- Фосфорорганик инсектоакарицидлар ва янги таъсир механизмига эга инсектоакарицидлар.
- Фосфорорганик бирикмалар.
- Фосфорорганик инсектоакарицидлар
- Янги таъсир механизмига эга бўлган препаратлар
-
- ФОСФОРОРГАНИК ИНСЕКТОАКАРИЦИДЛАР
- Бу гуруҳга оид пестицидлар фосфат, пирофосфат ва тиофосфат кислоталарининг мураккаб эфирлари ёки амидлари ҳосилаларидир. Бу гуруҳ пестицидлари хлорорганик пестицидларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга:
- 1.Юқори инсектоакарицидлик хоссаларига эга;
- 2.Зараркунандаларга нисбатан таъсир қилиш доираси кенг;
- 3.Ташқи муҳит шароитида турғунлиги камроқ ва улар ўсимликларнинг бир
- ривожланиш даврида зарарсиз ҳолга қадар парчаланади;
- 4.Кўпчилик фосфорорганик пестицидлар системали таъсирга эга; бинобарин улар
- фойдали ҳашаротларга нисбатан камроқ заҳарли;
- 5.Сарфлаш меъёрлари камроқ;
- 6.Бу гуруҳ пестицидлари тезроқ парчаланиш ва умуртқа поғоналилар организмида
- тўпланмаслик ҳамда сурункали заҳарланишга мойил эмаслик хоссаларига эга.
- 7.Ўсимлик зараркунандаларига тезроқ таъсир қилади.
- Бу гуруҳ пестицидларининг салбий томонларидан бири уларнинг иссиққонли ҳайвонлар ва инсон учун заҳарлилигидир. Шунингдек уларга кўпгина зараркунандалар чидамлилигини намоён қилади.
- Шунинг учун ҳам фосфорорганик пестицидлар билан ишлаганда, албатта, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.
- Фосфорорганик бирикмалар.
- Фосфорнинг органик бирикмаларига асосланган препаратлар ҳозирги пестицидлар орасида муҳимларидан бири ҳисобланади. Улар юқори даражада инсектицид ва акарицид сифатида зараркунандаларга тез таъсир кўрсатади, биологик муҳитда узоқ туриб қолмайди ва парчаланганда заҳарсиз маҳсулотлар ҳосил қилади, суст даражада тўпланади, бир қатор препаратлари ичдан таъсир қилиш хусусиятига эга ва шунинг учун кичик ҳажмда пуркаш йўли билан фойдаланиш, шунингдек
Do'stlaringiz bilan baham: |