рурати йўқолади, кўпгина занжирли 
жараёнларнинг ёнғин ва портлаш хав-
фи б-н боғлиқ бўлган бир қанча техник 
талабларини амалга ошириш мумкин 
бўлади. Лаб. тадқиқотлари ионловчи 
нурларнинг бир қатор элементорганик 
бирикмаларни, Мас, фосфорорганик ва 
қалайорганик бирикмаларни синтезлаш-
да яхши натижа беришини кўрсатди. По-
лимерларни радиацион модификациялаш 
ва каучукларни вулканизациялаш жара-
ёнлари Р.к.нинг мустақил саноат тармоғи 
ҳисобланади. Радиацион термик вулка-
низациялаш шиналарнинг сифатини анча 
яхшилайди. Р.к.нинг кейинги ривожи 
бир катор фан ва техника сохалари б-н 
чамбарчас боғлиқ. Ядро физикаси, атом 
энергетикаси (қ. Атом электр станцияси), 
космик тадқиқотлар ва б. шулар жумла-
сидандир.
Ад.: Пикаев А.К. Современная радиа-
ционная химия, т. 1—3, М., 1986.
Саидаҳмад Хўжаев.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling