O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОПРИЁМНИК (радио... ва
рус. приёмник — қабул қилгич) — ради- оузаткич ёрдамида фазога тарқатилган радиотўлқинларни қабул қиладиган ва кучайтириб берадиган қурилма. Бирин- чи бўлиб А. С. Попов қабул қилинган сигналларни телеграф лентасига ёзиб олиш учун ўз аппарати схемасига Мор- зе аппаратинн улаган. 1902 й.да Марко- ни фирмаси (Италия) магнитли детектор www.ziyouz.com кутубхонаси 32 ишлаб чиқарди. 1905 й.да Р. Феосенден (АҚШ) электролитли детектор яратди, 1906—08 й.ларда кристалли детектор кенг тарқалди, натижада детекторли при- ёмниклар ясалди. Рус радиоҳаваскори О. В. Лосев 1922 й.да Р. нинг янги типи — кристадинни яратди. Катодли лампа- лар ишлаб чиқарилгандан сўнг электрон лампали Р. яратилди. Дастлабки лампали Р. Англия ва Францияда 1915 й.да пайдо бўлди. Кейинчалик регенератив Р., супер- гетеродин Р., рефлекс Р. яратилди. 20-а. 50-й.ларида тебранишларни генерация- лаш ва кучайтириш учун яримўтказгич асбоб (транзистор) лардан кенг фойдала- нила бошланди. Кейинчалик босма схе- мали Р.лар раcм бўлди. Р. антеннасида турли радиотўлқинлардан ҳосил бўлган э.ю.к. ичидан радиостанция керакли сигнал- ларни ажратади, кучайтиради ва товуш эшиттириш аппарати (радиокарнай, телефон, телеграф аппарати ва б.)га таъ- сир қилувчи анча паст частотали э.ю.к.га айлантиради (детекторлайди). Бу функ- цияларни Р. таркибига кирувчи, керакли частотага созловчи частотали селектив резонанс занжирлари (тебраниш кон- турли электр фильтрлар, ҳажмий резона- торлар), электр тебранишларини кучай- тиргичлар ва детекторлар бажаради. Бу- лардан ташқари, Р.да автоматик ростлаш занжири, қабул қилинган ахборотларни эшиттириш (карнай, кинескоп) ва Р. иши- ни текшириш (ўлчаш асбоблари, индика- торлар) жиҳозлари бўлади. Қабул қилинадиган сигналларни мо- дуляциялаш (ўзгартириш) турига қараб, Р. детекторли, амплитудали, частотали, фазали ёки бошқа типда бўлиши мум- кин. Р. ишининг асосий кўрсаткичлари: сезгирлиги — кучсиз радиосигналларни қабул қилиш хусусияти; селективлиги — фойдали сигналларни бегона радиочасто- тали тебранишлар (радиохалақитлар)ни бир неча мартагача пасайтириб, улардан ажратиб олиш хусусияти; барқарорлиги — қўшимча операцияларни, Мас, со- злаш, қайта улаш ва б.ни бажармай уз- луксиз қабул қилишни таъминлаш хусу- сияти. Р. вазифасига (радиоэшиттириш, те- левизион, алоқа, радиолокацион ва б.), радиотўлқинларни қабул қилиш усули- га (супергетеродин, регенератив ва б.), иш турига (телеграф, телефон радио- приёмниги ва б.), модуляциялаш усу- лига (қ. Модуляция), қабул қиладиган радиотўлқинлар диапазонига, энергия б-н таъминланиш усулига (ўзгарувчан ток тармоғи, батарея ва б.) қараб хиллар- га ажралади. Ҳар қандай Р. қуввати, сезгирлиги, сигналларни танловчанлиги ва б. хусуси- ятлар б-н ифодаланади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling