O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОМЕТЕОРОЛОГИЯ (радио... 
ва метеорология) — тропосфера ва стра-
тосфералаги метеорологик шароитлар-
нинг радиотўлқин (асосан, ультрақисқа 
тўлқин)лар тарқалишига таъсирини, шу-
нингдек, радиосигналлар ёрдамида тро-
посфера ва стратосферадаги метеороло-
гик ҳодисаларни ўрганувчи фан соҳаси. 
Радиометеорологик тадқиқотларга би-
ринчи марта А. С. Попов ўзининг яшин 
қайтаргич асбобини яратиш б-н асос сол-
ди (1895). 20-а. 20йилларида ультрақисқа 
радиотўлқинларнинг тарқалиши, асо-
сан, 
тропосферадаги 
метеорологик 
жараёнларга боғлиқдиги, шунингдек
радиотўлқинларнинг 
тропосферада 
тарқалишидан унда содир бўлаётган 
жараёнларни 
ўрганиш 
мумкинлиги 
аниқданди.
Радиотўлқинларнинг 
атмосферада 
тарқалиш назарияси 20-а. 50-й.ларида 
рус олими В. А. Фок томонидан яратилди. 
Атмосферанинг Ер сатҳидан 5 км баланд-
лигидаги қисми радиотўлқинларнинг 
тарқалишида асосий ҳисобланади, чун-
ки шу қисмда атмосферадаги босим, 
т-ра ва намлик ҳамда гидрометеороло-
гик хоссалар (атмосферадаги намлик 
конденсацияси — ёмғир томчиси, ту-
ман, булутлар) ва ҳар хил аралашмалар 
каби ўзгарувчи омиллар ҳавонинг син-
дириш кўрсаткичи п га таъсир қилади. 
Радиотўлқинларнинг тропосфера ва 
стратосферада тарқалишида улар сина-
ди, ютилади, қайтади ва сочилади. Бунда 
ҳар бир ҳодисанинг интенсивлиги стра-
тосфера ва тропосферанинг кузатила-
ётган вақтдаги ҳолатига боғлиқ. Бундай 
муҳитда тарқалаётган радиотўлқинларни 
ўрганиш йўли б-н муҳитнинг метеоро-
логик ҳолатини аниқлаш мумкин, Мас, 
атмосфера диэлектрик сингдирувчанлиги 
е нинг вертикал ва горизонтал тақсимоти 
радиотўлқинлар. б-н аниқланиб, ҳаво 
намлиги, траси, ёғинлар интенсивлиги
булутлардаги сув зарралари концентра-
цияси ва б. метеорологик элементлар 
аниқланади.
Р.нинг иклими турлича ҳудудларда и 
нинг мавсумий ўзгаришини, атмосфера 
газларида ютилиши (расмга қ.) ҳамда 
булутлар ва ёғинларда кучсизланишини 
ўрганувчи соҳаси радиоиқлимшунослик 
дейилади. Р.да радиолокация усуллари 
кенг қўлланилади. 
РАДИОМЕТР (радио... ва ... метр) — 
1) электромагнит нурланиш энергиясини 
ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иши 
нурланишнинг иссиклик таъсирига асос-
ланади. Қуёш радиацияси, инфрақизил 
нурланиш ва б. нурланишларни тадқиқ 
қилишда қўлланилади (яна қ. Актино-
метр, Пиргелиометр); 2) рад иоастроно-
мияда — радиотўлқинлар диапазонида 
(тўлқин узунлиги 0,1 мм дан 1000 м гача) 
астрономик объектларнинг нурланиши-
ни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган ра-
диотехник қурилма. Радиотелескоплар-
нинг қабул қилувчи қурилмаси сифати-
да, шунингдек, Ер сиртининг иссиклик 
хариталарини тузишда қўлланилади; 
3) радиоактив манбаларнинг фаоллиги 
(вақт бирлиги мобайнида радиоактив 
емирилиш актлари сони) ни ўлчаш учун 
мўлжалланган асбоб; 4) акустикада — 
товуш нурланишлари босими (товуш-
нинг радиацион босими) ни, кенгроқ 
маънода — товуш майдонининг баъзи 
муҳим кўрсаткичлари (товуш энергияси 
зичлиги, товуш интенсивлиги ва б.)ни 
ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling