Суғурта фаолиятида классификаторида келтирилган класслар таркибини келтириб уларни туркумларга гуруҳлаб чиқинг. Суғурта


Download 14.93 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi14.93 Kb.
#1287427
Bog'liq
суғурта


Суғурта фаолиятида классификаторида келтирилган класслар таркибини келтириб уларни туркумларга гуруҳлаб чиқинг.
Суғурта — муайян воқеа (ҳодиса) юз берганда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир муносабатлар;
2002 йилнинг 28 майидан эътиборан «Суғурта фаолияти тўғрисида» қонуннинг қабул қилиниши билан суғурта 2 та тармоққа бўлинди:
1. Умумий суғурта
2. Ҳаёт суғурта
Хусусан, Хаёт суғурта қуйидагича;
Суғурта фаолияти классификаторига кўра хаётни суғурта қилиш тармоғи (соҳаси)да жами 4 та класслар мавжуд бўлиб уларга қўйидагилар киради.
1. Хаёт ва аннуитетлар
2. Никоҳ ва туғулиш
3. Хаётни узоқ муддатли суғурта қилиш.
4 Соғлиқни суғурта қилиш.
Умумий суғурта қуйидагича
Ҳаёт ва аннуитетлар класси мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар:
қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами:
- суғурта қилинувчининг суғурта муддати тамом бўлгунгача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши;
- суғурта қилинувчининг вафот этиши;
шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), ИИИ класс бундан мустасно
Никоҳ ва туғилиш класси мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар:
никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш класси мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар:
Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
Соғлиқни суғурта қилиш класси мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар:
Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.
Умумий суғурта; (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари).
Умумий суғурта тармоғида 15 фаолият юритишига қараб турларга ажратадиган бўлсак, ҳаёт суғурта тармоғида иккита компания фаолият юритса, қолган 29 та компания умумий суғурта тармоғида ишлайди. Демак, миллий бозордаги 91% суғурта компания умумий суғурта тармоғига тўғри келади.
Бугунги кунда мамлакатимизда 31 та суғурта компанияси фаолият кўрсатаётган бўлса улардан 29 таси умумий суғурта тармоғида суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Суғура тармоғи иккита тармоғдан иборат бўлиб, уларни бир-бирларидан фарқли хусусиятга эга.
Масалан умумий суғурта тармоғининг ҳаёт суғурта тармоғидан асосий фарқи шундаки, умумий суғурта класслари бўйича шартнома фақат бир йилгача бўлган муддатга тузилади ва суғурта ҳодисаси рўй беришидан қатъий назар бир йилдан сўнг ўз кучини йўқотади.
Ҳаёт суғурта тармоғида эса суғурта шартномалари икки ва ундан ортиқ йилга тузилади ва у жамғарилиб бориш хусусияти билан ажралиб туради.
Умумий суғурта тармоғида суғурта ҳодисалари рўй бермаган тақдирда суғурта мукофотлари суғурталанувчиларга қайтарилмайди, улар компаниянинг даромади шаклланишига хизмат қилади.
Ҳаёт суғурта тармоғида эса ҳар бир тўланган суғурта мукофоти жамғарилиб боради ва шартноманинг тугаши даврида суғурталанувчиларга жамғарилган сумма билан бирга фоиз тўловлари ҳам берилади, аммо шартноманинг амал қилиш даврида содир бўлган суғурта ҳодисалари натижасида тўланган суғурта қопламалари чегириб ташланади.
Умумий суғурта бўйича тарифларни ҳисоблашда суғурта турларини оммавий ва йирик рискларга ажратиш мумкин.
Оммавий суғурта турлари деганда, маълум тоифадаги суғурталанувчилар ва уларга тегишли суғурта рискларини қамраб олувчи ва улар бўйича суғурта объектлари суғурта қопламаларининг бир хиллигини ифодаловчи суғурта турлари тушунилади.
Йирик ёки алоҳида рисклар бўйича суғурта турлари суғурта ҳодисасининг юз бериш частотаси паст бўлганлиги, лекин суғурта зарари ҳажмлари катталиги билан ажралиб туради. Мазкур суғурта турида бир нечта суғурта объектларини суғурталаш мумкин, лекин суғурта суммасининг тақсимланиши катта ҳажмда бўлади.
Download 14.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling