O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАДИОАСТРОНОМИЯ
РАДИОАЛОҚА — икки ёки бир неча
пунктлар ёки ҳаракатланаётган объектлар (космик кема, самолёт, кема ва б.) ораси- да радиошулщинлар воситасида амалга ошириладиган алоқа. Р. учун барча диа- пазондаги радиотўлқинлар қўлланилади. Радиочастоталардан фойдаланиш ва Р. қоидалари халқаро конвенция (1908 й. 1 июлда кучга кирган) б-н белгиланган. Вазифаси ва таъсир чегарасига қараб, Р. халқаро ҳамда ички Р. линия- сига бўлйнади. Ички Р. линияси маги- страль (республика маркази б-н вилоят- лар марказлари орасида ва б.) ва зонали (вилоят ва туманлар ичидаги) алоқа хилларига бўлинади. Р. линиялари мам- лакатнинг Ягона автоматлаштирилган алоқа тизимига киритилади. Р. хизмати вазифаси, таъсир узоқлиги, структура- си ва б. б-н фарқ қилади. Хусусан, ерда ўрнатиладиган ва космик Р. (космик Р.га бир ёки бир неча сунъий йўлдошлар ёхуд бошка космик объектлардан фойдалани- ладиган Р.лар киради), белгиланган (маъ- лум пунктлар орасида) ва ҳаракатдаги www.ziyouz.com кутубхонаси 21 (ҳаракатдаги ва стационар радиостанци- ялар ёки ҳаракатдаги радиостялар ораси- да); радиоэшиттириш ва телевидениега бўлинади. И.ч. ва махсус хизматлар учун баъзи вазирлик ва ташкилотлар (Мас, фуқаро авиацияси, т.й., денгиз ва дарё транспор- ти, ўт ўчириш, милиция, тиб. хизмат), шунингдек, саноат, қ.х. корхоналари ва б.да ички Р. хизматидан фойдаланилади. РАДИОАСТРОНОМИЯ (радио., ва астрономия) — астрономиянинг куёш, юлдузлар, галактикалар сингари ос- мон жисмларини улардан нурланадиган (узунлиги мм нинг улушларидан бир неча км гача бўлган) радиотўлқинлар асосида ўрганадиган бўлими. Қуёш радиотўлқинлари тўғрисида фикрлар 19- а. даёқ илгари сурилган ва уларни қайд қилишга уринишлар бўлган. Фақат 1931 й. К. Янский (АҚШ) 14,6 м тўлқин узун- лигида Сомон Йўли радионурланишини тасодифан қайд қилди ва шу мақсадда параболик антенна ҳамда сезгир приём- никни қўллади. 2-жаҳон уруши йилла- рида радиотўлқинли алоқага эҳтиёж се- зилди. 1942 й. Қуёшнинг, 1945 й. Ойнинг тинч қолатдаги радионурланиши, 1946 й. эса Оққуш юлдузлар туркумида «дис- крет» (кичик ўлчамли) радионурланиш манбаи кашф қилинди. Осмон жисмла- рида рўй бераётган физик ҳодисаларни ўрганишда 20-а. 60-й.ларидан Р.дан кенг фойдаланилмоқда. Кузатилаётган барча радиоастрономик ҳодисалар физикага маълум радионурланиш механизмла- ри б-н. Мас, қаттиқ жисм (сайёралар ва Қуёш системасидаги кичик жисм)ларда- ги иссиқлик нурланиши; космик плазма (Галактикадаги газ туманликлар, Қуёш ва юлдузлар атмосфераси) ионлари май- донида иссиқлик электронларининг тор- мозланиш нурланиши ва б. б-н боғлиқ. Космик радионурланишлар турли хил радиотелескоплар ёрдамида текширила- ди. Кенг полосали радиометрларга туташ спектрлар, радиоспектрографларда спек- трал чизиқлар кузатилади. Махсус ради- отелескоплар — радиоспектрометрлар, радиополяриметрлар ёрдамида радио- нурланишнинг спектрал таркиби, интен- сивлиги, қутбланиши ва б. кўрсаткичлари ўрганилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling