O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАИМБЕРДИЕВА
РАЗИН ҚЎЗҒОЛОНИ, Степан Раз-
ин бошчил игидаги деҳқонлар уруши (1670—71) — Россияда помешчикларга ва крепостнойликка қарши деҳқонлар уруши. Дон, Волгабўйи ва Волга ор- тига ёйилган. 17-а. ўртасида крепост- ной дехдонларни асоратга солишнинг жуда кучайиши туфайли келиб чиққан. Урушга С.Т.Разин, В.Р.Ус, Ф.И.Шелудяк ва б. бошчилик қилган. Бу урушда ҳаракатлантирувчи куч — крепост- ной деҳқонлар, казаклар, савдогарлар, www.ziyouz.com кутубхонаси 50 ҳунармандлар ва Волга бўйининг рус бўлмаган халқлари (чувашлар, мари- лар, мордвалар, татарлар) бўлган. Раз- ин отрядлари 1670 й.нинг кузида қуйи Волгабўйини эгаллаганлар. Шу йилнинг авг.да Разин катта қўшин (тахм. 10 минг киши) б-н Царициндан чиқиб, Волга бўйлаб Москва томон юрган ва сент.да Симбирский қамал қилган. Айни пайтда қўзғолончилар отрядлари Курмиш, Ала- тирь, Саранск, Пенза ва б. жойларни ҳам қўлга киритганлар. Қўзголончилар окт. да Симбирск остоналарида мағлубиятга учрадилар. РАИМБЕРДИЕВА Людмила Бол- табоевна (1948.15.4, Ўрта Чирчиқ тума- ни) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Республика рус тили ва адабиёти ин-тини тугатган (1973). 1969 й.дан Ўрта Чирчиқ туманидаги 40мактаб- да немис тили, 1981—98 й.ларда 52мак- табда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Дарсларни янги педагогик технология- лар асосида ўтган. РАИС (араб. — раҳбар, сардор) — 1) Ўрта Осиё хонликларида шариат қонунқоидалари, диний маросимлар, ур- фодатлар, рўза тутиш, намоз ўқиш, хай- ру эҳсон ишларининг ўз вақгида аниқ бажарилишини назорат қилувчи, от- аоналарнинг болаларини мактабга юбо- ришларини, савдо ахлининг харидорлар ҳақига хиёнат қилмаслиги учун тарози ва тошларнинг тўғри бўлишини текши- риб турувчи мансабдор. Р., шунингдек, шаҳар орасталиги ва хавфсизлиги учун ҳам масъул ҳисобланган. Ҳар бир йи- рик қишлоқ ва шаҳарнинг ўз Р.и бўлиб, қозикалон тавсиясига биноан хукмдор томонидан тайинланган. Хоразмшохлар салтанатида бошқа ўрта аср сулолалари- дан фарқли ўлароқ бутун мамлакат Р.и ла- возими мавжуд бўлган; 2) муайян сайлов органлари ва ташкилотлар раҳбари (Мас, Ўзбекистон Республикаси Олий Маж- лис раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси ва ҳ.к.); 3) анжуман, мажлис ёки йиғинга раҳбарлик қилувчи шахс. РАИЯТ (араб.) — 1) бирор ўлка ёки мамлакат аҳолиси; 2) ўрта асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида дастлаб барча солиқ тўловчи қишлоқ ва шаҳар аҳолиси. Усмонли турк империясида 18- а. охиридан бошлаб «Р.» (раия) атамаси фақат мусулмон бўлмаган аҳолига нисба- тан ишлатилган. Индонезияда «Р.» халқ маъносида қўлланилади. РАЙ, Рей, қад. Para— Эрондаги қад. шаҳар. Теҳрондан 8 км шим.шарқда жой- лашган. Р. номи Авесто ва Биҳистун ки- тобалариая қайд этилган. 7-а.да араблар босиб олган. Тоҳирийлар, Сомонийлар, Бувайҳийлар давлатлари таркибига кир- ган. 1027 й. Маҳмуд Ғазнавий эгаллаган. 1042—1194 й.ларда Салжуқийлар давла- ти таркибида. 10— 12-а.ларда Р. — Эрон- нинг энг йирик савдоҳунармандчилик ва маданий марказларидан бири бўлиб, ипак матолар ва сопол қандиллар и. ч. б-н машҳур бўлган. 1194—1220 й.ларда Р.Хоразмшоҳдар давлати таркибида; 12- а. охири ва 13-а.ларда ўзаро диний низо- лар натижасида анча жабр кўрган. 1220 й. мўғуллар томонидан вайрон қилинган. Ғозонхоннпнг Р. аркини қайта тиклаш йўлида қилган саъйҳаракати натижа бер- маган. РАЙГРАС (Arrhenatherum) — қўнғирбошдошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, емхашак экини. Унинг бўйчан P., кўп ўримли Р. ва бир йиллик (яйлов) Р. турлари бор. Бўйчан P. (A.elatius) — кўп йиллик ўт. Европа- да, Шим. Африка, Осиё ва Ўрта Осиё- да экилади. Асосан, пичан қилинади, кўк поялари тахирроқ. Молларга бошқа ғалладошлар ва дуккакли ўтлар б-н ара- лаш ҳолда берилади. 100 кг пичанида 46,7 озуқа бирлиги ва 3,4 кг ҳазм бўлувчи протеин бор. Баҳорда эрта кўкаради, www.ziyouz.com кутубхонаси 51 тез ўсади. Р ҳосилдорлиги уруғ бўйича 2—3, пичан бўйича 6070 ц/га. Озуқа учун Р.ни> рўвакланиш ва гуллашигача ўрилади. Кеч ўрилса пояси дағаллашади. Бўйчан Р., шунингдек, газон ўти сифати- да ҳам экилади. Кўп ўримли Р. (A.lolium multifl orum) сийрак тупли экин, беда ва дуккакли ўтлар б-н аралаш экилади. Тез ўсади, суғорилса 6—7 марта ўриб олиш мумкин. Пичан таркибида 12% протеин ва 2,6% мой бор. Яйлов Р. кўп ўримли Р.нинг бир йиллик тури. 100 кг поясида 20 озуқа бирлиги, 1,2 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Бошоқ тортиш ва гуллаш даврида урилади. Гектаридан 60—80 ц пичан олинади. Ад.: Отабоева Ҳ. ва б., Ўсимликшунослик, Т., 2000. РАЙИМОВ Худойназар (1947.3.9, Беш1риқ тумани) — Ўзбекистон Респуб- шкаси халқ ўқитувчиси (2002). Қўқон педагогика ин-тини тугатган (1969). 1969 й.дан Бешариқ туманидаги 4макгабда, 19702002 й.ларда 13мактабда она тили ва адабиёти ўқитувчиси. Бо.шарга билим беришда ноанъанавий дарс усулларидан фойдаланган. РАЙКИН Аркадий Исаакович |1911.11(24).10, Рига — 1987] — актёр, хграда артисти. Халқ артисти (1968). Меҳнат қаҳрамони (1981). Ленинград театр техникумини тугатган (1935). 1935 й.дан саҳнада. 1939 й.дан Ленинград ми- ниатюра театри [1982 й.дан Москвада- гиДавлат миниатюра театри (1987 й.дан Москва «Сатирикон» театри)] актёри ва бадиий раҳбари. Лаҳзада турли образлар- га кириш устаси. Эстрада фельетонлари, хажвий пьесалар, монологларнинг моқир ижрочиси. Унинг иштирокида бир қанча спектакль ва мавзули дастурлар, миниа- тюра театрлари, ўткир сатирик ва лирик портретлар яратилган («Бир пиёла чой- га», «Дунё бўйлаб 80 кун», «Севги ва уч апельсин», «Светофор», «2 дан 50 гача» ва б.). РАЙКОВА Илария Алексеев- на (1896.17.9, Самарқанд вилоя- ти — 1981.25.10, Тошкент) — бота- ник. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1956). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1945), биол. фанлари д-ри (1944), проф. (1945). Самарқанддаги хотинқизлар гимнази- ясини тугатиб (1913), Петрограддаги Олий курслардаўқиган (191419), 1920 й.дан Туркистон ун-тида ўқитувчи, до- цент (193033), проф. (193345), тубан ўсимликлар (1938—40), 1945 й.дан дар- винизм, генетика ва экспериментал мор- фология кафедраси мудири. Р. Ўрта Осиё бўйлаб кўп экспедициялар уюштирган ва уларга бошчилик килган. Асосий ил- мий ишлари Помирдан қ.х. мақсадларида фойдаланишга, ғўзанинг тузилиши ва ривожланишига ҳамда Ўрта Осиё узум- ларига багишланган. Ас: Сорные растения, вредители и бо- лезни растений на полях Восточного Па- мира и их происхождение, Т., 1953. РАЙЛ (Ryle) Мартин (1918.27.9 1984) — инглиз астрономи, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1952 й.дан), Бредфилд (Оксфорд) коллежида маълу- мот олган. 1939—45 й.ларда олис алоқа текширув марказида ишлаган. Кем- бриж ун-тида проф. (1955 й.дан). Р.нинг асосий илмий ишлари радиоастроно- мияга оид. 1948 й.да (Г.Смит б-н бир- галикда) Кассиопея юддуз туркумида космик радионурланишнинг қувватли манбаини кашф қилган; биринчилардан бўлиб галактикадан ташқаридаги радио- астрономияни космологияга қўллаган. Р. тадқиқотларининг галактика радио- тузилишида аҳамияти катта. Нобель мукофоти лауреати (1974; Э.Хьюиш б-н ҳамкорлиқца). РАЙНИС Ян (тахаллуси; асл исм- шарифи Янис Плиекшанс) [1865. 30.8(11.9), Варславани қишлоғи, ҳоз. Екабпиле тумани — 1929.12.9, Рига] — Латвия халқ шоири (1940), дарама- www.ziyouz.com кутубхонаси 52 тург ва жамоат арбоби. Петербург ун- тини тугатган (1888). «Диенас лапа» газ. муҳаррири (1891—95). Революцион фа- олияти учун қамалган (1897). Псковга, сўнгра Вятка губернясидаги Слободской ш.га (1899) сургун қилинган. 1903 й. сур- гундан кайтган. Швейцарияда эмиграци- яда бўлган (1905—20). «Мовий оқшом садолари» (1903), «Бўрон ниҳоллари» (1905), «Ажойиб китоб» (1909), «Боши ва охири» (1912), «Дағдағанинг беш нус- ха дафтари» (1920— 25) ва б. шеърий тўпламлар муаллифи. «Ave sol» достони- да (1910) қуёш озодлик символи сифати- да тасвирланган. «Гувуллайвер, шамол» пьесаси (1913) Латвия драматургиясида муҳим ўрин тутади. «Ўт ва тун» (1905), «Индулис ва Ария» (1911), «Иосиф ва унинг акаукалари» (1919) пьесалари ҳам бор. Рус достонлари асосида «Илья Му- ромец» трагедиясини ёзган (1922). Асар- лари ўзининг янги услуби, чукур фалса- фий теранлиги ва юксак ғоявийлиги б-н ажралиб туради, «Янги замон» шеърий тўплами ўзбек тилига таржима қилинган (1967). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling