O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ 
— 
ядро нурланишлар (азарралар, электрон-
лар, протонлар, нейтронлар, унурлар ва 
б.) ёки рентген нурлар уйғотган люми-
несценция.
РАДИОЛЯРИТ — бир ҳужайрали 
планктонлар (radiolaria)нинг номи б-н 
аталган кремний таркибли органоген 
чўкинди тоғ жинси. Таркибининг 50% 
дан зиёди радиолярий скелетларидан 
иборат. Радиолярий чиғаноқлари, асосан, 
кремнийдан ташкил топган. Р. таркиби-
да фосфат, гил, алевролит материаллари 
ҳамда диатомей, спикул, кремнийли губ-
ка қолдиқдари учрайди. Ранги кулранг, 
сарғиш, қизғиш бўлиб, бўш ёки зич це-
ментлашган. Р., асосан, геосинклиналь, 
баъзан платформаларда диатомит, трепел 
ва яшмалар б-н биргаликда учрайди.
РАДИОЛЯРИЯЛАР, нурлилар (Rali-
olaria) — сохта оёқли бир ҳужайрали 
ҳайвонлар кенжа синфи. Ўлчами 40 мкм 
дан 1 мм гача. Денгиз планктони. Р. эн-
доплазмаси ички капсула ва минерал 
скелет б-н чегараланган. Танасидаги те-
шикчаларидан ташқарига ипсимон сохта 
оёклари (псевдоподийлар) чиқиб туради. 
Ядроси битта, кўп марта бўлиниб, 2 хив-
чинли эркин сузиб юрадиган зооспора-
лар, улардан Р. ҳосил бўлади. Жинссиз 
кўпаяди. Асосан, суви илиқ денгизларда 
тарқалган. Р. скелети сув тубига чўкиб, 
чўкма жинслар таркибига кирадиган Р. 
лойини ҳосил қилади. Металларга ишлов 
бериш ва жилвир қоғозлар тайёрлашда 
фойдаланиладиган трепел Р. скелетидан 
иборат.
РАДИОМАРКАЗ — радиоалоқа ва 
радиоэшиттиришни амалга ошириш 


www.ziyouz.com кутубхонаси
30
учун мўлжалланган иншоотлар ва техник 
воситалар (антенналар, узатувчи ва қабул 
қилувчи аппаратлар, товуш ёзиш аппа-
ратлари, кучайтиргичлар ва б.) мажмуи. 
Вазифасига кўра, қабул қилувчи, узатув-
чи ва қабул қилувчиузатувчи турларга 
ажратилади. Узатиш ва қабул қилишдаги 
халақитларни камайтириш учун узатувчи 
ва қабул қилувчи Р.лар бир-биридан ва 
саноат корхоналаридан узоқроққа жой-
лаштирилади. Қабул қилувчиузатувчи 
Р.лардан ҳарбий ишда, экспедицияларда 
фойдаланилади. Уларни, Мас, кемалар-
га жойлаштириш мумкин (яна қ. Радио-
станция). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling