O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАДИУС
РАДИОЎЛЧАШЛАР — радиотех-
ник қурилмаларнинг инфратовуш ва ўта юқори частоталар диапазонидаги ишини ифодаловчи электр, магнит ва электро- магнит катталикларни ҳамда уларнинг нисбатларини ўлчаш. Р. радиотехника ва электроника б-н бир даврда пайдобўлган. Р. электр катталикларни ўлчаш усулига асосланади. Р. электр ўлчанадиган кат- таликларнинг кўплиги ва чегарасининг кенглигидир (Мас, кучланиш бўйича 10 s— 103 В, қувват бўйича 10~16 — 108 Вт, частота бўйича 10~4— 1012гц). Радиоўлчаш усулларининг қўлланиш соҳалари: электр ва радиоэлементлар параметрларини ўлчаш; яримўтказгичли ва электрвакуум элементлар, асбоблар ва қурилмаларнинг иш режимини аниқлаш; электрон ва радиотехник қурилмаларнинг тафеилотларини ўрганиш; радиоўлчаш асбобларини, радиотехник блоклар, қурилмалар ва тизимларни даражалаш ҳамда калибрлаш (ваттметрлар, радио- приёмниклар ва б.). Ишлатилишига қараб, лаб.да, и.ч.да ва дала шароитларида фойдаланадиган хилларга бўлинади. Лабораторияда фой- даланиладиган Р. усуллари параметрлар- ни жуда аниқ ўлчаши б-н фарқ қилади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариладиган буюмлар пара- метрларини назорат қилиш учун хизмат қилади. Дала шароитида турли радио- техник қурилмалар ёки атроф муҳит параметрларини оператив текшириш ва ўлчашда фойдаланилади. Вазифасига қараб, Р. кучланиш, қувват, частота ва фазаларнинг силжи- шини ўлчайдиган хилларга бўлинади. Ноэлектр катталиклар (чизиқли ўлчамлар, тра, босим ва б.)ни Р. усули б-н аниқлашда радиоўлчаш асбоблари турли ўзгартиргичлар б-н биргаклида қўлланилади. Р. радиоалоқа, телевидение, радиоло- кация, автоматика воситалари, ҳисоблаш техникаси, диагностика техникаси аппа- ратларини ишлаб чиқишда, ишлатишда, шунингдек, электрон асбоблар ҳамда элементларни тайёрлашда қўлланилади. Р. усулларидан физика, кимё, биология, тиббиёт, геология ва б. соҳаларида фой- даланилади. РАДИУС (лот. radius — нур) — айла- на (ёки сфера) нинг ихтиёрий нуқтасини унинг маркази б-н туташтирувчи кесма. Р. айлана диаметрининг ярмига тенг. РАДИУСВЕКТОР — учи текислик (фазо) даги ихтиёрий нуқтада, боши би- рор аниқ нуқта (қутб) да бўлган (ом) век- тор. Декарт координаталари тизимининг координата боши қутб б-н устма-уст тушса, Р.в.нинг комг қаралаётган нуқта |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling