35
га солиб туриш, ўлчаш натижаларини за-
рур жойга узатиш учун қўлланилади.
РАДИОТЕЛЕСКОП (радио... ва
телескоп) — Осмон (Қуёш системаси,
Галактика ва Метагалактикадаги) жисм-
ларининг хусусий радионурланишла-
рини қабул қиладиган ва бу манбалар-
нинг хоссаларини ўрганадиган астроно-
мик асбоб. Р. антенна ва кабул қилувчи
қурилмарадиометрдан тузилган. Радио-
астрономияда фойдаланиладиган тўлқин
узунликлари диапазони жуда кенг (0,1
мм дан 1000 м гача) бўлгани туфайли Р.
антенналарининг тузилиши ҳам турли-
туман бўлади. Антенналар осмоннинг
кузатиладиган соҳасига йўналтирилиши
учун азимут бўйлаб буриладиган (тўла
бурилувчи антенналар), қисман бурила-
диган ёки қўзғалмас (жуда катта) қилиб
ўрнатилиши мумкин. Қисқа тўлқинли
нурланишларда параболик кўзгу ан-
тенналар ёки уларнинг бир нечтасидан
иборат тизимлар (панжаралар) дан фой-
даланилади. Приёмникда кучайтирилган
ва детектирланган электр тебранишлар
махсус асбоблар (милиамперметр, осцил-
лограф) б-н қайд қилиб борилади. Бунда
асбоб кўрсатиши Ерга тушаётган космик
радионурланишнинг қийматини ўлчашга
имкон беради.
РАДИОТЕЛЕФОН — абонент-
лар (сўзлашувчилар)ни кабелсиз радио
орқали улайдиган телефон. Бир неча
тури бор: 1) Шахсий Р. — узатиш узо-
клиги 150—200 м гача («ўйинчоқ») ва
2 — 10 км гача («уоки — токи») бўлган
оддий кўчма узатувчиқабул қилувчи
қурилма ва 40—50 км оралиқда Р. алоқа
ўрнатиладиган анча кучли (автомобилга
ўрнатиладиган ва муқим P.; 2) «симсиз»
Р. — асосий телефон аппарати радиока-
нал б-н боғланган телефон аппарат; бун-
да абонент асосий телефон аппаратидан
бир неча юз метр масофада бўлиши мум-
кин;
3) «радиоузайтиргичлар» — бири або-
нентда, иккинчиси автоматик телефон
ст-яда бўлган 2 та қабул қилувчиузатувчи
қурилмадан иборат; бунда алока қилиш
учун абонентга маълум радиочастота аж-
ратилади ёки абонент шахсий телефон
аппаратининг кабул килувчиузатувчи
ускунаси б-н уланган бўлади;
4) уяли телефон тармоклари; бун-
да абонент узатувчиқабул қилувчи жа-
моа тармоги қамраб олган барча ҳудуд
бўйича алоқа қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |