O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
координаталарига тенг бўлади. Чизиқ тенгламаси Р.в. орқали г = r(t) шаклда ёзилади. РАДИФ
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
41
координаталарига тенг бўлади. Чизиқ тенгламаси Р.в. орқали г = r(t) шаклда ёзилади. РАДИФ (араб. — кетмакет келувчи) — Шарқхалқлари, шу жумладан, ўзбек шеъриятида мисра ёки байт охирида қофиядан кейин такрорланиб келувчи сўз, ибора, ran. Р. бир сўз (қисқа Р.) ёки бир неча сўз (ёйиқ Р.)дан иборат бўлиши мумкин. Бир сўзли Р. кўпроқ учрайди. Шеър техникаси тақозосига кўра, Р. та- крорланиши эмоционал жиҳатдан ло- зим ва зарурдир. Ғазалда Р. матлаъдан мақтаъгача қофиядош сузлардан кейин такрорланса, маснавийда байт доираси- дагина келади. Баъзан Р. қофиядан ол- дин, ҳатто қатор бошида келади. Р. қофия б-н бошқариладиган оҳангдошликни, товуш уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади, шеърга мусиқийлик ва ритмик оҳанг бахш этади. Шеърнинг таржимаси- да ҳам Р. сақланиб қолади. РАДИШЧЕВ Александр Николаевич [1749.20(31).8, Москва — 1802.12(24).9, Петербург] — рус ёзувчиси ва файла- суфи. Петербургдаги Пажлар корпу- си (1762—66) ва Лейпциг ун-тининг ҳуқуқшунослик ф-ти (1766—71)да ўқиган. Р. дунёкарашининг шакллани- шида француз маърифатпарварларининг асарлари муҳим аҳамиятга эга бўлган. 1771 й.да Р. Сенатга протоколчи этиб тайинланган ва шу вақтда Маблининг «Юнон тарихи ҳақида ўйлар» китобини рус тилига таржима қилган. 1773—75 й.ларда дивизия прокурори бўлиб иш- лаган, Пугачёв қўзғолони шафқатсизлик б-н бостирилгач (1775), истеъфога чи- киб, турли жойларда хизмат қилган. 80-й. ларда рус маърифатпарварлари ҳаракати қизғин туе олганда Р. улар б-н ҳамкорлик қилган. Унинг рус халқи тарихи бўйича мушоҳада ва мулоҳазаларининг маҳсули сифатида «Ломоносов ҳақида сўз» (1780), «Дўстимга хат» (1782, Пётр 1 ҳайкалининг очилиши муносабати б-н) макрлалари, «Эркинлик» қасидаси (1783) ва б. асарлари майдонга келган. 1790 й. эса Р. ижодининг «гултожи» — «Петер- бургдан Москвага саёҳат» асари Р.нинг ўз босмахонасида 650 нусхада чоп этилган. Аммо китоб мусодара этилиб, Р. нинг ўзи Сибирга сургун қилинган. Р. Екатерина II вафотидан кейин озодликка эришиб (1796), отасининг Немцово қишлоғидаги қўрғонига кўчиб борган. 1801 й. эса у крнунлар тузиш комиссиясига ишга жалб этилган. Р. «Петербургдан Мо- сквага саёҳат» асарида 18-а. охири рус воқелигидаги ижтимоий зиддиятларини теран очиб берган. Р.нинг бу ва б. асар- ларидаги инқилобий руҳ совет даврида юқори баҳоланган ва Р. совет мафкураси- нинг байрокдорларидан бирига айланган. РАДЛОВ Василий Васильевич (Фридрих Вильгельм) (1837.5.1, Бер- лин — 1918.12.5, Петроград) — рус шарқшуностуркийшуноси, этнограф ва таржимон. Петербург ФА аъзоси (1884), фалсафа фанлари д-ри (1858). Берлин ун- тини тугатган (1858). Петербург ФА Осиё музейи (1885—90), Антропология ва эт- нография музейи директори (18941918). 1858 й.дан умрининг охиригача Россияда яшаган Р.нинг ҳаёти ва илмий фаолияти шартли равишда 3 даврга бўлинади: Ол- той даври (185971)да Р. Олтой ва Ғарбий Сибирдаги туркий халқлар тиллари- ни ўрганган, бу халқларнинг тиллари, фольклори, этнографияси ва археологи- ясига оид материаллар тўплаб, уларни дастлабки ишловдан ўтказган. Қозон даври (1871—84)да унинг туркий тил- лар фонетикасига бағишланган йирик асари — «Шимолий туркий тилларнинг чоғиштирма грамматикаси. lқисм. Фоне- тика» Лейпцигда немис тилидачоп этил- ган (1882—83). Петербург — Петроград даври (1884—1918)да Р. номини жаҳонга танитган 4 ж.ли 24 китобчадан иборат «Туркий лаҳжалар луғати тажрибаси» («Опыт словаря тюркских наречий») ду- нёга келди. Ушбу фундаментал асар 40 дан ортиқ туркий тилда учрайдиган 70 минг луғавий бирликни қамраб олган. www.ziyouz.com кутубхонаси 42 Р. 1860—70 й.лардаги Олтой, Сибирь, Қозоғистон, Ўрта Осиё экспедициялари- нинг иштирокчиси, 1891 й.даги Урхун экспедициясининг раҳбари, 1898 й.даги Турфон экспедициясининг ташкилотчи- си бўлган, биринчилардан бўлиб туркий урхуненисей ёзувини ўқиган; 21-а. ёзма ёдгорлиги бўлмиш «Қутадғу билиг»нинг Вена кутубхонасидаги уйғур ёзувли нус- хасининг факсимилесини ва немисча тар- жимасини нашр этиш б-н (1891—1910) ушбу асарни ўрганишга асос солган. Р. ўзининг 60 йиллик илмий фаолия- ти давомида ўз илмий қизиқишлари до- ирасига аста-секин туркийшуносликнинг барча соҳаларини қамраб олган ва мазкур соҳаларда рус ва немис тилларида ярат- ган ишлари б-н туркийшуносликнинг ри- вожланишига катта ҳисса қўшган. Ас: Образцы народной литературы тюркских племен, живущих в Южной Сибири и Дзунгарской степи, ч. 1 — 10— СПб., 1866— 1907; Опыт словаря тюрк- ских наречий, тт. 1— 4СПб., 1893-1911. Ад.: Кононов А. Н., История изучения тюркских языков в России. Дооктябрь- ский период, Л., 1972; Қўчқортоев И., Исабеков Б., Туркий филологияга кириш, Т., 1984. Эргаш Умаров, Абдуваҳоб Мадвали- ев. РАДОМ — Польшанинг марказий қисмидаги шаҳар. Радом воеводасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 232,3 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугу- ни. Машинасозлик (тикув машиналари, телефон аппаратлари и.ч.), кимё, кўн- пойабзал, ойна-шиша, озиқ-овқат (тама- ки, гўшт) саноати корхоналари бор. Р. Польшанинг қад. шаҳарларидан. Қўлёзмаларда 12-а.дан тилга олинган. 1505 й.да Р.да Радом конституцияси қабул қилинган. 14—16-а.ларда Польша мажлисининг қароргоҳи бўлган. 14—18- а.ларда қурилган меъморий ёдгорликла- ри сақланган. РАДОН (Radonum), Rn — Менделе- ев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий радиоактив элемент. Тартиб рақами 86. Инерт газлар жумла- сига киради. Энг барқарор изотопининг масса сони 222. Радий (226Ra)нинг а — емирилишида 222Rn (T1/2=3,823 кун) ҳосил бўлганлиги сабабли унга «Радон» номи берилган. Бу изотопни 1899 й.да немис олими Э. Дорн кашф килган. Ҳоз. вақтда Р.нинг 20 дан ортиқ изотопи маъ- лум. Р.нинг 3 та изотопи (радон — Rn, торон — Тп ва актион — An) табиий 3 радиоактив катордаги изотоплар жум- ласига киради. Улар ҳавода, сувда ва ту- прокда учрайди. Нормал шароитда 1м3 ҳавода 7106 Р. бўлади. Р. нормал шароитда рангеиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ. Суюкланиш траси — 71°, кайнаш траси —62°, зичлиги 9,9 кг/м3. Р. радиоактивлиги жиҳатидан жуда хавфли заҳарли моддалар жумласига киради. Р. радий тузларидан олинади. У худди ксе- нон каби баъзи моддалар б-н молекуляр бирикмалар ҳосил қилади. Р. илмий тадқиқотларда ва тиббиётда (Р.ли ванналар) ишлатилади (қ. Альфате- рапия). Металл сиртларининг нотекисли- гини аниқлашда, радиоактив элементлар- ни топишда қўлланади. РАДУН Иосиф Вениаминович (1911.31.7, Мелитополь ш. — 1988) реж., педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). Москва театр санъати ин-тини тугатган (1939). Тош- кент ёш томошабинлар театрида бош реж. (1947—48), айни вақтда Рус ака- демик драма театрида (1945—46) реж. 1945 й.дан Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тида кафедра мудири, доцент (1948 й.дан). Ўзбекистон театрларида кўпгина спектакллар [«Ваня тоға» (А. Чехов), «Шоҳ Эдип» (Софокл), «Реви- зор» (Н. Гоголь), «Отелло» (У. Шекспир), «Қўзибулоқ қишлоғи» (Лопе де Вега), «Уч бахрдир» (Т. Собиров), «Кимга тўй, кимга аза» (Н. Сафаров), «Зарафшон қизи» (Д. Файзий) ва б.] саҳналаштириб, ўзбек театри санъати ривожига муносиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling