кўсак қурти, ширалар, трипслар, каналарга қарши ҳар гектар майдонга 3,0—3,3 л. дан қўлланилади. Картошкада, бақилажон ва помидорда кўсак қурти, колорадо қўнғизига қарши гектарига 1,7—2,3 л.дан, карамда карам ширасига қарши гектарига 2,0—2,3 л дан, уруғли бутгулли ўсимликларда рапс гулхўрига қарши гектарига 2—2,3 л дан, лавлагида оддий лавлаги узунбуруни, дала парвонаси, тунламга қарши гектарига 3,0—3,7 л дан, бурга, ўргимчакканаларга қарши эса гектарига 2,3 л дан тавсия қилинади. - Олма, нок боғларида мевахўрлар, барг ўровчилар, баргхўрлар, ширалар, каналарга қарши гектарига 2,3— 4,6 л дан, олча, олхўрида мевахўрлар, ширалар, каналарга қарши гектарига 1,3—3,3 л дан, токзорда барг - ўровчилар, каналарга қарши гектарига 1,3—3,3 л дан, цитрус ўсимликларида оққанот, цитрус канасига қарши гектарига 4,0—5,0 л дан қўлланилади.
- Буғдойда шилимшиқ қурт, шира, дала парвонасига қарши гектарига 1,6—2,3 л дан, арпада шира, ғалла пашшасига қарши гектарига 1,7 л дан, уруғлик бедада узунбурун, қандала, йўғоноёқ, дала парвонаси, тунлам, шира, парвона ва трипсларга қарши гектарига 1,6—3,3 л дай қўлланилади. Тамакида кўсак қурти, шира ва трипсларга қарши гектарига 2,0—2,2 л дан тавсия этилади, бунда ишлов берилгандан кейин 10 кун ўтгач тамаки барги узиб олиниши мумкин.
- Фозалонни уруғлик бедада қўлланилганда «кутиш вақти» 45 кун, карам, данакли мева боғларида, токзор, цитрус ўсимликларида 40 кун ва бошқа экин турларида 30 кундир. Препарат билан ишлов бериш такрорийлиги арпа ва тамакида 1 марта, қолган ўсимлик турларида 2 мартадир.
- Бензофосфатнинг 30% ли ҳ.к. ва к.э. бўш омборхоналарда жамғарма маҳсулотларининг зараркунандаларига қарши ишлов беришда 1 м2 майдонга 300—500 мл ишчи суюқлиги (1 м2 майдонга 1 г препарат ҳисобида) сарфланади. Бензофосфат билан ишлов берилган омборхоналарга хизматчиларни киритиш ва дон маҳсулотлари келтиришга ишлов берилгандан кейин 15 кун ўтгач рухсат этилади. Омборхона олдидаги жойларда омбор зараркунандаларига қарши курашиш мақсадида 1 м2 майдонга 500 мл ишчи суюқлиги (1 м2 майдонга 1,8 г препарат ҳисобида) билан ишлов берилади.
- КАРБОФОС 50% эм.к. Карбофос сиртдан тиаъсир қиладиган инсектицид ва акарицид бўлиб, Карбофос парчаланиши ва буғланиши туфайли ўсимлик сиртидан тез кўтарилиб кетади.Одам ва хайвонлар учун карбофос ўртача захарлидир.Ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларига (ўргимчакка,ўсимлик ширалари ва.б) 1 гектарига1-2 л дан ишлатиш тавсия этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |