O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

«РАВШАН» — «Гўрўғли» туркуми 
достонларидан. Ҳ. Зарифов Эргаш Жу-
манбулбул ўғлидан ёзиб олган (1928). До-
стон бир неча бор нашр этилган. Достон 
Гўрўғлининг невараси Равшаннинг хоси-
ятли узукда Ширвон маликаси Зулхумор-
нинг суратини кўриб, ошиқ бўлиши ва 
уни излаб сафарга отланиши воқеасидан 
бошланади. 
Асарда 
қаҳрамоннинг 
маъшуқага эришиш йўлидаги саргу-
заштлари орқали эркин муҳаббат, вафо 
ва садоқат улуғланган, ватанга меҳр, 
элюрт душманларига шафқатсизлик 
ғоялари илгари сурилган. Драматург Ко-
мил Яшин шу достон сюжети асосида 
«Равшан ва Зулхумор» пьесасини ёзган 
(1957). Достоннинг 1972 й.ги матнини 
немис проф. Карл Райхл немисчага тар-
жима қилган. Таржима асар Бонн ун-ти 
«Осиё тадқиқотчилари» тўпламида китоб 
шаклида тўлиқ нашрдан чиққан (1985).
Нашри: Равшан, Т., 1970, 1972. 
РАВШАНИЙЛАР ҲАРАКАТИ — 
Бобурийлар давлатидаги афғонларнинг 
диний қаршилик ҳаракати (тахм. 1560 
— 1638). Уни мусулмонларнинг равша-
ний деган мазҳаби бошқарган (мазҳаб 
номи унинг асосчиси Боязид Ансорий-
нинг лақаби — Пир Равшандан олинган). 
Катта қийинчилик б-н бостирилган. Р.ҳ. 
бобурийларнинг ҳарбий қудратига путур 
етказган, афғон давлати тараққиётига 
катта таъсир кўрсатган ва афғонларнинг 
этник жиҳатдан жипслашувига ёрдам 
берган. 
РАВШАНЛИК, ёруғлик техника-
сида — ёруғлик манбаининг берилган 
йўналиш бўйича ёруғланишини ифо-
даловчи катталик. Сирти бирон-бир 
йўналиш бўйича ёруғланаётган элемент-
нинг Р.и шу элементнинг кўрилаётган 
йўналишдаги ёруғлик кучининг шу эле-
ментнинг танланган йўналишига тик 
текисликка проекцияси сиртига нисбати 
б-н ўлчанади. Р. Халқаро бирликлар ти-
зими СИ да кдм~2 да ифодаланади; 2) 
энергетикада — энергетикфотометрик 
катталиклар тизимида Р. катталигини 
энергетик Р. дейилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling