O’zbekiston resfublikasi


Фарғона вилоят “Ермулккадастр” ДК


Download 0.92 Mb.
bet93/93
Sana01.04.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1316732
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93
Bog'liq
Natarius bo\'lish

Фарғона вилоят “Ермулккадастр” ДК
Олтиариқ туман филиали рахбари: Х.Хошимов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.06.2018 йилдаги 461-сонли карори ижроси бўйича Олтиариқ туманида бажарилган ишлар юзасидан ўтказилган маниторинг тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
30.10.2019 й Олтиариқ тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари хакидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.06.2018 йилдаги 461-сонли карори ижроси юзасидан Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бажарилган ишлар юзасидан маниторинг ўтказилди. Юқорида келтирилган қарор ижроси юзасидан Олтиариқ тумани Истиқлол, Эскиараб, Ғайрат, Жарқўрғон, Қўрғонча Бирлашган МФЙлар худудларида бир марталик умумдавлат акцияси доирасида мулк хуқуқи этироф этилган ер учсаткалари бўйича ўрганиш ишлар ўтказилди. Қарор ижроси юзасидан Олтиариқ туманида бир қанча ишлар амалга оширилган:
Жумладан: ўрганишлар жараёнида Олтиариқ тумани Истиқлол МФЙ Дўстиобод кўчасида жойлашган фуқаро Юлдашев Отабек Олтиновичга тегишли ховли-жойга бир марталик умумдавлат акцияси доирасида мулк хуқуқи этироф этилган бўлиб хақиқатдан хам фуқаро ушбу ховли-жойда оила аъзолари билан яшаб келаётганлиги аниқланди. Ғайрат МФЙ Бўритепа кўчасида жойлашган фуқаро Хамдамова Сохибахон Абдураззақовнага тегишли ховли-жойга хам акция доирасида ховли-жой ер учсактаси ва бино-иншоотларига мулк хуқуқи этироф этилган фуқаро 2001-йилдан буён оила аъзолари билан яшаб келаётганлиги аниқланди. Шу билан биргаликда Ғайрат МФЙда яшовчи фуқаро Юсупова Зухрахон Хожиакбаровна, Истиқлол МФЙда яшовчи Махсудова Нилуфар Махмуджоновна, Бирлашган МФЙда яшовчи Худойназарова Мархабатхонларнинг ховли-жойлари кўздан кечирилганда хақиқатдан хам хозирда ховли-жойдан фойдаланиб келаётганлиги, оила аъзолари билан яшаётганлиги аниқланган.
Ўрганишлар давомида Олтиариқ тумани Жарқўрғон МФЙ Сайилгох кўчаси рақамсиз ховли-жой ер участкаси ва бино-иншоотларига Холматов Алишер Махаммаджон ўғли номига мулк хуқуқи этироф этилган бўлиб, ховли-жой жойига бориб кўздан кечирилганда 1-хона яшаш уйи жорий йилда қурилиш ишлари бошланган бўлиб хозирги кунга қадар қурилиш ишлари якунланмаганлиги бинода яшаш учун шароит қўйлиги аниқланганлигини маълум қиламиз.
(Илова: фото лавхалар, ўрганиш юзасидан тузилган далолатнома илова қилинади)


Фарғона вилоят Ермулккадастрн ДК
Ёзёвон тумани филиали мутахассислари: Ф.Хамидов


М.Хамиджонов


Олтиариқ тумани Жарқўрғон МФЙ Сайлгох кўчасида жойлашган Холматов Алишер Махаммаджон ўғлига тегишли ховли-жой
Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling