O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОЭЛЕКТРОНИКА — фан ва 
техниканинг радиочастотали электромаг-
нит тебранишлар ва тўлқинлардан фой-
даланган ҳолда ахборотларни узатиш ва 
ўзгартириш б-н боғлиқ бўлган соҳалари 
умумий номи. Улардан асосийлари — ра-
диотехника ва электроника. Р. телеграф, 
телефон, фототелеграф алока, радио-
эшиттириш, телевидение, радиолокация, 
радиоастрономия, электрон автоматика, 
ҳисоблаш ва бошқариш машиналари, 
ишлаб чиқариш жараёнларини автомат-
лаштириш асослари, тиббиётда физиоте-
рапия ва ташхис усулларни кенг миқёсда 
қўллаш, космик қурилмалар ва б.ни ўз 
ичига олади.
20-а. бошларида радиолампаларнинг 
такомиллашиши, триод лампасининг 
яратилиши электр тебранишларни ҳосил 
қилувчи ва кучайтирувчи радиоэлектрон 
қурилмалар яратиш имконини берди. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
39
Кейинчалик электр тебранишларнинг 
частота соҳаси ошириладиган кўп элек-
тродли — тетрод, пентод, гексод ва геп-
тод радиолампалари яратилди. Вакуум 
техникасинцнт тараққиёти натижасида 
фотоэлемент ясалди, унинг ёрдамида эса 
овозли кино пайдо бўлди. 50йилларга ке-
либ, яримўтказгичлар электроникаси тез 
тарак,қий этиши б-н яримутказгичли ас-
боблар — диод ва триод (транзистор)лар 
асосида ишлайдиган ихчам ҳамда қулай 
радиоэлектрон қурилмалар яратилди.
Техника тараққиёти ва космик фазони 
забт этиш вазифаларига оид эҳтиёжларни 
крндириш учун янги микросхемалар (қ. 
Микроэлектроника) яратилди. Бунда-
ги актив элементлар — яримутказгичли 
диод ва транзисторлар ўта митти шаклда 
ясалиб, пассив элементлар — резистор 
(каршилик) ва конденсаторлар вакуумда 
юпқа металл пардалар ҳосил қилиш усу-
ли б-н тайёрланади ва улар жуда кичик 
сатхда монтаж қилинади. Микроэлектро-
никада микросхема элементларининг 
зичлиги жуда катта (1см3 га 300 — 400 
деталь тўғри келади).
Фаннинг турли соҳалари асосида 
Р.нинг янги тармоқлари — квант элек-
троника, оптоэлектроника, транзистор-
лар электроникаси, микроэлектроника, 
криоген электроникаси, диэлектриклар 
электроникаси, молетроника, бионика, 
элионика ва ионика вужудга келди. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling