O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

7
РАВИШДОШ феълнинг равиш-
га хос вазифада қўлланиш учун махсус-
лашган шакли. Р. ҳаракатнинг белгиси-
ни билдириб, унинг бирор хусусиятини 
кўрсатади. Р.лар ҳаракатни ифодалов-
чи ҳар қандай феъл б-н қўллана олади. 
Улар, асосан, ҳаракатнинг белгисини, 
жумладан, пайтини, мақсадини, сабаби-
ни билдириб, гапда ҳол бўлиб ёки эргаш 
гапнинг кесими вазифасида келади. Ҳоз. 
ўзбек тилида Р.нинг бир неча шакллари 
бор, улар қуйидаги қўшимчалар ёрдами-
да ясалади: — (и)б — ўқиб, кўриб; — а, 
— й—кула-кула, йиғлай-йиғлай; — гач 
(—кач, — қач), —келгач, тиккач, чиққач; 
— гани (—кани, — қани) — кўрингани, 
тўккани, соққани; — гунча (—кунча, — 
қунча) — боргунча, чўккунча, таққунча 
каби. Р.нинг бўлишсиз шакли — май, 
— масдан қўшимчалари б-н ясалади: 
ўқиб— ўқимай, ўқимасдан каби. 
РАВНАҚ Паҳлавонқули (1725—
Хоразм — 1805) — шоир. Хивадаги 
Шерғозихон мадрасасида ўқиган. Даст-
лаб Хива хони Абулғози Соний (1742—
47) ни мақтаб шеърлар ёзган. 1768 й.да 
тахтга ўтирган Ғойибхон таъқибидан 
қочиб, бир неча йил сарсон-саргардон-
ликда юрган. Сўнг Хива мадрасаларидан 
бирининг ҳужрасида фақирликда ҳаёт 
кечирган. Ўзбек, форс ва араб тилларида, 
асосан, лирик жанрларда ижод қилган. 
Ягона қўлёзма девони бизгача етиб кел-
ган. У 286 шеър — 5251 мисра: 258 ғазал, 
22 мухаммас, 5 қасида ва 1 мустазоддан 
иборат. Шеърларининг асосий мавзуи 
инсонга ва ижтимоий ҳаётга муносабат 
масалаларидир. Р. ғазал жанрини тема-
тик жиҳатдан бойитган. Ғазалларида 
инсоний ишқ-муҳаббатни, табиат ва 
ҳаёт гўзалликларини мадҳ этиш б-н 
бирга давр ва тақдирдан, замона но-
созликларидан шикоят қилган. Навоий 
(14 та), Фузулий (3 та), Машраб, Хур-
рамий ва б.нинг ғазалларига мухаммас-
лар боғлаган. Р. қасидалари анъанавий 
услубдан фарқ қилиб, муайян шахс ёки 
воқеага эмас, шоир яшаб турган ижтимо-
ий ҳаётга бағишланган, уларда амалдор-
лар инсофга чақирилган («Мунча жав-
ринг дегил...» ва б.). Р. шеърлари ғоявий 
ва бадиий жиҳатдан қимматли. «Девони 
Равнақ» номли қўлёзмаси Ўзбекистон 
ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади 
(инв. №922).
Ад.: Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж.ли], 
3ж., Т., 1978.
РАВОН — илк ўрта асрлардаги То-
харистон шаҳарларидан бири. Қундуз 
ш.дан шим.шарқда, Ҳазрати Имом ш. ва 
Толиқон қишлоғи оралиғида жойлаш-
ган. 9-а.да Р. жоме масжиди бор кичик 
шаҳар бўлган. Р. атрофи обод, ов қилиш 
учун қулай жой саналган. Р. аҳолиси эски 
динларини 10-а.гача сақлаб келганлар. 
Ибн ал-Фақиҳнинг ёзишича, араблар 
келгунича Навбаҳор ибодатхонасининг 
бош коҳини Бармак Р. рустоқига эга-
лик қилган ва Р. аҳолиси унинг қуллари 
ҳисобланган. Р. рустоқининг майд. 8x4 
фарсахни ташкил этган. 18-а.да Тохари-
стон рустоклари орасида Шаҳри Равон 
номи қайд этиб ўтилган.
Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историче-
ская география Южного Согда и Тохари-
стана по арабоязычным источникам IX—
начала XIII вв., Т., 1996.
РАВОН — Фарғона вилояти Сўх 
туманидаги қишлоқ, туманнинг маъ-
мурий маркази. Сўх дарёсининг ўнг 
соҳилида жойлашган. Яқин т.й. станци-
яси — Фурқат (62 км). Вилоят маркази 
(Фарғона)гача — 116 км. Аҳолиси 5,9 
минг киши (2003). Сўх дарёсидан сув 
олади. Р.да туман ҳокимияти биноси, ту-
ман ташкилотлари, умумий таълим мак-
таблари, лицей, деҳқон бозори, маданият 
саройи, марказий стадион, марказий ка-
салхона бор. Маданий, савдо ва маиший 
хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. 
Сўх тумани телестудияси, «Садои Сўх» 
газ. тахририяти фаолият курсатади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling