O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОРЕЛЕЛИ АЛОҚА (радио...
ва реле) — қабул қилишузатиш радио- станциялари занжиридан иборат авто- матик радиоалока. Бир пунктдан қабул қилинган сигналлар оралиқ ст-яда ку- чайтирилиб, иккинчисига узатилади. Стялар бир-биридан 40—60 км ма- софада қурилади. Р. а.да ультрақисқа тўлқинлардан фойдаланилади. Р.а. ли- ниялари катта сиғимли (магистрал), ўртача сиғимли (зонали), кам каналли (т.й. транспорти, газ қувурлари, нефть қувурлари ва б.да қўлланиладиган) ли- нияларга бўлинади. Ҳар бир линия им- кониятини ошириш учун бир неча (6 та5 гача) юқори частотали тармоқлар қўлланилади. Тармоқ лар мустақил иш- лайди, лекин ҳаммаси умумий антенна- дан фойдаланади. Ҳар қайси тармоқдан бир вақтда 600—1000 телефонда гапла- шиш ёки 1 та сифатли теледастур узатиш мумкин. Р.а.да йўналтирилган кучли ан- тенналардан фойдаланилади. Биринчи 5 та телефон каналига мўлжалланган Р.а. линияси 1935 й. АҚШ да Нью-Йорк б-н Филадельфия орасида қурилган. Р.а. шаҳарлараро телефон ва телеграф алоқаси ўрнатиш, радио ва телевидение дастурларини узок, масофаларга узатиш, телебошқариш ҳамда телеўлчаш сигнал- ларини узатиш мақсадларида, ҳарбий ишда қўлланилади. www.ziyouz.com кутубхонаси 33 РАДИОСПЕКТРОМЕТР [радио..., спектр ва метр) — 510~5 м дан ортиқ (тебраниш частотаси 3Ю12 Гц дан ки- чик) бўлган тўлқинлар узунлигидаги радиодиапазонда моддаларнинг ютиш ва нурланиш спектрларини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган асбоб. Асосий қисмлари: сезгир радиоприёмник, зарур тўлқинларга созланадиган генератор, спектрларни таҳлил қилувчи анализатор ва қайд қилиш қурилмаси. Р.нинг асосий кўрсаткичлари: частота бўйича ажрата олиш (фарқлаш) хусусияти ва сезгирлиги (яъни маълум бир кузатиш вақтидагина намоён бўлувчи, модданинг минимал ютувчи зарралари сони б-н белгиланувчи кўрсаткич). Р. радиоспектроскопия (лаб. тажрибаларида электрон парамагнит ре- зонанс ёки ядровий магнит резонансни тадқиқ қилиш)да ва радиоастрономия (Мас, космик радионурланишлар спек- трини таҳлил қилиш) да қўлланади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling