O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

«РАМАЯНА» — санскрит тилидаги 
қадимги ҳинд эпоси. Муаллифи Валми-
ки деб тахмин қилинади. Мил. ав. 4-а.да 
Шарқий Ҳиндистонда яратилган, халқ 
оғзаки ижодида тўлдирилган ва қисман 
ўзгариб, мил.нинг 2-а.ига келиб тўлиқ 
шаклланган. Достонда Қуёш сулола-
сига мансуб афсонавий шоҳ Раманинг 
қаҳрамонликлари, унинг зулм ва адолат-
сизликка қарши кураши баён этилади. 
Одамхўр дев (ракшас)лар подшоси Рааван 
томонидан Раманинг рафиқаси Ситанинг 
ўғирлаб кетилиши ва Ситани қутқариш 
учун Раманинг Рааван б-н жанглари 
«Р.»нинг марказий воқеасини ташкил 
этади. Ўрта асрларда «Р.» вишнуизмнинг 
муқаддас китобларкдан бири бўлган. «Р.» 
7 китобдан иборат, 1—7китоблари тил 
ва мазмун жиҳатдан бошқаларидан фарқ 
қилади ҳамда бу факт асарга кейинчалик 
қўшимчалар қилинганини тасдиклай-
ди. «Р.» Ҳиндистонда «Маҳабҳарата» 
дан кейин турадиган машҳур асар. 
Унинг сюжетлари мумтоз ҳинд адабиё-
тида қўлланган. 14— 17-а.ларда қатор 
янги хинд, дравид тилларига таржима 
қилинган. «Р.»нинг турли вариантлари 
Тибет, Хитой, айниқса, Жан.Шарқий 
Осиё мамлакатларида асрлар давомида 
тасвирий санъат ҳамда халқ театрлари 
учун севимли сюжет манбаи бўлиб хиз-
мат килган. «Р.» асосида ҳинд киноуста-
лари яратган видеофильм ўзбек тилига 
таржима қилинган.
Ад.: Рама ҳақида қисса [Премчанд 
баёнида], Т., 1970; Махабхарата, Рама-
яна, М., 1974; Серебряков И.Д., Очерки 
древнеиндийской литературы, М., 1971; 
Рамаяна. Қадимги ҳинд эпоси, Т., 1978.
Ансориддин Иброҳимов.
РАМЗ (араб. — ишора қилмоқ) (ба-
диий адабиётда) — воқеликни бадиий 
акс эттиришнинг шартли усули; бадиий 
шартлилик шаклларидан. Р. мажоздан 
фарқ қилиб, мазмуни образли қурилиши 
б-н боғлиқ бўлади ва кўпмаънолилиги 
б-н ажралиб туради. Р. барча халқлар 
фольклори ва адабиётида қадимдан 
мавжуд. Рамзий образлар муайян ти-
зимни ташкил этади ва айрим ҳолларда 
кўпчилик халқлар адабиёти ва санъатида 
муштарак мазмунни ифодалайди. Мас, 
шер — мардлик, тулки — маккорлик, 
бўри — очкўзлик ва б. Адабиёт тарихида 
асрлар давомида ишлатилиб келинаётган 
рамзий образлар тизими ҳам мавжуд; гул 
— гўзаллик, маъшуқа; булбул — ошиқ; 
сариқ ранг — маҳзунлик, қора ранг — 
мотам рамзи ва б. Ижодкорлар анъана-
вий Р.лар б-н бир қаторда табиатдаги ҳар 
бир ҳодиса ва детал (Мас, булут, булоқ, 
чақмоқ ва б.)дан рамзий тасвир учун 
фойдаланадилар. Бунда у ёки бу нарса 
тасвир жараёнида ёзувчи мақсадига хиз-
мат қилувчи муайян рамзий маънога эга 
бўлади.
Халқ оғзаки ижодиёти ва мумтоз 
адабиётда кенг кўламда ишлатилган 
рамзий тасвир усули ҳоз. адабиётда ҳам 
муваффақиятли қўлланилмоқда.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling