O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИАЦИОН ГЕНЕТИКА — гене-
тик сонинг бир бўлими; организмларни 
рентген нурлари ёки радиоактив элемент-
лар б-н нурлантириш натижасида улар-
да руй берадиган ирсий ўзгарувчанлик 
(мутация)ни ўрганади. 20-а. бошларида 
нурларнинг ҳужайра ва организмнинг 
турли функционал ҳолатига таъсири 
(ҳужайраларнинг бўлиниши, кўпайиш, 
қон шаклли элементларининг ўзгариши 
ва ҳ.к.) ҳақида дастлабки маълумотлар 
олинди. Олимлардан Г.А.Надсон ва Г.С. 
Филиппов, америкалик генетик Мёллер-
лар томонидан (1925—27) ион нурлар 
ирсий ўзгарувчанлик — мутацияга қодир 
эканлиги тажрибада исботланди (қ. Му-
тагенез). Ана шу илмий тадқиқотлар 
Р.г.нинг ривожланишида муҳим роль 
ўйнади. Сунъий мутациялар ҳосил 
қилиш, яъни организмга нур таъсир эт-
тириш йўли б-н ирсиятни экспериментал 
ўрганиш усули ишлаб чиқилди. Нур таъ-
сирида вужудга келган мутациялар ирсий 
ўзгарувчанликни ва турли организмлар-
нинг ирсий потенциясини ўрганиш б-н 
бирга, радиациянинг ирсиятга таъсири-
ни, унинг энг кичик структураси — ген 
ҳақида маълумот олиш имконини берди 


www.ziyouz.com кутубхонаси
12
(қ. Ген).
Р.г. усуллари асосида микроорганизм-
лар селекцияси соҳасида олиб борилган 
тадқиқотлар натижасида антибиотиклар-
нинг янги штаммлари ва улардаги био-
логик фаол моддалар аниқланди. 20-а. 
ўрталарига келиб ионловчи нурларнинг 
одам организмига таъсирини ўрганиш 
катта илмий ва амалий аҳамиятга эга 
бўлди. Одам организмини нурларнинг 
салбий таъсири (жумладан, ирсий аппа-
ратга таъсири)дан саклаш, шунингдек
организмни нурланишдан ҳимоя этувчи 
моддаларни ишлаб чиқиш Р.г.нинг дол-
зарб масалаларидандир. Одам организ-
мининг репарацияловчи ферментлар ёр-
дамида нурланишнинг салбий таъсирини 
қайтариш имконияти туғилди. Муҳитда 
нурланишнинг ортиши мутацияларнинг 
кўпайишига, бу эса ўз навбатида ирсий 
касалликлар, майибмажруҳлик ва хавфли 
ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб кела-
ди.
Кейинги 
йилларда 
космик 
Р.г. 
муваффақиятли ривожланмоқда. Кос-
мик нурлар б-н космик учиш омиллари-
нинг микроорганизмлар, ўсимликлар, 
ҳайвонлар 
ва 
одамга 
биргаликда 
кўрсатадиган таъсири қонуниятлари 
ўрганилмоқда.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling