O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОЭШИТТИРИШ, радиоэшит-
тирув — оммавий ахборот воситалари- нинг ўзига хос электрон техникага асос- ланган тури. Овозни махсус аппаратлар ёрдамида кўпайтиради ва кенг ҳудудларга, узоқ масофаларга етказиб беради. Р. мат- буотнинг ўзига хос, оғзаки, эшитувчига йўналтирилган бир кўриниши сифати- да матбуот қонуниятлари асосида фао- лият курсатади, унинг функцияларини узига хос равишда адо этади. Р.нинг ин- формацион (хабар, суҳбат, репортаж), таҳлилий (радио чиқиш, шарҳ, кузатув), бадиийпублицистик (лавҳа, очерк, фе- льетон, эссе) сингари асосий жанрлари мавжуд. Шунингдек, унда адабий ижод- га (радиоҳикоя, радиопьеса, радиоспек- такль), мусиқа санъатига (радиоконцерт, радиокомпозиция) оид эшиттиришлар ҳам берилади. Р. оммавий ахборот во- ситаси сифатида оммага информация, турли маълумотлар етказиб бериш б-н биргаликда мусиқа санъатини оммалаш- тиришда ҳам муҳим роль ўйнайди. Радио дастлаб алоқа воситаси сифа- тида ишлатилган бўлса, кейинчалик ун- дан оммавий ахборот воситаси сифатида ҳам фойдаланилган. Биринчи Р.лар 1919 й.да Нижний Новгород радиолаборато- риясидан, 1920 й. Москва, Қозон ва б. шаҳарлардаги тажриба Р. станциялари- дан олиб борилган. 1924 й. 23 нояб.дан эса мунтазам берила бошлаган. Ўзбекистонда дастлабки тажриба- вий Р.лар 1926 й. Тошкентда ўтказилган. 1927 й. 11 фев.да қуввати 2 кВт бўлган оммавий радиостанция ишга тушири- либ, мунтазам Р.лар бошланган. 1934 й.да Ўзбекистон радиолаштириш ва ра- диоэшиттириш давлат қўмитаси ташкил этилди, 1996 й. 7 майдан эса бу қўмита Ўзбекистон телевидение ва радиоэшит- тириш давлат компаниясига айлантирил- ди. Ҳоз. пайтга келиб радио мисли кўрилмаган даражада тараққий этди ва инсониятнинг маънавий ҳаётидан мустаҳкам ўрин олди. Дунёдаги барча ривожланган мамлакатлар ўз Р.ларига эга. Жаҳонда АҚШга қарашли «Америка овози», «Озодлик», Англиянинг «БиБи- Си», Германиянинг «Немис тўлқинлари» ва б. ўнлаб радиостанциялар ишлаб турибди. Ўзбекистонда 5 та радиосту- дия фаолият кўрсатмоқда. Улар орасида Ўзбекистон телевидение ва радиокомпа- ниясига қарашли Тошкент радиоси етак- чи ўринни эгаллайди. Республика радиосининг эшиттириш- лари 4 дастур бўйича олиб борилади. 1-да- стурда асосан ижтимоий-сиёсий, иктисо- дий ва маданий-маънавий мавзулардаги эшиттиришлар («Ўзбекистон»), 2-да- стурда ёшлар учун эшиттиришлар («Ёш- www.ziyouz.com кутубхонаси 40 лар»), 3-дастурда ахборот ва мусиқий эшиттиришлар («Машъал»), 4-дастурда эса рус, қозоқ, уйғур, татар ва қрим-татар тилларида эшиттиришлар олиб борила- ди («Дўстлик»). Юқоридагилар б-н бир қаторда республикамизда бир қанча ху- сусий, нодавлат радиостанциялар ҳам фаолият кўрсатмоқда («Водий садоси», «ОриятДоно» ва б.). Ўзбекистон радиоси чет эллар учун ҳам мунтазам эшиттиришлар (инглиз, араб, форс, уйғур, ҳинди ва ўрду тил- ларида ҳамда чет эллардаги ватандош- лар учун ўзбек тилида) бериб боради. Тошкент Р.нинг «Ахборот», «Ижтимо- ий-сиёсий», «Иктисодий эшиттириш- лар», «Адабийбадиий эшиттиришлар», «Мусиқа эшиттиришлари», «Маҳаллий эшиттиришлар», «Болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар» каби бош мухар- ририятлари мавжуд. Унда «Яхши кайфи- ят», «Ватан», «Ҳамроҳ», «Дугоналар», «Гулшан», «Табассум», «Бугун радио- театрда», «Мутолаа» ва б. доимий мавзу эшиттиришлари, радиожурналлар бериб борилади. Телевидение ва радиоэшитти- риш давлат компанияси ҳузурида ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестри, макрмчи- лар ансамбли, дуторчи қизлар ансамбли, эстрадасимфоник оркестри, хор жамоаси каби бадиий жамоалар ишлаб турибди. Мухтор Худойқулов. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling