O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАМАКРИШНА (ҳақиқий номи 
Гададҳар Чаттержи) [1836.18.2, бошқа 
манбаларга кўра 1834.20.2, Камарпукур 
(Ғарбий Бенгалия) — 1886.16.8, Каль-
кутта] — қинд диний мутафаккири, жа-
моат арбоби. Вивекананданинг маънавий 
устози. Шанкаранинг адвайтаведанта-
сини Раманужа таълимоти б-н бирлаш-
тиришга интилди. Ҳиндистон ва бутун 
инсониятнинг уйғониши учун ягона дин 
керак, деб ҳисоблаб, барча динларнинг 
маънавий яқинлигини тарғиб қилган. 
Р.нинг фикрича, ҳар бир инсон ўзининг 
худога нисбатан муҳаббатини таркидунё-
чилик йўли б-н эмас, балки шу реал ду-
нёда ўз бурчини адо этиш йўли б-н изҳор 
этиши керак. Ҳинд миллий ҳаракати маф-
курасига катта таъсир кўрсатган. 1897 й. 
Р. шогирдлари унинг ғояларини тарғиб 
қилиш учун «Р. миссияси» жамиятини 
ташкил қилганлар, бу жамият ҳозиргача 
иш олиб боради.
РАМАН (Raman) Чандрасекхара 
Венката (1888.7.11, Тируччираппалли — 
1970.21.11, Бенгалуру) — ҳинд физиги. 
Ҳиндистон ФА аъзоси ва унинг прези-
дента (1934 й.дан). Мадрас ун-тида таъ-
лим олган (1903—07). Калькутта ун-тида 
ишлаган (1917—33). 1933 й.дан Бенгалу-
рудагиФан ин-ти директори, 1933 й.дан 
ўша ердаги Раман и.т. ин-ти директори. 
Илмий ишлари оптика, акустика, молеку-
ляр физика ва кристаллар физикасига оид. 
P. ҳинд физиги К.С. Кришнан (1898—
1961) б-н ҳамкорликда (рус олимлари 
Л.И.Мандельштам, 
Г.СЛандсбергдан 
мустақил тарзда) ёруғликнинг комбина-
цион сочилиши ҳодисасини кашф этди 
ва назарий жиҳатдан асослади (1928). 
Р. ёруғлик дифракцияси, ультратовуш 
тўлқинлар, кристаллар физикаси, атом 
ядроси тузилиши ва б. соҳаларда ҳам 
илмий ишлар килган. Нобель мукофоти 
лауреати (1930).
РАМАПИТЕКЛАР (Ramapithecus) 
қирилиб кетган одамсимон маймунлар. 
2 тури маълум. Пастки жағ суяклари 
қолдиқлари ва тишлари Ҳиндистонда 
юқори миоцен ётқизиқларидан топил-
ган (1934). Р. қолдиқлари Шарқий Аф-
рика (Кения, 1962), Европа (Венгрия, 
Туркия)дан ҳам топилган. Тишлари-
нинг морфологик хусусиятларига кўра, 
Р. австралопитекларга яқин туради. 
Р.нинг абсолют ёши 13—14 млн. й.га 
тенг. Р. австралопитекларнинг аждоди 


www.ziyouz.com кутубхонаси
59
ҳисобланади. Лекин кейинги йилларда 
кўпчилик тадқиқотчилар Р.ни орангу-
танларга яқинлаштириб, уларни одам 
аждодлари қаторидан чиқаришни таклиф 
қилчшмоқда.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling