O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАБОТИ МАЛИК, Шоҳ работи 
Ўрта Осиёдаги монументал меъморий 
ёдгорлик (тахм. 1069—79). Қад. Бухоро 
— Самарқанд йўлининг Чўли Маликда-
ги йирик чегара ва савдо бекатида бунёд 
этилган. Катта карвонсарой, ҳоз. Навоий 
ш. яқинида. Бизгача унинг фақат пештоқ 
қисми (диаметри — 12,6 м.) сақланган. 
Жан. минораси (бал. 5,5 м) 1930 й.гача 
мавжуд бўлган. P.M. карвонсарой вази-
фасидан ташқари, истеҳком, қўрғон си-
фатида ҳам муҳим роль ўйнаган. Работ 
катта кенг ҳовли (22,5x22,5 м) ва атро-
фи ўралган 2 қаватли хона-ҳужралардан 
иборат бўлиб, уларга сопол қувурлар 
орқали сув ўтказилган. Марказий қисми 
тўридаги муҳташам сарой олди бир 
қаторли равоқли айвон (7,5x13 м) 2 
қанотига жойлашган. 20 та ғиштин устун 
ишланган. Унга жан.даги пештоқли дар-
воза орқали кирилган. Атрофи қалин 
деворлар б-н ўралган (жан. ва шим. бал. 
2,35 м, ғарб ва шарқий қисми 1,5 м, уз. 
84—86 м, олд девор бал. 12 м га яқин). 
Майдонга қараган жан. тарзи ўртасидаги 
улкан пештоқ (бўйи 18 м, эни 12 м) Ўрта 
Осиёда энг қад. бўлиб, 8 киррали юлдуз-
лар, турли ҳандасий шакллар мавжуд. 2 
чеккасида бурж бўлиб, улар ўзаро баланд 
девор б-н уланган. Девор ўртасида пил-
тавор буржлар қатори тепаси кичраювчи 
равоқлар б-н боғланган. Девор юқориси 
ғиштин куфий хатлар б-н ҳошияланган. 
Буржлар тепасида равоқли кўшк бўлиб, 
ундан атрофни кузатиш қулай бўлган. 
Кўшк остида ганчдан ясалган икки қатор 
йирик шарафа ва куфий хат ҳалқаси кўзга 
ташланади. Работ деворларининг ўзаги 
хом ғиштдан (28x28x6,5 см) терилган
сирти пишиқ ғиштдан (24x24x4 см) иш-
ланган. Безаклари, асосан, ғиштин, оз 
миқдорда ўйма ганч нақшлар ҳам учрай-
ди. P.M. харобаси давлат муҳофазасига 
олинган.
Ад.: Художественная культура Сред-
ней Азии XII—XIII веков, Т., 1983.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling