O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАДИОПЕЛЕНГАТОР
31
РАДИОНАВИГАЦИЯ (радио... ва навигация) — ҳаракатланадиган объ- ектлар (кема ва самолётлар) ни бошка- риш ва бошқариладиган объектларни тўғрилашга доир амаллар мажмуи; шун- дай масалалар б-н шугулланадиган ил- мийтехника фани. Р. амаллари радиотех- ника воситалари ва усуллари ёрдамида бажарилади. Асосий вазифаси — самолёт ёки кеманинг турган жойини аниқлаш. Бунинг учун объект йўналиши ва масо- фасини аниқлашга тўғри келади. Р.да ра- диопеленгатор, радиомаёқ ёки радиоло- кация ст-яси ва б. ёрдамида йўналишни, масофани ўлчаш, панорам радиолокатор экранига ер сиртининг визуал тасвирини тушириш усулларидан фойдаланилади. Р. воситаларининг иши радиотўлқинларнинг тарқалиши хусу- сиятидан фойдаланишга асосланган. Р. воситалари ҳал қиладиган масалаларига қараб, хусусий навигация масалаларини ечишни таъминлайдиган Р. қурилмалари (радиопеленгаторп&р, радиокомпаспар, радиомаяк ва б.)га ва мураккаб комплекс навигация масалаларини ечадиган Р. ти- зимларига бўлинади. Фойдаланиладиган радиотўлқин диапазони бўйича радио- алока регламентига мувофиқ бўлган; навигация элементларини ўлчашда фой- даланиладиган радиосигналлар парамет- рлари бўйича — амплитудали, фазали, частотали, вақтли ва комбинациялаш- ган; вазият чизикдарини аниқлаш усули бўйича — бурчак ўлчагичли (азимутли), узоқиик ўлчагич (доиравий) ва комби- нациялашган; навигация ахборотлари- ни таъминловчи ҳаракатдаги объектлар сони бўйича — ўтказиш хусусияти чега- раланган ва чегараланмаган объектларни аниқлайдиган хилларга ажратилади. Р. самолёт ва кемаларни бошқаришда, қутқарув ишларида ва халқ хўжалигида қўлланади. РАДИОПЕЛЕНГАТОР (радио... ва голландча peling — йўналиш) — узатувчи радиостанция йўналишини аниқлашга (пеленглашга) имкон бе- радиган радиоқабул қурилмаси. Р. пе- ленгланаётган объектдан тарқалаётган радиотўлқинларни қабул қилувчи ан- тенна — фидерли тизим (АФС) ва қабул қилувчи индикатордан иборат. Индика- торда қабул қилинаётган радиотўлқинлар АФС да ҳосил қилаётган ўзгарувчан электр юритувчи кучларнинг амплиту- даларини таққослаш (амплитуда усу- ли б-н радиопеленглашда) ёки фазалар фарқини ўлчаш (фазавий усул б-н радио- пеленглашда) натижасида пеленглана- ётган объект йўналиши б-н ҳисоб боши деб қабул қилинган асосий текисликлар орасидаги бурчаклар ҳақида маълумот олинади. Универсал (икки координата- ли) Р.да бу йўналишни аникловчи иккала бурчак, азимутал Р.да улардан биттаси (азимут) ўлчанади. Денгиз навигацияси- да Р. ёрдамида азимутни ўлчаш радиопе- ленглаш дейилади. Ўлчаш ишларининг автоматлашган- лик даражасига қараб, Р. ноавтомат и к (товушли) — пеленглаш объектининг сигналлари минимал ва максимал эши- тилишига қараб индикациялайдиган; яримавтоматик (визуал) — стрелкали индикаторли ёки электроннурли индика- циялайдиган; автоматик — ўлчанадиган параметрларни рақамли ҳисоблайдиган хилларга бўлинади. Антенна хиллари- нинг ўзига хослиги ва амплитуда усу- ли б-н радиопеленглашга асосланган йўналишли қабул ҳодисасини А. С. По- пов қайд қилиб ўтган. Р. радиоастроно- мия, метеорология, денгиз, ҳаво ва кос- мик навигацияда кенг қўлланилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling