O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАЗЗОҚОВ Ҳошимжон (1916, Ан-
дижон вилояти Кўнчи қишлоғи — 1982.15.3, Андижон) — адабиётшу- нос. Филол. фанлари д-ри (1972), проф. (1973). Тошкент Педагогика ин-тини ту- гатган (1941). Андижон педагогика ин-ти ўқитувчиси (1952—54), ўзбек адабиёти кафедраси мудири (1954—82). Асосий илмий иши ўзбек халқ оғзаки ижоди- да сатира ва юмор мавзуида. Завқий, Ҳайратий, Оразий каби шоирлар асар- ларини нашр эттирган («Завқий», 1955; «Оразий», 1959). Халқижодини, хусусан, Фарғона воҳасида тарқалган фольклор намуналарини тўплаган, нашрга тайёр- лаган, ўрганган («Латифалар», 1965; «Гу- лёр» қўшиклар тўплами, 1967). «Фарғона чашмалари» шеърлар тўплами (1962) ва «Нодира» пьесасини ёзган. РАЗЗОҚОВА Муяссар Қодировна (1964.29.2, Нукус) — хонанда (лирик- колоратурали сопрано), Ўзбекистон (1998), Қорақалпоғистон (1999) халқ ар- тисти. Ёқимли, жилвадор ва кучли овоз соҳибаси. Тошкент консерваториясини тугатган (1988). Навоий театри яккахон хонандаси (1988 й.дан). Театр сахнасида Ойхон («Майсаранинг иши», С.Юдаков), Дилором («Дилором», М. Ашрафий), Ро- зина («Севилья сартароши», Ж.Россини), Виолетта, Жильда («Травиата», «Риго- летто», Ж. Верди), Лючия («Лючия ди Ламермур», Г.Доницетти) каби бош пар- тияларни ижро этган. Концерт реперту- аридан ўзбек ва чет эл композиторлари асарлари ўрин олган. Ижро услуби вир- туоз техника, мусиқали образларнинг эмоционаллиги, самимийлиги ва сахна- вий жозибадорлиги, драматикифодавий воситаларнинг оддийлиги ва аниқ дик- цияси б-н ажралиб туради. Германия, АҚШ, Франция, Туркия, Россия, Миср каби мамлакатларда гастролда бўлган. Халқаро хонандалар танлови (Рига, 1989; Венгрия, 1990; Рим, 1997) ва опера фе- стивали (Туркия, 2003)да қатнашиб му- кофотларга сазовор бўлган. 2-чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати. РАЗИН Степан Тимофеевич (тахм. 1630—71) — Россияда деҳқонлар уру- ши (1670—71) раҳбари, Дон казаги. 1662—63 й.ларда Дон атамани, қрим та- тарлар ва турклар б-н курашган. 1667 й. камбағал казаклар отряди б-н Волга ва Ёйиққа, 1668—69 й.ларда Каспий ден- гизи орқали Эронга ҳарбий юришлар уюштирган. 1670 й. баҳорида деҳқонлар урушига раҳбар бўлган. Казак старшина- си (оқсоқоли) томонидан чор ҳукуматига хоинона тутиб берилган. Москвада қатл этилган (яна қ. Разин қўзғолони). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling