O’zbekiston resfublikasi
Туман Кадастр палатаси бўлим бошлиғи: Х.Хошимов
Download 0.92 Mb.
|
Natarius bo\'lish
Туман Кадастр палатаси
бўлим бошлиғи: Х.Хошимов Бажарувчи Ў.Мамадалиев Туман ДСИ бошлиғи И.Султоновга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 август кунги 251-сонли “2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ ҳамда туманда кадастр ҳисобига олишни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун асосланган солиқ солинишини таъминлаш, шунингдек «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш мақсадидаги Фарғона вилояти хокимининг 2016 йил 9 август кунги 250-сонли қарорини инобатга олиб, Олтиарик тумани хокимининг 2014 йил 30 июндаги 60-ф-сонли “Туман аҳоли пунктларида, бино-иншоотлар ва улар билан банд бўлган ер участларини техник инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида” ги фармойишига асосида, тумандаги барча КФЙ ва ШФЙ худудларидаги “Жисмоний шахсларга тегишли уй-жойларни инвентаризациядан ўтказиш ва улар эгаллаган ер майдонларига туман хокимлиги томонидан эгалик қилиш хуқуқини тан олиш карорларини чикартириш тўгрисида” ги топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти “Ермулккадастр “ ДК Олтиариқ тумани филиали мутахассислари томонидан тумандаги ШФЙ ва ҚФЙ худудида жисмоний шахсларга тегишли ховли-жойларни ва нотурар жой объектларини инвентаризациядан ўтказиш иш,ларини бажарилган. Юкоридагиларни инобатга олиб, кадастр хужжатлари асосида туман хокимининг қарорини қабул килиниши муносабати билан ваколатингиз доирасида Мархум Муқимов Ахмаджонга тегишли булган хозирги кунда фойдаланишида булган Жонибек мфй Мехнатобод кучаси № 2- ховли-жойни 15 йил давомида канча сотих ер майдонига ва мулк соликлари ким томонидан тулангалик, стир рақами, солиққа тортилганлиги ёритилган ҳолда архив хужжатларидан маълумотларни тақдим этишингизни сурайман. Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 7-январдаги 1-сонли “Кўчмас мулкка бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш 1-ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия.картография ва Давлат кадастри давлат қўмитасининг худудий органларига ахборот тизимлари комплексидан фойдаланган холда реал вақт режимида фойдаланишни чеклаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилган холда ахборот тақдим этилади”деб белгиланган. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling