O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОТЕЛЕМЕХАНИКА — бош-
кариш командалари ва назорат (сигнал 
бериш ва ўлчаш) ахборотларини узатиш 
учун радиоалоқа каналларидан (кўпроқ 
сантиметрли, дециметрли тўлқин диапа-
зонида) фойдаланиладиган телемеханика 
соҳаси. Қўлланиладиган радиотехник ва 
электрон қурилмалар комплекси Р. тизи-
мига бирлаштирилади . Радиотелемеха-
ник тизимлар турли команда информа-
циялари узатиладиган радиобошқариш, 
назорат информациялари узатиладиган 
радиотелеўлчаш ва комплекс тизимларга 
бўлинади.
Радиобош қариш тизимларида опе-
ратор (диспетчер)дан объектга команда 
узатилганда бошқариш пультида опера-
тор терган команда коди кетмакет электр 
импульсларига, сўнгра фазали, ампли-
тудали ёки частотали модуляция методи 
б-н радиосигналларга айланади.
Радиотелеўлчаш ёки радиотелеме-
трия тизимларида ўлчаш ўзгартиргичи 
(датчик) қабул қилиш органи бўлиб 
хизмат қилади, унинг чиқиш қисмида 
ўлчанадиган катталикка мос кучланиш 
ҳосил бўлади. Бу кучланиш частота, 
амплитуда, фаза ёки импульс бўйича 
модуляпияланиб, аввал ёрдамчи сигнал-
га, сўнгра иккинчи модуляторда юқори 
частотали радиосигналга айлантирила-
ди. Кўпгина умумлаштирилган объект-
ларни ўз ичига олувчи комплекс тизим-
ларда каналларни адрес (код) бўйича 
тақсимлашдан фойдаланилади.
Бошқариш турига қараб, Р. очиқ ва 
ёпиқ тизимли бўлиши мумкин. Очиқ 
Р.да оператор қатнашади. Mac, Ep сунъ-
ий йўлдошлари асбобларини назорат 
қилишда оператор белгиланган вақтда 
узаткични улайди ва сунъий йўлдошдаги 
Р. тизимини ишга тушириш учун ко-
манда сигналларини юборади. Сунъий 
йўлдошдан келган сигналларга қараб, 
бортдаги аппаратларнинг иши назорат 
қилинади. Ёпиқ Р. тизимида оператор 
қатнашмайди, унинг вазифасини автома-
тик электрон бошқариш қурилмаси ба-
жаради. Р. космик кемалар, самолётлар, 
реактив снарядлар, ракеталар, сайёрала-
раро ст-ялар, кемалар ва б.ни бошқариш, 
қўзғалмас ва ҳаракатдаги объектларда 
ўтадиган турли жараёнларни бир маром-


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling