O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИАЦИЯ (лот. radiatio — нурла-
ниш) — ядровий ўзгаришлар оқибатида 
вужудга келадиган электромагнит ва 
корпускуляр нурланишлар, Қуёш нурла-
ниши, космик нурлар оқимлари. Р.нинг 
тирик организмга таъсири Р. дозаси б-н 
белгиланади. Рентген (р) б-н ўлчанади. Р. 
миқдори сингувчи радиация ва б. радио-
актив нурланишларнинг шикастловчи 
таъсирига боғлиқ. Бир кунда 20 р гача 
Р. киши организми учун хавфсиз доза 
ҳисобланади. Бундан ортиқ миқдордаги 
Р. организмдаги тўқималарни шикастлаб, 
кишини нурланиш касаллигига мубтало 
қилади. Р. дозаси дозиметрик асбоблар 
ёрдамида ўлчанади. Радиоактив мод-
да (а, р~, у нурлар, нейтронлар ва б.) ва 
б. ионловчи нурланиш манба (рентген 
қурилма)лари б-н ишлаганда уларнинг 
зарарли дозасини хавфсиз нурланиш до-
засигача камайтириш учун тадбирлар 
комплекси ишлаб чиқилган.
Берк нурланиш манбалари (гер-
метик нурланиш манбалари, рентген 
қурилмалари, тезлаткичлар ва б.) дан 
атроф муҳитга радиоактив моддалар 
тарқалмайди. Бундай манбалар б-н ишла-
ганда организмга фақат ташқи нурланиш 
таъсир қилади. Ташқи нурланиш дозаси-
ни камайтириш учун нурланиш майдони-
да ишлаш вақтини минимал ҳолатга кел-
тириш, узок, масофада туриш ва манба 
ёки объектни экранлаш керак.
Очиқ нурланиш манбалари б-н ишла-
ганда радиактив моддалар нафас йўли, 
ошқозон, ичак ёки тери орқали организм-
га кириши ва организм ичдан нурланиши 
мумкин (қ. Радиоактивлик). Ички нурла-
ниш дозасини камайтириш учун техноло-
гик ускуна ва иш жойини герметиклаш
вентиляция тизимларига фильтр қўйиш, 
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдала-
ниш ва радиацион гигиена қоидаларига 
амал қилиш зарур.
Радиоактив модда ва б. ионловчи нур-
ланиш манбалари б-н ишлайдиган ҳамма 
корхоналарда радиация хавфсизлиги хиз-
мати (РХХ) радиацион назорат олиб бо-
ради (яна қ. Радиацион ҳимоя).
РАДИЙ (лот. radius — нур, Radium), 
Ra — Менделев дарвий системасининг II 
гуруҳига мансуб радиактив кимёвий эле-
мент. Тартиб рақами 88, ат.м. 226,0254. 
Р. масса жиҳатидан Ер пўстининг 1010% 
ини ташкил қилади. Р. 1898 й.да М. ва П. 
Кюрилар томонидан уран рудасида уран-
нинг радиактивлик хоссаларини ўрганиш 
пайтида кашф этилган. Р. иккинчи ради-
актив элементдир (биринчиси полоний). 
Уран рудасининг 1 т сида 0,34 г гача Р. 
бўлади. Р. нинг масса сони 213,215 ва 
219—230 бўлган 14 та изотопи маъ-
лум. Булардан энг узоқ мавжуд бўлувчи 
226Ra(T1/2=1620 й.). 1910 й.да М. Кюри 
ва А. Дебьерн Р. тузларини симоб катод 
б-н электролизлаб Р. амальгамасини, 
ундан симобни ҳайдаб соф Р. олишга 
муваффақ бўлдилар. Соф Р. ҳавода тез 
оксидланадиган кумушдек оқ металл. 
Суюқланиш траси 700— 960°, қайнаш 
траси 1140°, зичлиги 5,5 г/см3. Р. ва 
унинг бирикмаларидан доим чиқадиган 
нур электр ва магнит майдонида 3 тарки-


www.ziyouz.com кутубхонаси
15
бий қисмга (а, р ва унурларга) ажралади. 
Р. кимёвий хоссалари жиҳатидан барийга 
ўхшайди. Ҳавода Р. сирти радий нитрид 
Ra3N2нинг қора пардаси б-н қопланади. 
Металл Р. сувга таъсир этганида водо-
род ажралиб чиқиб, кучли ишқор — ра-
дий гидроксид Ra(OH)2 ҳocил бўлади. Р. 
тузлари оқ рангли, лекин улар аста-секин 
радиоактив парчаланиб, вақт ўтиши б-н 
сариқ ёки жигарранг туе олади. Р.нинг 
бир қанча комплекс бирикмалари маъ-
лум.
Р.нинг 
ўсимлик 
органлари 
ва 
тўқималарида тўпланиши минерал мод-
даларнинг ютилиш умумий крнунларига 
бўйсунади ва ўсимлик тури ҳамда унинг 
ўсиш шароитига боғлиқ. Одатда, Р. ўт 
ўсимликларнинг иддизи ва япрокдари-
да кўпроқ бўлади. Пўстлоқ ва ёғочликда 
айниқса кўп.
Р. одам ва ҳайвонлар организмига 
овқат ҳамда сув орқали ўтади. Одам ор-
ганизмига бир кечакундузда кирадиган 
226Ra нинг миқдори 2,310~12 кюрини 
ташкил этади. Организмдаги Р.нинг 80% 
га яқини (у кимёвий хоссасига кўра, Са 
га яқин) суяк тўқималарида тупланади. 
Организмда Р. миқдори кўпайиб кет-
са, остеопороз, суякнинг ўз-ўзидан си-
ниши ва шиш касалликлари каби ёмон 
оқибатларга сабаб бўлади. Тупрокда Р. 
миқдори 1 10 7— 10~8 кюри/кг дан ошиб 
кетса, ўсимликларнинг ўсиши ва ривож-
ланиши қийинлашади. Р. ёрқин бўёқлар 
тайёрлашда, радон олишда кўплаб иш-
латилади. Р. тузлари ўғитга оз миқдорда 
қўшилса, пахта, кунгабоқар, лавлаги, 
сабзи, бодринг ва б. ўсимликларнинг 
унумдорлиги ошади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling