O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОФИЗИКА физиканинг 
радиотехника ва унга боғлиқ техни-
ка соҳалари асосини ўрганиш б-н 
шуғулланадиган бўлими. Унда ча-
стоталари 103 Гц дан 1015 Гц гача 
бўлган электромагнит тебранишлар ва 
тўлқинларнинг уйғониши, нурланиши
муҳитда тарқалиши, қабул қилиниши 
ҳамда параметрлари (частота, амплиту-
да, фаза ва б.)нинг ўзгариши; тўлқинни 
ҳосил қилаётган ўзгарувчи электр ва 
магнит майдонларнинг вакуумдаги ва 
жисмдаги зарядлар б-н ўзаро таъсирлари 
ўрганилади.
Радиотехника, радиоалоқа, радио-
эшиттириш ва телекўрсатувлар каби 
соҳаларнинг кенг кўламда ривожланиши 
натижасида 20-а.нинг 30—40-й.ларида Р. 
тўла шаклланди. Р.нинг асосий вазифаси: 
1) тебранма тизимларда вужудга келувчи 
электр ва магнит тебранишларни бар-
ча параметрлари б-н назарий ва амалий 
жиҳатдан ўрганиш. Бундан 1—2 Гц дан 
10» Гц гача ва ундан юқори частотали те-
бранишлар ҳосил қилишнинг янги усул-
ларини ишлаб чиқишда фойдаланилади; 
2) радиодиапазондаги электромагнит 
тўлқинларининг вакуумдаги, газлар ва 
қаттиқ жисмлардаги ток ташувчилар — 
зарядлар б-н ўзаро таъсирини ўрганиш. 
Вакуумдаги электрон оқимнинг элек-
тромагнит майдон б-н ўзаро таъсирини 
ўрганиш натижасида электрон лампалар 
ва электрон асбоб (магнетрон, клистрон) 
лар ихтиро килинди. Электромагнит май-
доннинг ионлашган газлар ўзаро таъси-
рини ўрганиш натижасида газ разрядли 
асбоблар яратилди. Радиодиапазондаги 
электр тебранишлар ва тўлқинларнинг 
яримўтказгич, диэлектрик кристаллар ва 
ўта ўтказувчан қурилмалардаги электрон 
жараёнлари б-н ўзаро таъсирини ўрганиш 
натижасида генераторлар, кучайтиргич-
лар (яримутказгичли диод, транзистор 
ва б.) яратилди; 3) радиотўлқинларнинг 
нурланиши ва тарқалишини ўрганиш. 
Турли хил антенналардан электромаг-
нит тўлқинларнинг нурланиши ва улар-
нинг муҳитдаги тарқалишини назарий ва 
амалий ўрганиш радиоалоқа тизимини 
яратишда муҳим аҳамиятга эга. Радио-
сигналларни Ердан ташқарида ёки унинг 
ичида тарқалиши ҳам муҳим масалалар-
дан бири бўлиб, Р. уларни атмосфера, 
тропосфера, ионосфера ва космик фазода 
тарқалишини барча геофизик ва космик 
кўрсаткичларини ҳисобга олиб, геофизи-
ка б-н бирга ўрганади.
Р.нинг 
ривожланиши 
янги 
ҳодисаларнинг очилиши ва уларни амал-
га ошириш б-н; унинг муваффақиятлари 
яқин соҳалар — диэлектриклар физи-
каси, яримўтказгичлар физикаси, квант 
электроника, ўтказгичлар физикаси б-н 
узвий боғлиқ. Р.нинг баъзи бўлимлари 
физиканинг мустақил соҳаси (радио-
астрономия, радиоспектроскопия, радио-
метеорология ва б.) бўлиб қолди.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling