O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАВШАНОВ 
Мансур 
Темиро-
вич (1937.4.7, Қарши) — актёр, реж., 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат 
арбоби (1983). Тошкент театр ва рас-
сомлик санъати ин-тини тугатган (1961). 
Сурхондарё театрида аввал актёр, кей-
инчалик реж., бош реж. (1963—74, 1975 
й.дан), 1974—75 й.лар Қашқадарё теа-
трида бош реж. «Алпомиш» (С. Абдул-
ла; Т. Жалилов), «Бой ила хизматчи», 
«Майсаранинг иши», «Жононга бор-
дим бир кеча» (Ҳамза), «Алишер На-
воий» (И. Султон, Уйғун), «Парвона» 
(Уйғун), «Нурхон» (К. Яшин), «Ажаб 
савдолар» (Ҳ. Ғулом; М. Левиев), «Ке-
линлар қўзғолони» (С. Аҳмад), «Ўз ари-
засига кўра» (Ў. Умарбеков), «Макр ва 
муҳаббат» (Ф. Шиллер), «Момо ер», «Оқ 
кема» (Ч. Айтматов), «Келин ва куёв» (М. 
Байжиев), «Амир Темур ва Йилдирим Бо-
язид» (К. Абдунабиев), «Алпомишнинг 
қайтиши» (У. Азим) каби спектаклларни 
саҳналаштирган.
РАГА, раг (санскритча — ранг, ис-
так) — ҳинд ва покистон халқлари мум-
тоз мусиқа жанри. Р.лар ўзбек мақомлари 
сингари муайян товуш-қатор (тхат), 
оҳанг тузилмалари (пакар) ва усул (тал) 
жиҳатидан бир-биридан фарқланади. 
Р.лар Бҳейрав, Малкунс, Мегҳ, Дипак 
каби номлар б-н, уларнинг шохобчалари 
эса рагнийлар деб аталади. Р. Ўрта асрдан 
маълум бўлиб, тарихий жараён давомида 
янги куй ва асарлар б-н бойитилди. Ҳинд 
мусиқа олимлари Р. ларни муайян руҳий 


www.ziyouz.com кутубхонаси
10
ва ахлоқий таъсири жиҳатидан ажрата-
дилар. Куннинг муайян вақтлари (эрта-
лабки, тушки Р. ва ҳ.к.), йил фаслларида 
ижро этиладиган Р. лар бор. Р. ансамбли 
таркибига, одатда, яккахон хонанда ёки 
якканавоз созанда, усул берувчи урма 
чолғу ижрочиси ва б. созандалар киради. 
Ҳар бир Р. асосий мавзуни баён этувчи 
вазмин суръатдаги қисмдан бошланиб
аста-секин тезлашиб боради, турли нола-
ларга бой, эркин ривожланадиган ҳамда 
авж олиб келадиган қисмлар орқали на-
моён бўлади.
РАД (rad инг. radiation absorbed dose 
сўзларидан) — ютилган нурланиш до-
заси. Бирликлар тизимига кирмаган. 
Массаси 1 г бўлган моддага ютилган ҳар 
қандай нурланишнинг 100 эрг энергияси-
га тенг. Рад б-н белгиланади. 1 рад = 100 
эрг/г ёки 1 рад=2,38810~6 кал/г=10»2Ж/
кг.
РАДАР [инг. radar (radio defecting and 
ranging сўзларидан) — радиотўлқинлар 
ёрдамида объектни аниқлаш ва унгача 
масофани ўлчаш] — радиолокаторни 
белгилаш учун оммабоп адабиётларда 
ишлатиладиган термин. Баъзан, радар 
қурилма деб ҳам аталади.
РАДИАН (радиус сўзидан) — узунли-
ги радиусга тенг бўлган ёйга мос бурчак. 
Бир Р. тахм. 57°17’44,8»га тенг. а Р. 180° 
градусдан, п градус Р.дан иборат. Бутун 
айлана 2я Р. б-н ўлчанади. Мас, 30°, 45°, 
60°, 90°, 180° бурчаклар мос ҳолда Р.га 
тенг. Тригонометрия функцияларнинг ар-
гументи, одатда, Р. б-н ифодаланади. 
РАДИАНТ (лот. radians — нурланув-
чи) — метеор моддалар галасига тегиш-
ли метеорлар («учар юлдузлар») изини 
орқага давом эттирганда улар кесиша-
диган осмон сферасидаги нуқта. Метеор 
чақнаши, одатда, Қуёш атрофидан уму-
мий орбита бўйлаб айланаётган мете-
орлар оқимида рўй беради ва бир неча 
тун давомида осмон сферасининг бирор 
қисмида кузатилади. Осмон сферасида 
кузатилаётган метеор галасидаги метеор-
лар гўё Р.дан чиқаётгандек кўринади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling