O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАДИОАКТИВЛИК
РАДИОАКТИВАЦИОН АНАЛИЗ,
активацион анализ — моддаларнинг сифат ва миқдорий таркибини уларни нурлантириш натижасида ядроларида ҳосил бўлган радиоактив нурланишга кўра аниқлаш усули. Р.а. дастлаб Вен- грия кимёгарлари Д. Хевеши ва Г. Леви томонидан 1936 й.да иттрий препарати- да диспрозий миқдорини аниқлаш учун қўлланган. Р.а.да текширилаётган модда маълум муддат ядро заррачалари (ней- тронлар, протонлар, дейтронлар, азар- рачалар ва б.) ёки унурлар б-н нурлан- тирилгач махсус қурилмалар ёрдамида ҳосил бўлган радиоактив изотопнинг тури ва фаоллиги аниқланади. Энг кенг тарқалгани нейтронактивацион усул бўлиб, бунда текширилаётган модда ядро реакторида нейтронлар ёрдамида (л, у) — реакция бўйича фаоллантирилади. Ҳар бир радиоактив изотоп ўзига хос ярим емирилиш даври (Т|/2) ва нурланиш энергияси (Еемир)га эга бўлиб, унинг бу тавсифи бошқа радиоактив изотопники- га асло ўхшамайди. Изотопларнинг бу тавсифлари махсус жадвалга тўпланган. Жадвалдан эса шу радиоактив изотоп мавжуд бўлган элементнинг тартиб ра- ками ва масса сонини аниқлаш мумкин. Ҳосил бўлган фаоллик миқдори эса нурлантирилган изотоп миқдорига про- порционал. Элементнинг изотоп тар- кибига кўра шу элементнинг миқдори аниқланади. Модданинг сифат ва миқдорини Р.а. ёрдамида аниқлашда инструментал ёки радиокимёвий усулдан фойдаланилади. Инструментал Р.а. ҳосил бўлган радио- актив изотопларни радиотехник қурилма ёрдамида тўғридантўғри текширишга асосланган. Радиокимёвий Р.а.да мод- дага кимёвий ишлов бериб, фаолланти- рилган элементларни кимёвий жихатдан ажратилади, сўнгра уларнинг фаоллиги аниқланади. РАДИОАКТИВЛИК (радио... ва activus — таъсирчан) — кимёвий элемент беқарор изотопининг элементар зарралар ёки ядролар чиқариб ўз-ўзидан бошқа элемент изотопига айланиш крбилия- ти. Табиий шароитлардаги изотопларда бўладиган Р. табиий Р., ядро реакцияла- ри воситасида олинадиган изотоплар- нинг Р.и сунъий Р. дейилади. Сунъий ва табиий Р. орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Иккала ҳолда юз берадиган радиоактив емирилиш жараёни бир хил қонунларга бўйсунади. Р. ҳодисасини биринчи марта 1896 www.ziyouz.com кутубхонаси 20 й.да А. А. Беккерель кашф қилган. У уран тузларидан номаълум нурлар чиқишини, бу нурлар худди рентген нурлари каби ҳар хил моддалардан ўтишини, фото- графия плстинкасини қорайтиришини биринчи бўлиб аниқлади ва уларни радиоактив нурлар деб атади. Тез ора- да торийнинг Р.ги аниқланди. 1898 й.да эса М. Склодовская Кюри ва П. Кюри- ляр иккита янги радиоактив элемент (полоний ва радий) ни кашф этдилар. Э. Резерфорд ва юқорида номлари зикр этилган олимларнинг кузатишлари на- тижасида радиоактив моддалар ўзидан уч хил кўринишдаги (а, р ва у)нурларни чиқариши аниқланди ва бу нурларнинг табиати ўрганилди: анурлар иккита мус- бат зарядга эга бўлган гелий атомининг ядросидан иборат; рнурлар манфий за- рядга эга бўлган электронлардан иборат; унурлар рентген нурларига ўхшайдиган электромагнит нурланишдир. Р.нинг маълум бўлган асосий турлари қуйидагилардан иборат: 1) схемирилиш; 2) ремирилиш (шу жумладан, Ктутиш); 3) протонли Р.; 4) оғир ядроларнинг спонтан равишда бўлиниши. Радиоак- тив емирилиш натижасида ҳосил бўлган ядролар радиоактив бўлиши ва уларнинг емирилишидан ҳосил бўлган янги ядро- лар ҳам яна радиоактив бўлиши мумкин ва ҳ.к. Табиатда учта радиоактив катор мавжуд эканлиги аниқланган бўлиб, улар уран, торий ва актиноуран элемент- ларидан бошланади. Уччала ҳолда ҳам охирги маҳсулот қўрғошин изотоплари, яъни биринчи каторда охирги маҳсулот 206Рв, иккинчисида 2О8Рв ва учинчи- сида 207Рв бўлади. Радиоактив еми- рилиш назарияси кўрсатадики, dt вақт ичида емириладиган ядроларнинг сони dN радиоактив ядроларнинг умумий сони TV га пропорционал бўлиб, радио- актив емирилиш экспоненциал қонун бўйича кечади: N=Noe~x»; бунда N —t пайтдаги емирилмаган ядролар сони, No — бошланғич пайтдаги емирилмаган ядролар сони ва ^.емирилиш доимий- си; ядронинг ички тузилишига боғлиқ бўлган ўзгармас миқдор. Радиоактив емирилишнинг экспоненциал қонуни статистик қонун бўлиб, фақат жуда кат- та сондаги атомлар учун ўринлидир. Бошланғич пайтдаги ядролар миқдори ярмисининг емирилишига кетадиган вақт модданинг ярим емирилиш даври Т дейилади. У емирилиш доимийси X б-н қуйидагича боғланган: Т=0,603 X. Радио- актив қаторларни бошлаб берувчи уран nU, тории ^Th ва актиноуран 92и эле- ментларининг ярим емирилиш даврлари, мос равишда 4,51109 йил, 1,391010 йил ва 7,13Ю8 йилга тенг. Р., асосан, кюри ёки унинг улушлари оркали ифодаланади. Активлик 1 кюри сифатида радиоактив модданинг бир се- кундда 3,710’° та ядросининг емирили- ши қабул қилинган. Р. кашф қилиниши фан ва техника- нинг тараққиётига катта ҳисса қўшди. У моддалар тузилиши ва хоссаларини ўрганишда янги давр очиб берди. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling