O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОКОМПАС (радио... ва ком-
пас) — Ердаги радиостанциядан узати- лаётган сигналларни автоматик пелен- гловчи (йўналишини аниқловчи) само- лёт радиопеленгатори; кузатувчи тизим ва 2 та (йўналтирилган — рамкали ва йуналтиршшаган — штирли) антенна- дан иборат қабул қилувчи индикатор қурилма. Р.да иккала антенна орқали олинган пеленгланувчи (аниқланувчи) радиостанция сигналлари қўшилади ва таянч генератори частотасидаги рамка сигнали коммутацияланади, натижада приёмникнинг кириш кучланиши ампли- туда бўйича модуляцияланади. Кузатиш тизими қабул қилгичи (приёмниги) б-н таянч генераторининг чиқиш кучланиш- лари таққосланиб, келаётган сигналлар хатолиги аниқланади. Кузатувчи тизим рамка сигнали пеленгланувчи радиостан- ция йўналиши б-н мос тушгунча рамкани автоматик равишда буради. Рамканинг бурилиш бурчаги дистанцион электр узаткич ёрдамида радиостянинг курси бурчагини (самолётнинг бўйлама ўқи ва радиостанция йўналиши орасида бурчак) www.ziyouz.com кутубхонаси 28 ни кўрсатувчи стрелкали индикаторга берилади. Р. самолётларни аэродромга қўндириш ёки учиришда ишлатилади. РАДИОЛА — радиоприёмник ва элек- тропроигриватель конструктив жиҳатдан бирлаштирилган радиоқурилма; радио- эшиттиришларни қабул қилиш ва грам- пластинка қўйиб эшитишга имкон бера- диган механизм ва двигатель мустақил ишлайди, лекин товуш радиоприёмник- нинг паст частота кучайтиргичида ку- чайтирилиб, радиокарнайдан эшитилади. Магнитофон ва телевизор б-н бирикти- рилган Р.лар ҳам бор. РАДИОЛОГИЯ (радио... ва ...логия) — касалликларни аниқлаш ва даволаш учун ионловчи нурлар қўлланадиган соҳа, тиббий фан. Нурларнинг организм- га таъсири, организмни нурланишдан ҳимоя қилиш масалаларини ўрганади. Рентген нурлари кашф этилиши (1895) муносабати б-н Р. юзага келди. Р.нинг мустақил фан сифатида ривожланишида физика, кимё, техника ва биол. фанлари ютуқларининг роли катта бўлди. Тиббий Р. нур билан даволаш, рентгенодиагно- стика, радиоизотоп диагностика ва б.дан таркиб топган. Даволаш ва диагностика вақтида учрайдиган нурланиш асорат- ларини аниқлаш ва уларни йўқотиш ма- салалари б-н хам шуғулланади. Тиббий Р.нинг назарий асоси радиобиологиядчр. Ўзбекистонда Онкология Рентгенология ва радиология марказлари, 1 ва 2 ТошТИ, шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-ти ва б. тиббиёт интларида- ги Р. кафедраларида Р.нинг энг долзарб муаммолари бўйича илмий изланишлар олиб борилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling