O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАЖПУТ МАКТАБИ — Ҳиндистон
миниатюра мактабларияш бири; 16— 19-а.ларда Ражпут князлик (рожа) лари ҳудуди (Рожастон ва Марказий Ҳиндистон)да мавжуд бўлган; асосий марказлари — Мевар, Марвар, Бунди, Кишангарх, Мальва ва б. Р.м. миниатю- раларида Кришна б-н боғлиқ линий ми- фологик сюжетлар асосий ўрин эгаллай- ди; унда муҳаббат орқали худони англаш («бхакти») ғоялари ўзига хос тарзда акси- ни топган. Р.м.да, шунингдек, ўзига хос жанр бўлган «раги» ёки «рагини» кенг тарқалган. P.m. учун табиатнинг лирик ибтидоси ривожи, уни нозик ҳис этиш хос. 17-а.да Бобурийлар даври миниатю- ра мактаби таъсирида бўлган. P.m. мини- атюраларида шартлиликни сақлаб қолди. Шаклларни текис юзадаги талқини, соф тўйинган тусли жарангдор колорити, бир маромдаги безак хусусиятига эга эгилув- чан чизиклари Р.м.ни ҳинд деворий рас- сомлиги анъаналари б-н боглайди. РАЗВЕДКА (рус.) — вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун мавжуд ёки эҳтимол тутилган душман, жой ва б. хақида маълумотлар тўплаш мақсадида амалга ошириладиган тадбир- лар мажмуи. РАЗВЁРТКА (рус.) — металл детал- ларнинг тешикларига тоза ишлов бериш учун мўлжалланган кўп тиғли асбоб. Ўткир қилиб чархланган бўйлама тиш- лари бор тана (стержень) кўринишида бўлади. Дастаки (бурамага ўрнатиб қўлда ишлатиладиган) ва машина (станокка ўрнатиб ишлатиладиган) Р.лар бор. Тузи- лишига кўра, Р. яхлит, йиғма, керма ва б. хилларга бўлинади. Р. пишиқ легирлан- ган (қ. Легирлаш) асбобсозлик пўлати, қаттиқ қотишмалардан тайёрланади. РАЗДАН, Занга — Арманистондаги дарё. Кура ҳавзасидаги Аракс дарёси- нинг чап ирмоғи. Уз. 146 км. Ҳавзасининг майд. 2560 км2 (Севан кўли ҳавзаси б-н бирга 7310 км2). Севан кулидан оқиб чиқади. Юқори қисмида тоғ водийси- дан, қуйи қисмида Арарат текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи бошланишида 2 м3/сек., қуйилиш жойида 17,9 м3/сек. Суви суғоришда фойдаланилади. Дарё- www.ziyouz.com кутубхонаси 49 нинг умумий нишаби 1097 м (1,8 м/км). Р.да 6 та ГЭС каскади қурилгач, сув сар- фи Севан кўли суви ҳисобига 44,5 м3/ сек. гача ортди. Лекин кўл суви сатҳини сақлаб қолиш мақсадида сув сарфи ке- скин камайтирилди. Дарё соҳилида Ере- ван, Севан, Раздан, Чаренцаван, Арзни ш.лари жойлашган. РАЗДАН (1959 й.гача Ахта посёл- каси) — Арманистондаги шаҳар, Раз- дан тумани маркази. Еревандан 50 км шим.даги т.й. станцияси. Раздан дарёси бўйида. Ахолией 60,8 минг киши (1990- й.лар ўрталари). Конкимё к-ти, иссиклик электр ст-яси, Атарбекян ГЭС, сут, пиво, машинасозлик здлари, йирик панелли уйсозлик к-ти, совиткичлар и.ч. к-ти, тикувчилик фкаси ишлаб турибди. Вино ишлаб чиқарилади. Театр, индустриал- технологик техникуми бор. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling