1-жавоб. Уяли телефон. 2-савол


Download 1.55 Mb.
Sana09.01.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1085363
Bog'liq
Заковат учун саволлар


1-САВОЛ.
Х ҳақидаги дастлабки реклама эълонлари 1991-йили пайдо бўлган. Ўшанда унинг оғирлиги 5килограмм бўлиб, нархи 2 минг доллар эди.
Диққат савол, Х нима?
1-ЖАВОБ.
Уяли телефон.
2-САВОЛ.
Икки уй ораси роппа-роса 730 қадам.
Савол, ушбу рақам жаҳон адабиётидаги қайси машҳур асар билан боғлиқ?
2-ЖАВОБ.
Феодор Достоевский “Жиноят ва жазо” романи.
3-САВОЛ.
Англияда уни тайёрлашда матодан фойдаланиб, рўмолча сифатида ҳам ишлатишган.
Францияда уни тайёрлашда юпқа қилиб ёйилган хамирдан фойдаланилган ва истеъмол қилиш мумкин бўлган. Юпқа резинадан тайёрланганидан эса чўмилиш вақтида ҳам фойдаланилган.
Савол, гап нима ҳақида бормоқда?
3-ЖАВОБ.
Газета.
4-САВОЛ.
Папуаслар денгиз сувида узоқ ивиган дарахт парчасини ёқиб, кулини Х сифатида ишлатишган. Африканинг айрим жойларида Х олтин билан баробар қадрланган. Хитойда эса пирожний шаклида пул ўрнида қўлланилган.
Диққат савол, Х нима?
4-ЖАВОБ.
Туз.
5-САВОЛ.
Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Галатепага қайтиш” қиссасида Ғайбаров Абдулла Қаххорнинг у ҳақидаги фикрини эсга олади.
Рей Брэдбери асарларидан бирида уни “бир оз дам ол” деб номлайди.
“Бобурнома”да Қарши сўзи шундай маъно билдириши баён қилинган.
Савол, гап нима ҳақида бормоқда?
5-ЖАВОБ.
Қабристон.
6-САВОЛ.
Хитойнинг Гонгконгидаги айрим ресторанларда ҳисоб-китоб вақтида сиздан қўшимча тўлов тўлашни талаб қилишлари мумкин. Масалан, ҳар бир суши учун ўртача таърифда 1,5 доллар тўлаш керак.
Савол, қандай ҳолларда ана шундай қўшимча тўлов талаб қилинади?
6-ЖАВОБ.
Овқатини охиригача емаса.
7-САВОЛ.
Бир асарни ўқиб қолдим, ундаги бир қахрамон севган одамига касаллик юқтиришдан шунчалик қўрқадики, у ҳатто УНИ юбормасликка қарор қилади. Уни икки сўз билан номланг.
7-ЖАВОБ.
Ҳаво ўпичи.
8-САВОЛ.
Эркин Воҳидовнинг "Сўз латофати" китобида ғул-ғул товуқ деб нимага таъриф берилган?
8-ЖАВОБ.
Курка.
9-САВОЛ.
Ёзувчи Франс Кафка ўзининг асарларида келажакда бир қатор мамлакатларда тўнтаришлар рўй бериши ҳақида ёзган. Бошқа бир ёзувчи Томас Манн эса бу башоратларни ўқир экан, ҳамкасбини граф деб номлайди.
Юқоридаги матндан 6 ҳарфни тушириб қолдирдик. Сиз ўша сўзни асл ҳолида ёзиб беринг.
9-ЖАВОБ.
Сейсмограф.
10-САВОЛ.
Ўзининг энг катта душмани учун қадах кўтарган давлат рахбари, ҳокимиятпарастликдан ўзга истаги бўлмаган шахс, одамхўр, қассоб ва каззоб деб ном олган шахс деб тарифланадиган киши ҳақида ёзувчи Анатолий Рибаков “инқилоб гўркови” деб атайди?
Савол, кимни?
10-ЖАВОБ.
Иосиф Сталин.
11-САВОЛ.
Ёшлигида тиббиёт билим юртида ўқиган ва дастлаб кема табиби сифатида кўп марта денгиз сафарларига чиққан, Африкада одамларни муолажа қилган, тақдир тақозоси туфайли шифокор эмас, ёзувчи сифатида дунёга танилган шахсни топган бўлсангиз, ўзининг шифокорлигини асарида акс эттирган персонаж номини топиб беринг.
11-ЖАВОБ.
Доктор Ватсон.
12-САВОЛ.
Арпа-буғдой ўрилганидан кейин даста-даста қилиб боғланади. Қадимдан бу боғлам бир сўз билан аталган. Бугунги кунда эса бу сўз инсонларга нисбатан ишлатилинади. Дарҳақиқат, одам ҳам ўзини эплай олмай ҳар тарафга ҳасдай сочилиб ётса, бир бутун ҳолга келолмаса ушбу сўзга муносиб бўлмайди.
Савол: ушбу сўзни ёзиб беринг.
12-ЖАВОБ.
Дангал.
Изоҳ: Эшқобил Шукур “Бобо Сўз изидан” асарида шу ҳақида гап боради. Саволда берилган таърифда Маҳмуд Қошғарий фикрларидан фойдаланилган.
13-САВОЛ.
Диққат савол, ушбу молюсканинг лотинча номи қайси жой номидан олинган?

13-ЖАВОБ.

Бобил.
Изоҳ: молюсканинг кўриниши Бобил минорасига ўхшагани учун шундай ном берилган.

14-САВОЛ.
БЛИТС.
1)1795-йилда туғилган бу инсон ҳарбий, жамоат арбоби бўлган ва Россия Фанлар академиясининг фахрий аъзоси сифатида фаолият юритган.
Савол: У инсонни кимлигини топинг.
2)Марвел баъзасидан бу исмни кўриб батафсил билмоқчи бўлдим, ва у персонаж ёвуз ролда эканлиги ва тахаллуси машхур ҳукмдорни англатиши мени ҳайратлантирди.
Савол: Персонаж исмини топинг.
3)2014-йилда АҚШ филми қаҳрамони бўлган бу персонаж Олигарх ва катта Рус мафияси бошлиғи сифатида гавдаланган.
Савол: Персонаж исмини топинг.
14-ЖАВОБ.
1. Пушкин (Михаил Николаевич Мусин Пушкин)
2. Пушкин (Иван Пушкин тахаллуси Иван Грозний)
3. Пушкин (Владимир Пушкин)
Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling