O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАКЕТА-ЯДРО ҚУРОЛЛАРИ
РАКЕТАЛАР ДИНАМИКАСИ —
реактив двигателли учиш аппаратлари ҳаракатини ўрганиш б-н шуғулланадиган фан. Р.д.нинг назарий асослари 19-а. охи- ри, 20-а. бошларида яратидди, 20-а. 40-й. лари охиридан жадал ривожлана бошла- ди. Бўлимлари: 1) ракеталарнинг оғирлик маркази ҳаракатини ўрганиш; бунда тра- екторияларга оид масалалар назарияси яратилади; 2) ракеталар ҳаракатини огир- лик марказига нисбатан ўрганиш; бунда космик кемаларни космосда туташти- риш, ракеталарни бошқариш, мўлжалга тўғрилаш ва б. масалалар ҳал қилинади; 3) экспериментал Р. д.; бунда ракеталар ҳаракатини тадқиқ қилишнинг экспе- www.ziyouz.com кутубхонаси 57 риментал усуллари ўрганилади. Р.д.да оптик ва радиотехник асбоблар, компью- терлар қўлланилади, эҳтимолий жараён- лар назариясидан фойдаланилади. Р.д.нинг асосий вазифаларидан бири — двигатели ишлаб турган ракеталар- нинг ҳаракат қонунларини ўрганиш. Ракета учаётганда ёнилғи ёниши ту- файли массаси анча камаяди. Мас, бир босқичли ракеталар тезлик олиш (старт) пайтида дастлабки оғирлигининг 90% ини йўқотади. Двигатели ишлаб тур- ган ракеталарнинг ҳаракат қонунлари ўзгарувчан массали жисмлар механикаси тенгламалари орқали ифодаланади. РАКЕТА-ЯДРО ҚУРОЛЛАРИ - ядро ва термоядро зарядли ракеталар; душманга зарба беришнинг қудратли воситаси. Р.я. қ. жанг олиб бориш ҳамда стратегик вазифаларни ҳал қилишда қўлланилади. Р.я. қ. турли синфдаги ра- кеталарнинг яратилиши ҳамда турлича қувватдаги ядро, термоядро зарядлари- нинг ишлаб чиқилиши б-н юзага келди. Р.я. қ.да қирғин воситаси ядро заряди, нишонга етказиш воситаси — раке- та. Ракеталар ер шарининг ҳар қандай нуқтасига қисқа муддатда (40 мин.га яқин вақт ичида) ядро зарядини элта олади. Р.я.қ.нинг асосий вазифаси душ- маннинг ядро қуроллари ва б. оммавий қирғин воситаларини йўқ қилишдир. Р.я.қ.ни оммавий суратда қўллаш жанг майдонида қисқа муддат ичида душманга ҳал қилувчи зарба бериш ва кучлар нис- батини ўз фойдасига тубдан ўзгартириш имконини беради. РАКУРС (франц. raccourcir — қисқартирмоқ) — тасвирий санъатда тур- ли нарсаларни перспектив қисқартириб акс эттириш. Безак рассомлигида Р. фа- зовий кенглик ва ҳаракатни ўта самарали кўрсатиш учун қўлланилади. Меъморий иншоотлар (шифт, гумбаз кабилар)нинг расми чизилаётганда бино тўғрисида ки- шида тўғри тасаввур ҳосил қилиш учун Р. меъёрига алоҳида эътибор берилади. Кино санъатида — бир жойда турган ёки ҳаракатдаги кинокамера орқали бир объ- ектнинг турли томонлардан суратга оли- ниши. Воқеани, кишини ҳар томонлама кўрсатиш имконини беради. РАМА — 1) машина ёки қурилмаларнинг ток тушадиган асо- сий кўтариш қисми. Автомобиль, тракторларда кузов ва барча агрегат- лар (двигатель, куч узатмаси ва б.) Р.га ўрнатилади. Автомобиль Р.си, асосан, иккита бўйлама балка ва уларни бирик- тирувчи кўндаланг бруслардан иборат. Айрим енгил ва махсус автомобилларда битта бўйлама балкадан иборат марка- зий Р. ишлатилади; бунда асосий агре- гатлар кронштейн ва кўндаланг бруслар ёрдамида маҳкамланади; 2) элементлари (устунлари, ригеллари) бир-бирига бикр маҳкамланган стерженлар тизими; Мас, баланд бинолар, зд цехлари ва б.нинг каркаслари, станок Р.си. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling