O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИАЦИОН ҲИМОЯ, радиацион 
хавфсизлик — радиоактив моддалар ва 
б. ионловчи нурланиш манбалари б-н 
ишлаганда хавфсизликни таъминлов-
чи тадбирлар мажмуи. Радиобиология, 
ядро физикаси, космик биология, кос-
мик тиббиёт ва б. фанлар ютуқларига 
асосланади. Р.ҳ.нинг асосий мақсади — 
биосферанинг радиоактив моддалар б-н 
ифлосланишига йўл қўймаслик, одам ва 
ҳайвонлар организмини (Мас, космос 
шароитида) зарарли нурланишлардан 
асраш ва ҳ.к. Зарарли нурланишларнинг 
организмга биологик таъсири ҳақидаги 
маълумотлар Р.ҳ. ёки радиацион хавф-
сизлик меъёрларини ишлаб чиқиш учун 
асос бўлади (қ. Дозиметрия). Радиоак-
тив моддалар б-н ишлаганда ёки улардан 
фойдаланишда хавфсиз шароитларни 
таъминлаш, аввало, ходимларни хавфли 
нурланишлар манбаи (ядро реакторла-
ри, гаммадефектоскоплар, радиоизотоп 
термоэлектр генератор ва б.) таъсиридан 
ишончли ҳимоя қилишдан иборат. Бунга 
қурилмаларни экранлаш (тўсиш), иш хо-
насига кириш учун лабиринт (айланма) 
йўллар ҳосил қилиш, бу манбалар б-н 
ишлаш вақтини чеклаб қўйиш, радиоак-
тив чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш 


www.ziyouz.com кутубхонаси
14
ва уларга тегишли ишлов бериш, якка 
(индивидуал) ҳимоя воситаларидан фой-
даланиш ва б. тадбирлар орқали эриши-
лади.
Р.ҳ.ни меъёрий жиҳатдан таъминлаш 
учун Р.ҳ. бўйича халқаро комиссия мате-
риаллари асосида радиацион хавфсизлик 
меъёрлари ишлаб чиқилган (1976). Бу 
ҳужжатда Р.Ҳнинг асосий тамойиллари 
белгилаб қўйилган. Бу меъёрларда радио-
ктив нурлар б-н нурланишнинг чегараси 
йўл қўйиладиган қийматлари ва назорат 
даражалари, нурланиш дозалари чега-
ралари, турли нурланишларнинг сифат 
коэффициентлари белгилаб қўйилган. 
Бу меъёрлар радиоактив моддалар б-н 
ишловчи барча шахслар учун мажбурий 
ҳисобланади. Агар Р.ҳга доир чегара-
вий меъёрлар бузилганлиги аниқланса, 
«Радиоактив моддалар ва б. ионловчи 
нурланишлар б-н ишлашдаги асосий са-
нитария қоидалари»га мувофиқ чоралар 
кўрилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling