O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОБИОЛОГИЯ - Космосдан
келаётган жуда кучсиз сигналлар махсус катта антеннали радиотелескоплар б-н кучайтирилади. Космик фазода тарқалаётган радиотўлқинларни = 10МГц (Х=30м) дан =30 ГГц (Х=1см) частотагача диа- пазонда қабул қилгичлар ёрдамида қайд қилиш мумкин. Тўлқин узунлиги Х>30м бўлган радиотўлқинлар Ернинг ионос- фера қатламидан ютилиши ва сочилиши ҳисобига ўта олмайди. Бу диапазондаги радионурланиш- лар, Ер атмосферасидан ташқарига олиб чиқилган (асосан Ер сунъий йўлдошларита ўрнатилган) радиотеле- скоплар ёрдамида қайд этилади, уз. 1 см дан қисқа бўлган радиотўлқинларни эса атмосфера газлари ютади. Текшириш объектига кўра, Р. фан шартли равишда Қуёш Р.си, сайёра Р.си, Галактика Р.си ва метагалактика (Галак- тикадан ташкари) Р.сига бўлинади. Қуёш Р.си Қуёш атмосфераси (хромосфера, Қуёш тожи, қуёш шамоли) ни ўрганиб, унинг фаоллиги табиатини аниқлайди. Қуёшнинг радионурланишлари турли ( миллиметрли, сантиметрли, метрли) диа- пазонларда турлича бўлади. Сайёра Р.си сайёралар ва улар йўлдошлари сиртларидаги иссиқлик ва электр ҳодисалари, уларнинг атмосфера- лари, радиация минтақаларини ўрганади. Mac, Венера сиртининг траси, атмосфера зичлиги Р. кузатишларида ўлчанган. Сай- ёраларгача бўлган масофалар, уларнинг сиртлари ва айланиш даврлари радиоло- кация усули б-н жуда аниқ ўлчанган. Галактика Р.си Галактикамиз струк- турасини, унинг ядроси фаоллигини, юлдузлараро газнинг физик ҳолати ва турли радионурланиш манбаларининг- табиатини ўрганади. Бундай радионурла- www.ziyouz.com кутубхонаси 22 ниш манбалари ўта янги юлдузларнинг қолдиклари, ионлашган газ булутлари, шунингдек, пульсарлар бўлиши мумкин. Галактик Р. Галактика магнит майдони структурасини ўрганиб, космик нурлар- нинг келиб чиқиши муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Метагалактика Р.си Галактикамиз- дан ташқаридаги барча объектларни ўрганади. Бу объектларнинг кўпчилиги нормал галактикалар деб аталади ва улар ўз магнит майдонидаги тез электрон- ларнинг ҳаракатидан келиб чиқувчи нисбатан заиф радионурланишлар б-н характерланади. Радиогалактикаларнинг радионурланишлари юз ва минглаб мар- та кучлироқ бўлади. Бироқ энг қудратли радионурланиш манбалари квазарлар бўлиб, уларнинг радионурланишлари вақт давомида ўзгарувчандир. Галакти- камиздан ташқаридаги дискрет радио- нурланиш манбаларидан ташқари мета- галактиканинг нурланишлар фони ҳам кузатилади. Бу нурланиш — бевосита кузатилмайдиган алоҳида заиф кўп сон- ли манбаларнинг нурланишлари ҳамда тараққиётнинг бошланғич даврида мета- галактикани тўлдирган ўта зич моддага хос нурланишлар йиғиндисидан иборат- дир. Бу моддага хос нурланишлар релек- тив нурланишлар дейилади. Радиоастрономик марказлар ва ра- садхоналар қувватли ҳамда йирик радио- телескоплар б-н жиҳозланган. Радио- телескопларнинг асосини махсус кон- струкцияли антенналар ёки антенналар комплекси ташкил этади, улар юқори сезгирликдаги қайд қилувчи қурилмалар — радиометрлар б-н жиҳозланган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling