Мавзу режаси: Фосфорорганик бирикмалар


ҳар гектарга оз миқдорда сарфланиши мумкин


Download 18.67 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi18.67 Kb.
#1505251
1   2   3   4
Bog'liq
10- Мавзу

ҳар гектарга оз миқдорда сарфланиши мумкин.
  • Фосфорорганик бирикмаларнинг ҳашаротларга заҳарли таъсир қилишига сабаб шундаки, улар ферментларнинг фаоллигини издан чиқаради. Заҳар ҳашарот жисмига тушиши биланоқ дарҳол заҳарланиш аломатлари юз беради ва у тезда фалажланиб, ҳалок бўлади. Кўпчилик фосфорорганик препаратлар ишлатилиши билан заҳарлилигини кўрсатади ва ишлов беришдан кейинги дастлабки соатларда зараркунанда ўлади. Фосфорорганик бирикмалар гуруҳида бўлган ҳозирги препаратлар тупроқда ва ўсимлик-ларда кўпи билан бир ойгача сақланади.
  • .
  • Фосфамид ўсимликдаги сарфлаш меъёрида қўлланилганда 15—20 кун давомида парчаланади. Бу, албатта метереологик шароитга ва ўсимликнинг хусусиятларига боғлиқ. Фосфамид ўсимликка илдизи ва барги орқали киради, бунда у системали таъсир кўрсатади. Препарат ўсимликда ксилема орқали яхши ҳаракатланади, аммо флоэмада ҳаракатланиши сустроқ бўлади, шунииг учун ҳам барага тушган барча пестицид миқдори ўша ерда қолади.
  • Фосфамид тавсия қилинган сарфлаш меъёрларида қўлланилганда ҳимоя қилинувчи ўсимликларга салбий таъсир кўрсатмайди. Гоҳо унинг концентрациясини кўпайтириб юборилса, шафтоли, ўрик, манзарали дарахтларнинг баъзи турлари ва иссиқхонада ўстирилган экинларнинг баргини «куйдириб» юборгаилиги маълум.
  • Фосфамид одам ва иссиққонли ҳайвонларга ўртача заҳарлидир. Унинг одамларга таъсири ҳашаротларга бўлган таъсиридан 325 марта камдир.
  • Бу препарат ғўзада канлар, ширалар, oқ қанот ва трипсларга қарши ўсимликнинг ривожланиш даврида ҳар гектар майдонга 1,5—2,5 л дан, буғдойда зарарли хасвалар, ширалар, ғалла пашшалари ва трипсларга қарши 1,5 л дан, арпа, жавдарда ширалар, трипслар, шилимшиқ қуртлар, ғалла пашшаларига қарши гектарига 1,0—1,2 л дан, сулида пашшаларга, шираларга қарши гектарига 1,0—1,2 л дан, ғалла-дуккакли экинларда парвоналар, мевахўрлар, шраларга қарши гектарига 0,5—1,0 л дан қўлланилиши тавсия қилинган.
  • Препарат олма, нок боғларида ширалар, каналар, мевахўрлар, барг кемирувчи қуртлар, қўнғизлар, ширадорлар, куялар, барг ўровчилар, қалқондорлар ва сох­та қалқондорларга қарши ўсимликнинг ривожланиш даврида ҳар гектар боғга гектарига 0,8—2 л дан, олхўри боғларида каналар, ширалар, арракашларга қарши гектарига 1,2—2,0 л дан, токзорларда каналар, барг ўровчилар, ток унсимон қуртларига қарши гектарига 1,2—3,0 л дан ва цитрус ўсимликларида оққанотлар, каналар, унсимон қуртлар, қалқондорлар ва сохта қалқондорларга қарши 3 л дан қўлланилади.
  • Қандлавлаги ва озиқбоп лавлагида қандалалар, каналар, барг ширалари, қарши ўсимликларни ўсув даврида ҳар гектар май­донга 0,5—1,0 л дан, ош лавлагида ўсимликларни куялар, ширалар, қандалалар, цикадалар, бургаларга қарши гектарига 0,5—0,8 л дан, уруғлик сабзавот экинларида ширалар, каналар, трипслар, картошка куясига қарши гектарига 1,5—2 л пуркалади, уруғлик бедада эса қандалалар, ширалар, йўғоноёқлар, каналарга қарши 0,5—1,0 л дан қўллаш тавсия этилади.
  • Тамаки, махоркада трипслар, шираларга қарши гек­тарига 0,8—1,0 л дан, канопда эса қандалалар, шира­ларга қарши гектарига 1,6 л дан қўллаш тавсия қилинади.
  • Препарат қўлланилишининг «кутиш вақти» ғўза ва картошкада 20 кун, мева боғларида эса 40 кун, қолган экинларда 20 кун. Ишлов бериш такрорийлиги каноп ва олхўрида 1 марта, қолган ўсимликларда эса 2 марта.
  • Фозалон иссиққонли ҳайвонлар ва одам учун юқори заҳарли Ўзбекистонда Франциянинг «Рон-пуленк» фирмаси томонидан тавсия қилинган фозалоннинг 35% ли к.э. узоқ вақт давомида муваффақиятли қўлланилиб келмоқда. Препарат ғўза ўсимлигининг ривожланиш даврида
    Download 18.67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling