O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАФИНАЦИЯЛАШ (нем. Raffi nie-
ren, франц. raffi ner — тозаламоқ), рафи- нирлаш — металлар ва қотишмалар, ёғ ва мойларни (одатда, суюқ ҳолатда) ке- раксиз ёки зарарли қўшимчалардан тоза- лаш. Металларни Р. юқори трали (пиро- металлургия), электролитик ва кимёвий турларга бўлинади. Юқори трали Р.да металларга оксидловчилар ёки модифи- каторлар қўшилади. Улар қўшимчалар б-н суюқ металлда эримайдиган (меха- ник йўл б-н ажратиладиган) ёки Р. тра- сида учувчан кимёвий бирикмалар ҳосил қилади. Бундан ташқари, металлга суюқ синтетик тошқоллар, инерт газлар (Мас, аргон), олтингугурт, галогенлар, галоге- нидлар ва б. моддалар б-н ишлов берила- ди. Электролитик Р. тузларнинг сувдаги эритмалари ёки тузли суюкликларнинг электролизидан иборат. Бу турнинг кенг тарқалган усули тозаланадиган метал- ларни анодца эритиш ва тоза металлар- ни катодда чўктириш жараёнларини ўз ичига олади. Кимёвий Р. металл ва қўшимчаларнинг кислотали ёки ишқорли эритмаларда турлича эритувчанлигига асосланган. Р. бевосита печлар ёки мах- сус қурилмаларда амалга оширилади. Асл металларни Р. аффинаж деб аталади. РАФИҚ МЎМИН (тахаллуси; асл исм-шарифи Мўминов Рафик,, 1900.7.2, Наманган — 1951.5.5) шоир, драматург, педагог. 1917 й.да Кўқондаги дорилму- аллиминни тугатиб, 1937 й. 27 майда қатағон этилгунига қадар ўқитувчилик қилган. P.M. Фарғона водийсига илмий www.ziyouz.com кутубхонаси 81 экспедиция уюштириб, «Зевак» («Ёзи билан Зебо») ва б. асарларни ёзиб ол- ган (1923). Адабий фаолияти 1920 й.дан бошланган. У 20-й.ларнинг бошларида Фарғона водийсида рўй берган фожи- али воқеалар таъсирида Ўғузхон (Ҳ. Йўлдошқориев) б-н ҳамкорликда «Ёш қурбонлар», шунингдек, «Гулёр» ва «Ёрилтош» пьесаларини ёзган (1921). Р.М.нинг шеърий ижодида «Қапчиғай» достони (1924) алоҳида ўринни эгаллай- ди. Шоир бу достондан ташқари, кўплаб лирик шеърлар, «Болахўр», «Кизил қиз», «Занглаган пичоқ», «Тяньшан қизи» син- гари достонлар ҳам ёзган (1926—27). РАФИҚОВ Афзал Азимович (1948.21.8, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (2000). Тошкент театр ва рас- сомлик санъати ин-тини тугатган (1974). 1973 —87 й.лар Ҳамза театрида, 1987 й.дан Аброр Ҳидоятов номидаги театрда актёр. Яратган образларидаги дард, из- тироб, қарама-қарши ҳиссиётлар, ўзига хос мусиқавий овоз, ранг-баранг оҳанг, тиним ва босимлари б-н томошабинни ўзига ром этишга эришади, шунингдек, романтик анъаналарни ҳаётий талқин усули ила уйғунлаштира олиши б-н аж- ралиб туради. «Қароқчилар» (Ф. Шил- лер) спектаклидаги Швейцер роли б-н саҳнадаги фаолиятини бошлаган. Кей- инчалик Александров (Л. Толстой, «Ти- рик мурда»), Зокиров (С. Абдуллин, «Ўн учинчи раис»), Тарсо (Т. Тула, «Нодира- бегим»), Навоий, Искандарнинг отаси (Ш. Ризаев, «Искандар»), Фаридун (Фир- давсий, «Фаридун»), Яго (У. Шекспир, «Отелло»), Лир (У. Шекспир «Қирол Лир»), Аслзода (А. Цагарели, «Хонума») каби роллари б-н танилган. Кинода («Яратганга шукур»да Аҳмад, «Алпопиш»да Бойбўри ва б.), телеви- зион фильмларда («Диёнат»да Прохор, «Гирдоб»да илмий котиб, «Ичкуёв»да Сергей, «Омон бўлсанг, унутма»да Гусь- ков каби) ҳам суратга тушган. Р. ўзбек дубляж санъати ривожига катта ҳисса қўшганлардан, 1000 дан ортиқ филь- мга овоз берган («Лев Толстой»да Тол- стой, «Ғалаба» фильмида Сталин, «Ҳаёт мазмуни»да Усмон Юсупов ва б.). Бир нечта телевизион ҳужжатли фильмлар матнини ўқиган. «Гулшан» радиожурна- лининг бошловчиси, бир қанча радио- постановкалар («Усмон Носир», «Хабиб Абдуллаев» ва б.)ни олиб борган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling