O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАДИОТЕХНИКА
РАДИОТЕЛЕЎЛЧАШ,
радиоте- леметрия — турли физик, техник ва б. катталикларни узокдан туриб ўлчаш. Ўлчанадиган катталик электр сигнал- ларга айлантирилиб, назорат пунктига радио орқали узатилади. Р. тизимида ўлчанадиган катталик датчик ёрдамида радиоузаткичнинг юқори частотали те- бранишларини модуляцияловчи (қ. Мо- дуляция) электр сигналларига айлана- ди. Бир вақтда бир нечта катталикларни ўлчаш учун кўп каналли радиоалокадан фойдаланилади. Қабул қилиш ст-ясида сигналлар фотоплёнка, магнит лента ва б.га ёзиб олиниши мумкин (қ. Радиотеле- механика). РАДИОТЕХНИКА (радио... ва тех- ника) — 1) электромагнит тебранишлар ва радиодиапазондаги (3—31012 Гц) тўлқинлар, уларни генерациялаш, кучай- тириш, нурлатиш, қабул қилиш ҳамда тўлқинлардан фойдаланиш ҳақидаги фан; 2) техниканинг ахборотларни уза- тишда — радиоалока, радиоэшиттириш, телевидение, радиолокация ва радио- навигацияда; машина, механизм ҳамда технологик жараёнларни бошқариш ва назорат қилишда радиодиапазондаги тўлқинлар б-н электромагнит тебраниш- ларни қўллайдиган тармоғи. У радио- физика, электротехника, диэлектриклар физикаси, яримўтказгичлар физика- си, электроакустика, антенна техника- си, электроника ва б.нинг ютуқдарига асосланади. Р. тарихи М. Фарадей, Ж. Максвелларнинг ишларидан бошлан- ган. Радиодиапазондаги электромагнит www.ziyouz.com кутубхонаси 36 тўлқинларни биринчи марта Г. Герц ҳосил қилган ва ўрганган (1886—89). Герц тажрибасида резонанс ҳодисаси катта роль ўйнаган. Э. Бранли (Франция) металл кукунига электр тебранишлари таъсир қилганда уларнинг қаршилиги камайиши ҳодисасини аниқлади (1890). О. Лодж (Буюк Британия) бу ҳодисадан электромагнит тўлқинларни аниқлашда фойдаланди (1894). А. С. Попов электромагнит тўлқинлар ёрдамида симсиз алоқа ўрнатишга ҳаракат қилди ва сигналларни қайд қилиш аппаратный ясади. У 1895 й. 7 майда дунёда биринчи радиоприёмниги- ни яратди. Дастлаб, узатувчи ва қабул қилувчи радиостанциялар қисқа тўлқинда — тез сўнувчи радиотўлқинлард а ишлаган. Узун тўлқинларга ўтиш ва узаткичлар қувватини, антенна ўлчамларини оши- риш, детекторнинг қўлланилиши б-н радиоалоқа узокдиги секинаста оши- рилган. Немис физиги К. Ф. Браун то- монидан берк контурнинг, М. Вин (Гер- мания) томонидан махсус разряд ҳосил қилгичнинг кашф этилиши, шунингдек радио қурилмаларда юқори частотали ёй генераторлари ва генератор машиналари б-н уйғотиладиган сўнмас тўлқинларнинг қўлланилиши Р.нинг кейинги ривожи- да катта қадам бўлди. 1925 й. рус ихти- рочиси В. П. Вологдиннинг юқори ча- стотали индуктор машинаси ёрдамида биринчи марта Москва б-н Нью-Йорк орасида радиоалоқа ўрнатилган. Элек- трон лампаларнинг яратилиши Р.нинг барча соҳаларида катта бурилиш ясади, шу асосда сўнмас тебранишли лампали генератор яратилди. Радиолампаларнинг қўлланилиши радиотўлқинларни бир неча юз м дан бир неча км гача диапа- зонда самарали генерациялашга имкон берди. 20-а. 20-й.лари бошларига келиб радиотелеграф алока б-н бирга радио- эшиттириш вужудга келди. Қисқа ва ультрақисқа тўлқин диапазонларида ишлайдиган радиолампалар, схемалар, антенналар яратилди. 20-а. ўрталарида электрон телевидениенинг яратилиши Р. соҳасида бурилиш ясади. Радиолокация, радионавигация Р.нинг алоҳида бўлимлари ҳисобланади. Улар- нинг усуллари узокдаги нарсаларнинг ўрни, тезлиги ва б.ни аниқлашга имкон беради. Яримўтказгичли диодлар яратили- ши транзисторларнинг, электроннур асбоблари эса рангли телевидениенинг яратилишига олиб келди. Р. жамият тараққиётининг барча соҳаларига кириб борди. Ер сунъий йўлдошлари, космик аппаратлар б-н радиоалоқа қилишда, ин- соннинг космосга учишини таъминлаш- да, автоматик бошқариш тизимида, халқ хўжалигида (металларни вакуум ва инерт газлар атмосферасида жуда тоза эритиш учун, пўлатдан ясалган деталларни то- блаш учун, тиббиёт ва б.), радиометео- рология^, радиоастрономияаа, электро- акустикала, товушни ёзиб олиш ва б.да Р.нинг аҳамияти катта. Ўзбекистонда Р.га доир и.т. ишлари, асосан, Тошкент ахборот технологияла- ри ун-тида олиб борилади. Республикада Р.нинг ривожланиши ва шу соҳа бўйича мутахассислар тайёрлаш акад. Т. Д. Ра- жабов, т.ф.н. О. А. Абдуазизовлар номи б-н боғлиқ. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling